Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Қайси вақтларда тиббий муассасага яна дарҳол келиш керак


Download 0.75 Mb.
bet168/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

27.2 Қайси вақтларда тиббий муассасага яна дарҳол келиш керак
Бу бўлим ЯНА ҚАЧОН KЕЛИШ KЕРАK бўлимининг жуда ҳам муҳим қисми эканлигини унутманг. Пайдо бўлиб қолиши билан дарҳол тиббий муассасага яна келишни тақозо этадиган белгиларни ажратиб, билиб олишни онага ўргатишда ОНАГА ЭСЛАТМАдан фойдаланинг. Она тушунадиган маҳаллий атамаларни ишлатинг. Эслатмада бу белгилар сўзлар ва расмлар билан ифодаланган. Она эслаб қолиши керак бўлган белгиларни чизиқ билан ўраб қўйинг.
2 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларни қайси пайтларда яна дарҳол келиш кераклиги ҳақида онага маслаҳат беринг.
Жадвал 16. Қачон зудлик билан қайтиш керак (2 ойликдан 5 ёшгача болалар учун).

Болада қуйидаги белгилардан бирортаси кузатилса, онага зудлик биланқайтиб келиш кераклигини маслаҳат беринг:

Ҳар қандай бемор бола:

  • Ича олмаса ёки эма олмаса

  • Аҳволи оғирлашса

  • Иситмаси кўтарилса

Болада ПНЕВМОНИЯ ЙЎҚ, ЙЎТАЛ ЁKИ ШАМОЛЛАШ бўлса:

  • Нафаси тезлашса

  • Нафаси қийинлашса

ДИАРЕЯли болада шу билан бирга, агар:

  • Ахлатида қон бўлса

  • Ёмон ичса

Истисно: агар болада иситма бўлган бўлса онага иситма бўлганда келиш кераклигини айтишга ҳожат йўқ.
Соғлом болада ўтказиладиган навбатдаги кўрик
Болани эмлаш учун келгуси сафар уни яна қачон олиб келиш кераклигини онага эслатиб қўйинг, она эслаб қолиш учун бир талай маълумот олган ва тиббий муассасага барибир яқин орада яна келиши керак бўлган ҳоллар бундан истисно.
Масалан, она болага антибактериал воситани бериш графигини, бошқа муаммо бўйича болага уйда парвариш қилишга доир йўл-йўриқларни эслаб қолиши ва икки кундан кейин тиббий муассасага яна келиши керак бўлса, Сиз соғлом болада бир ойдан кейин текширув ўтказиш зарурлигини унга тушунтириб ўтиришингиз керак эмас.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling