Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


БОБ. ҚАЙСИ ПАЙТЛАРДА ТИББИЙ ХОДИМГА ЯНА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАКЛИГИ ВА ОНАНИНГ ЎЗИНИНГ САЛОМАТЛИГИ МАСАЛАЛАРИ ЮЗАСИДАН ОНАГА МАСЛАҲАТ БЕРИШ


Download 0.75 Mb.
bet166/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

27. БОБ. ҚАЙСИ ПАЙТЛАРДА ТИББИЙ ХОДИМГА ЯНА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАКЛИГИ ВА ОНАНИНГ ЎЗИНИНГ САЛОМАТЛИГИ МАСАЛАЛАРИ ЮЗАСИДАН ОНАГА МАСЛАҲАТ БЕРИШ
Боласини уйга олиб кетаётган ҲАР БИР она қандай пайтларда тиббий ходимга яна мурожаат қилиш кераклиги тўғрисида маслаҳат олиши керак. Шундай касаллик белгилари борки, улар пайдо бўлиб қолиши билан дарҳол тиббий муассасага яна келиш зарур бўлади, ана шундай белгиларни пайқаб, билиб олишни онага ўргатиш айниқса муҳим. Ана шундай белгиларнинг пайдо бўлиши боланинг жиддий касаллик муносабати билан қўшимча даво олишга муҳтожлигини билдиради.
1. Маълум кунлардан кейин (масалан, антибиотик таъсирини кузатиб бориш зарур бўлган маҳалда) KЕЙИНГИ KУЗАТУВ учун келиши ёки
2. Беморнинг аҳволи ёмонлашиб қолганига ишора қиладиган белгилар пайдо бўлса, ЗУДЛИК БИЛАН келиши ёки
3. Болада навбатдаги эмлаш ишини ўтказиш (соғлом болани навбатдаги текширув) учун тиббий муассасага яна олиб келиши лозим бўлади.
27.1. Кейинги ташрифлар
Баъзи муаммолар маълум кунлардан кейин беморни яна кўриб, такроран текшириб чиқишни талаб қилади. Масалан, пневмония ва қулоқнинг ўткир инфекциясида буюрилган антибиотик кор қилаётганига ишонч ҳосил қилиш учун беморни кейин яна кўриш талаб этилади. Чўзилувчан диареяли болани овқатлантириш усул-амалларини ўзгартириш яхши натижа бераётганига ишониш учун болани кейин яна текшириб кўришни талаб қилади. Баъзи бошқа муаммолар, масалан, иситма беморни симптомлар барҳам топмаган тақдирдагина кейин яна текшириб чиқишни талаб қилади.
Бемор болани кўздан кечириб, текшириб чиқишнинг охирида болани кейинги текширув учун яна қачон олиб келиш кераклигини онага тушунтиринг. Баъзан бола бир нечта муаммолар бўйича кейин яна текшириб кўришга муҳтож бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда онага тиббий муассасага яна келиш учун аниқ белгиланган энг эртанги вақтни тайинланг. Зарур бўлиб қолса, масалан, боланинг иситмаси тушавермайдиган бўлса, бирмунча эртароқ келиш мумкинлигини ҳам онага айтиб қўйинг.
Жадвал 15. Кейинги ташрифларни ўтказиш муддатлари.


Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling