Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


ойдан 2 ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш бўйича тавсиялар


Download 0.75 Mb.
bet162/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

12 ойдан 2 ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш бўйича тавсиялар
Бу ёшда она болани у неча марта истаса, шунча марта эмизиб боришни давом эттириши, шунингдек унга тўйимлм қўшимча овқат бериб туриши керак.
Қўшимча овқатнинг хили билан ҳажмини кўпайтириб бориш зарур.
Оиланинг умумий дастурхонига тортиладиган овқат бола овқатининг энг муҳим қисми бўлиб қолиши лозим. Бола уни осонгина ея оладиган бўлиши учун бундай овқатни майдалаб, эзиб бериш керак.
· Болани кўкрак билан у неча марта хоҳласа, шунча марта эмизинг.
· Тўйимли қўшимча овқатни ёки оиланинг умумий дастурхонига тортиладиган овқатни кунига 3 маҳал беринг, шу билан бирга болани эрталаб эмизиб туринг, шунингдек унга яна 2 маҳал мева, нон ёки кефир каби озуқадан иборат қўшимча овқат бериб боринг.
Етарли овқат миқдори ва фаол овқатлантириш (уни овқат ейишга ундаб, кўндириш) жуда муҳим бўлиб қолаверади.
2 ёш ва ундан катта болаларни овқатлантириш бўйича тавсиялар
· 2 ёш ва ундан катта бола оила дастурхонидан кунига 3 маҳал ҳилма-хил овқатлар билан овқатланиши керак.
· У шунингдек, кунига яна 2 маҳал қўшимча овқат ҳам ейиши лозим. Бу оила дастурхонидан бериладиган овқат ёки овқатлантиришлар орасида едирса бўладиган бошқа тўйимли овқат бўлиши мумкин (тушликкача бериладиган иккинчи нонушта ва тушликдан сўнг кечки овқат орасидаги овқатланиш).
Бу ёшдаги болалар баъзи таомларни хуш кўриб ейишлари, баъзиларини эса ёқтирмасликлари мумкин. Бу масала муаммоларни келтириб чиқиши табиий, чунки боланинг яхши овқатланиши учун унга ҳилма хил овқат турларини бериш муҳим. Она боласига таомни ейишга ундиш учун уни ўзи таътиб кўриб, овқатни ёққанини болага кўрсатиши, ва бир неча кун давомида болага шу таомни оз-оздан таклиф қилиб бориши керак. Овқатни болага мажбуран едириш яхши натижаларга олиб келмайди. 
Овқатни ҳар куни бир хил вақтда бериб бориш боланинг иштаҳасини яхшиланишига ёрдам беради, ва бола кўпроқ ея бошлайди. Яна болани бир хил жойда овқатлантириш ҳам болани бошқа нарсаларга чалғимасдан овқатланишига ёрдам беради.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling