Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


БОБ. ОВҚАТЛАНТИРИШНИ БАҲОЛАШ ВА ОВҚАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ОНАГА МАСЛАҲАТ БЕРИШ


Download 0.75 Mb.
bet160/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

26 БОБ. ОВҚАТЛАНТИРИШНИ БАҲОЛАШ ВА ОВҚАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ОНАГА МАСЛАҲАТ БЕРИШ
Бу бобда болани овқатлантиришни қандай баҳолаш ва овқатланишга доир тавсияларни бериш хусусида сўз юритилади. ОНАГА ЭСЛАТМАга қаранг (ИЛОВА Е).
Овқатлантиришга доир тавсиялар ҳам соғлом болаларга, ҳам бемор болаларга тааллуқлидир.
Тиббий муассасага бемор болани олиб келиш, бу боланинг касаллик даврида овқатлантиришини баҳолаш учун энг қулай имкониятдир.
Турли ёшдаги гуруҳлар учун тавсиялар ҳар хил устунчаларда берилган. Бу маълумотни ОНАГА ЭСЛАТМАнинг “ Соғлом ва касал болани овқатлантиришга доир тавсиялар” деб номланган қисмидан топишингиз мумкин (ИЛОВА Е).
Сиз овқатлантириш бўйича барча тавсияларни билишингиз керак, аммо биргина онага турли ёшдаги болаларни овқатлантиришга доир тавсияларини беришга зарурат йўқ.
Аввал Сиз бола қандай овқатлантирилишини билиш учун онага саволлар беришингиз керак. Сўнгра, фақат боланинг ёшига ва вазиятга мос келадиган тавсияларни беринг.
26.1. Соғлом ва касал болани овқатлантиришга доир тавсиялар
6 ойгача бўлган болаларни овқатлантириш бўйича тавсиялар
Бола туғилганидан бошлаб камида 6 ойлик бўлгунича уни овқатлантиришнинг энг яхши йўли - эмизиб боқишдир. Истисносиз кўкрак сути билан боқиш деган гапнинг маъноси шуки, бола биргина кўкрак сути билан овқатлантирилади ва унга ҳеч қандай қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари, сув ёки бошқа суюқликлар берилмайди (зарур бўлиб қолганида бериладиган дори препаратлари ва витаминлар бундан истисно).
· Ёши 6 ойгача бўлган болаларни улар неча марта истаса, шунча марта, кечасию-кундузи кўкрак сути билан эмизинг. 24 соат давомида энг кам деганда болани 8 марта эмизиш керак.
· Гўдак очлик белгиларини (хархаша қила бошлайди, бармоқларини сўради ёки қимирлатади) намойиш эта бошлаши билан эмиза бошланг.
Кўкрак билан эмизиб боқишнинг афзалликлари:
· Kўкрак сути таркибида гўдак учун зарур озиқ моддаларнинг ҳаммаси муҳайё. Kўкрак сутининг таркиби: оқсил, ёғлар, лактоза (сут таркибида бўладиган алоҳида қанд моддаси), А ва С витаминлар, ҳамда темир моддаси. Kўкрак сути таркибида боланинг бош мияси, кўзлари ва қон томирларининг ривожланиши учун зарур бўладиган эссенциал ёғлар ҳам бор. Бошқа турдаги сутларда бундай ёғ кислоталари бўлмайди.
· Ушбу озиқ моддалар бошқа турдаги сутдан кўра кўкрак сутидан яхшироқ сўрилиб, сингийди.
· Kўкрак сути, ҳаттоки иссиқ, қуруқ иқлимда ҳам, гўдак организмининг сувга бўлган талаб-эҳтиёжларини тўла-тўкис қондиради.
· Kўкрак сути гўдакни инфекциялардан ҳимоя қилади. Гўдак организми бирмунча каттароқ бола ёки вояга етган киши организми сингари инфекцияларга қарши унчалик дурустроқ кураша олмайди. Инфекцияга қарши курашиш имконияти гўдакка онанинг кўкрак сутидан ўтади. Фақатгина эмизиб боқиб келинаётган гўдаклар ич кетар бўлиш (диарея) хавфидан яхшироқ сақланади ва уларда диарея ёки бошқа инфекциялардан ўлиш хавфи камроқ бўлади. Фақатгина эмизиб боқиладиган гўдаклар пневмония, менингит ва қулоқ инфекцияси бошланиш хавфига эмизилмайдиган гўдакларга нисбатан камроқ чалинади.
· Эмизиб боқиш она билан бола ўртасидаги меҳр-мухаббат туйғуларини ривожлантиришга ёрдам беради.
· Эмизиб боқиш онанинг саломатлигини ҳимоя қилади. Туғуруқдан кейин болани эмизиб боқиш бачадоннинг асл ҳолига келишини енгиллаштиради. Бу - қон кетишини камайтиришга ва камқонлик бошланишининг олдини олишга ёрдам беради. Эмизиб боқиш онада тухумдонлар раки билан кўкрак раки пайдо бўлиш хавфини ҳам камайтиради.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling