Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Кўз инфекциясини тетрациклин кўз малҳами билан даволанг


Download 0.75 Mb.
bet157/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Кўз инфекциясини тетрациклин кўз малҳами билан даволанг
Мабодо, болани касалхонага йўлласангиз, кўзларини тозалаб артиб олинг. Пастки қовоқни тортиб, тетрациклинли малҳамнинг биринчи дозасини суртинг. Дозаси ўлчамлари бўйича битта гуруч донасига тенгдир.
Мабодо, бола касалхонага юборилмаса, онага тетрациклинли кўз малҳамини қандай қилиб суртиш кераклигини ўргатинг. Онага қуйидаги маълумотни беринг:
касалланмаган кўзни касалланишинининг олдини олиш учун иккала кўзни ҳам даволаши зарурлигини тушунтиринг. Шунингдек, дори бола кўзларини бир оз ачиштириши мумкинлигини ҳам айтиб ўтинг.
Онанинг:

· Боланинг кўзларини тетрациклинли кўз малҳами ишлатиш олдидан артиши. Кўзларни артиш учун тоза бинт ёки матодан фойдаланиши.
· Муолажани (кўзларни артиб, дори суртишни), кунда 3 марта (эрталаб, кундузи ва кечқурун) қайтариши кераклигини унга тушунтиринг.
Сўнгра, онага кўзларни қандай даволашни кўрсатинг, қўлларни совунлаб ювишни унутманг.
· Пастки қовоқни кўрсатинг. Пастки қовоқни пастга тортинг. Малҳамни худди шу жойга суриш кераклигини онага кўрсатинг. Тюбик кўзга ҳам, қовоққа ҳам тегмаслиги кераклигини онага тушунтиринг.

  • Бирорта кишидан болани қимирлатмасдан, хотиржам ҳолда ушлаб ўтиришни илтимос қилинг.

· Боланинг кўзини мато ёки бинт билан артинг. Дорини пастки қовоққа сиқиб чиқаринг. Она дорини қаерга суртиш лозимлигини ва қанча (гуруч донасидай) дори кераклигини кўраётганлигига ишонч ҳосил қилинг.
Онадан иккинчи кўзни артиб, унга дори суртиб кўришини илтимос қилинг. Унинг ҳаракатларини кузатиб, назорат қилинг. Она даволашни тугатганидан сўнг, унга қуйидаги қўшимча маълумотни беринг:

  • Инфекция тушган кўзнинг қизариши кетгунга қадар, иккала кўзни ҳам даволанг. Кўзда йиринг камайса ёки эрталаб кўз «ёпишиб» қолмаган бўлса, инфекция тушган кўзнинг аҳволи яхшиланаётган бўлади.

· Боланинг кўзини даволаш учун ҳеч қандай бошқа дори, томчилар ёки одатда ишлатилмайдиган воситаларни қўлламанг. Улар хавфли бўлиб, кўзнинг зарарланишига олиб келиши мумкин. Хавфли воситаларни ишлатиш кўзнинг кўр бўлиб қолишига олиб келиши мумкин.
· 2 кундан сўнг болани қайтиб тиббий муассасага олиб келинг.
Сўнгра онага уйга олиб кетиш учун суртма дори беринг. Унга тиббий муассасада боласини даволаш учун ишлатган тюбикни беринг.
Она тиббий муассасани тарк этишидан олдин унга текшириш учун саволлар беринг. Она фарзандининг кўзларини қандай даволашни уққанлигини текшириб кўринг. Масалан, қуйидагиларни сўранг:
“Сиз битта кўзни даволайсизми ёки иккаласиними?”
“Боланинг кўзларига қанча миқдорда малҳам суртасиз? Менга кўрсатинг”.
“Боланинг кўзларига неча марта кўз малҳамини қўясиз?”,
“Қўлларингизни қачон совунлаб ювишингиз керак?”

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling