Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Оғиздаги яраларга 5 кун давомида даво қилинг, сўнгра оғиздаги яралар кетган кундан бошлаб яна 2 кун давомида даволанг


Download 0.75 Mb.
bet159/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Оғиздаги яраларга 5 кун давомида даво қилинг, сўнгра оғиздаги яралар кетган кундан бошлаб яна 2 кун давомида даволанг.
Тоза мато ёки бинтни бармоққа ўраб, тузли сувга ҳўлланг. Онага боланинг оғзини аввал қандай ювишникўрсатинг. Сўнгра, хлоргексидин 0,05% ёки генцианвиолет 0,25%ли эритма билан тозалашни кўрсатинг.
Онадан ушбу даволашни машқ қилиб кўришини сўранг. Она қандай қилиб фарзандининг оғзини ювишини ва қолган яраларни хлоргексидин ёки генцианвиолет билан қандай қилиб тозалашини кузатиб туринг. Қайси муолажани тўғри бажарганини ва қай бирини яхшироқ бажариш лозимлигини она билан муҳокама қилинг.
Онага уйига олиб кетиши учун тенг баробар суюлтирилган 0,05% эритмали хлоргексидин ёки 0,25% ли эритмали генцианвиолет шишачасини беринг. Унга 2 кундан сўнг, қайта кўрикдан ўтиш учун тиббий муассасага яна қайтиб келиши кераклигини тушунтиринг. Шунингдек, онага, фарзандининг оғзидаги яралар кўпайиб кетса, ёки бола сув ича олмаса ёки овқат ея олмаса, тиббий муассасага эртароқ қайтиш кераклигини тушунтиринг.
Она тиббий муассасани тарк этишидан олдин унга текшириш учун саволлар беринг. Масалан, мана бундай деб сўраб кўринг:
“Боланинг оғзини нима билан ювасиз?”
“Қўлларингизни қачон ювасиз?”
“Боланинг оғзини неча марта тозалайсиз?” “Неча кун давомида?”
Онадан сўранг, “даволаш жараёнида муаммолар пайдо бўлиши мумкинми?”. Уларни ҳал қилишда унга ёрдам беринг.
Хавфсиз воситалар билан томоқни юмшатиб, йўтални енгиллаштиринг
Томоқни юмшатиб, йўтални енгиллаштириш учун хавфсиз воситалардан фойдаланинг. Бундай воситалар уй шароитида тайёрланиши, тиббий муассаса томонидан берилиши мумкин. Муҳими, улар хавфсиз бўлиши керак. Уй шароитида тайёрланадиган воситалар, худди сотиб олинган воситалардек самаралидир.
Мабодо, бола фақат кўкрак эмса, бошқа ҳеч қанақа суюқликлар ёки воситалар берманг. Сиз хавфсиз воситани қандай бериш кераклигини тушунтираётган пайтингизда, онанинг фарзандига воситани қандай бераётганини кузатишнинг хожати йўқ. Чунки, бундай даволашда дозанинг аниқ бўлиши муҳим эмас. Таркибида кодеин, атропин, кодеин бирикмалари ёки спирт сингари заҳарли моддалар бўлган воситаларни ҳеч қачон ишлатманг. Булар болани уйқучан қилиб қўйиши мумкин. Улар боланинг овқатланишига ҳалақит беради. Улар шунингдек боланинг ўпкасидаги шилимшиқ балғамнинг кўчишига ҳалақит бериши мумкин. Бурунга томизиладиган дориларни (яъни, таркибида туздан ташқари атропин, кодеин сингари моддалар бўладиган томчи дориларни) ёки катта дозадаги антигистамин препаратларни ҳам ишлатиш керак эмас.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling