Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


 Йўтал ёки нафас қийинлигини таснифлаш


Download 0.75 Mb.
bet89/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

6.2. Йўтал ёки нафас қийинлигини таснифлаш
“Kасалликни таснифланг” - касалликнинг оғирлик даражасини аниқлаш зарур, деган маънони англатади. Сиз болада топиладиган ва аҳволининг оғирлигига боғлиқ бўлган асосий симптомларнинг ҳар бири учун тоифа ёки «тасниф»ни танлайсиз. Таснифлар ўзига хос касаллик ташҳиси (диагнози) эмас, улар давони белгилаб, йўналтириб берадиган тоифалардир, холос.
Kасалликнинг белгилари ва таснифлари БАҲОЛАНГ ВА ТАСНИФЛАНГ схемасининг тасниф жадвалларида кўрсатиб ўтилган. Тасниф жадвалларининг кўпчилигида учта қатор бор. Агар схема рангли бўлса, ҳар қайси қатори қизил, сариқ ва яшил ранг билан ажратилган. Қаторларнинг ранги болада жиддий касаллик бор-йўқлигини тез аниқлаб олишингиз учун ёрдам беради.
Таснифлаш жадвалини қўллаганингизда чап тарафидан тепадаги БЕЛГИЛАР устунидан бошланг. Устуннинг ёзувларини ўқинг ва болада шу белги бор ёки йўқлигини аниқланг. Болада мавжуд бўлган белгига келганингизда тўхтанг. Касаллик шу қаторда таснифланади. Шунинг учун, касалликни ҳар доим оғирроқ таснифга қўшасиз.
Мисол: Йўтал ёки нафас қийинлигини таснифлаш жалвали

БЕЛГИЛАР

ТАСНИФЛАНГ

ДАВОСИ
(касалхонага юборишдан аввал қилинадиган шошилинч даво қора ҳарфлар билан ажратилган)

§ Ҳар қандай умумий хавф белгиси ёки
§ Kўкрак қафасининг тортилиши ёки
§ Тинч ҳолатидаги стридор

ОҒИР ПНЕВМОНИЯ ЁKИ ЖУДА ОҒИР KАСАЛЛИK

Ø Тегишли антибактериал препаратнинг биринчи дозасини б еринг
Ø Зудлик билан касалхонага жўнатинг

§ Нафас тезлашган

ПНЕВМОНИЯ

Ø Антибактериал препаратни оғиз орқали 5 кун давомида беринг
Ø Астмоид нафас бўлса (тез таъсир этувчи бронхолитик берганингиздан кейин ҳам) аэрозолли бронхолитикни 5 кун давомида беринг**
Ø Хавфсиз воситалар билан томоқни юмшатинг ва йўтални енгиллиштиринг
Ø Агар йўтал 3 ҳафтадан ортиқ давом этаётган бўлса ёки астмоид нафас қайталанаётган бўлса астма ёки силга текшириш учун жўнатинг
Ø Онасига қачон зудлик билан қайтиб келиш кераклигини тушунтиринг
Ø Кейинги ташриф 2 кундан сўнг

Пневмония ёки жуда оғир касаллик белгилари йўқ


Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling