Book · May 004 citations reads 820 author
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
AshuraliZohiriy
- Bu sahifa navigatsiya:
- (-тан, -тон)
ИМЛО ТЎҒРИСИДА
Професур Афанасевнинг айтишича, рус имлоси беш асосқа қурилғон: 1) Савтий (фонетический), 2) Шаклий (морфологический), 3) Тарихий-анъанавий, 4) Чет сўзларини ёзмоқ асоси, 5) Айрилма асоси. Бизда эса инқилобғача тарихий-анъанавий ҳам чет сўзларни ёзмоқ асоси қўлланғон. Яъни: ўзбакча сўзларда эски Навоий ва ундан илгариги китоблардағи имло нусхаси маҳкам ушланиб, чет (арабча, форсийча) сўзлар ва уларда қондоқ ёзилғон бўлса, бизда ҳам ўзгартмасдан ёзиш асос тутилғон. Инқилобдан кейин (бундан 5, 6 ғина йил илгари) бу икки асосни ташлаб савтий ҳам шаклий (сарфий) асосқа ўткан бўлсақда, араб алифбоси савтий асосқа жавоб бера олмағонлиғидан, имло чатоқлиқларидан ҳалигача ҳам қутила олҚонимиз йўқ. Энди янги алифбе қабул қилдиқ. Бунға тамом кўчсак, қуйидағи баъзи бир нуқталарни ечиб олсақ, имло масаласини анча ҳал қилғон бўлурмуз. «Анча ҳал қилғон бўламиз» дедик, «тамом ҳал қиламиз» демадик. Чунки (юқорида айтганимиздек), тил ёзувдан илгари кетиб туради. Илгарилаётғон тил кундалик эҳтиёжларини секин-секин англата борар. Балки ҳозир бизга кўринмаган, эсга келмаган томонларни айтиб берар. Масалан: руслар 200 йилдан берли имлоға урнайдурлар. Ҳали ҳам кам-кўсти чиқиб турадур. Биз имломизни савтий (фунетика) ҳам шаклий-сарфий формолугия (морфолугия) асосқа қурамиз. Шундоқ бўлғач, имло чигалларининг бир қисми (tur, tor, kyz, kоz га ўхшашлар)ни олғон асосимизнинг биринчиси ечиб берса, бир қисмини (тамсилларни) иккинчиси ечиб берадур ва тамсилга йўл қолмайдур. 1 Бундоқ луғатни бир киши тузиб чиқишлиқ бир неча йилларга чўзилса керак. Шунинг учун алифбе ҳарфи билан бир неча ҳарфни бир кишига, бир нечани бир кишига қилиб 3, 4 кишига топширилса, ишнинг тезрак битиши аниқдур. Гарчанд сўзлаш тилида енгиллик учун жарангсиз довушлар (ўртоқ Қ.Рамазон бу тўғрида «Шарқ ҳақиқати» 12-сонида анча тўқтағон бўлса ҳам, жарангсиз ҳарфларни кўрсатмаган) кейинги довушларни ўмариб сўзлашсаларда, ўшандоқ (эшитилганича) ёзиш ҳеч ярамайдур. Сарфий имло бирлигини бузадур. Биз, эшитилганича ёзиш тўғрисида сўз очғонимиз йўқ ҳам очмасмиз. Бу - бир. Иккинчидан, биз, имлода қондоқ бўлсада осон йўлни тутмоғимиз лозим. Бу – осон деганимиз ҳам бир қоида (сарфий бирлик)ни маҳкам ушлаб, шуни турламасдан темир қозиқ қилиб ушлаш ва ушлатдиришдур. Масалани ойдинлашдирмоқ учун «д» ҳарфи билан бошланғ он қўшимчаларни олайиқ: 1) -дим, -дик, -ди. 2) -дир (отдир, кесдир сингари) сўзларда(ги) «д» ҳарфлари жарангсиз овозлар (п, т, ч, ш, с, қ, к) дан кейин «т» бўлиб (кеттим, кеттик, чоптир, кестир сингари) эшитилса ва сўзланса ҳам; 3) -дан, -дон қўшимчалари ҳам п, т, ч, с, ш ҳарфларидан кейин: п — иптан, кўптан, қоптан, соптан; т — иттан, суттан, оттан, ёттан; ч — чўмичтан, ичтан, қиличтан, очтан); с — мистан, кетмастан, олмастан, ёпмастан; ш — иштан, туштан, оштан, қоштан сингари (-тан, -тон) эшитилса ҳам; 4) мана шу -дан, -дон қўшимчаси н, м ҳарфларидан кейин: н — маннан, саннан, ноннан, қоннан. м - билимнан, уйимнан, ёнимнан, йўлимнан сингари эшитилса ва сўзланса ҳам сарфий бирликни сақлаш учун «д» ёзилмоғи лозим. Яна имлода сўзлар ёлғуз-ёлғуз турғонда айтилиши асос этиб олиниб, ёнидағи сўзларнинг таъсири ёзувда кўрсатилмаслиги керак. (Керагидай, борғонмикан, жинмиди, паримиди сингари бўлмаслиғи керак) 1 . Агар бундоғларға мандат берилса, «боракан, йўғакан, очакан, тўғакан»лар ҳам қариндош, уруғ-аймоқлари билан ясов тортиб «қони, бизга ҳам мандат керак» деб, қаторлашиб чиқиб кела берадурлар. Фақат бу ердагина эмас, сарфий қоидаларнинг ҳар бири тепасида ҳам шундоқ «имтиёз» сўрайдурғонларнинг алла қончадан бўлиши турган гап. У вақтда ҳеч бир қоида ҳам керак бўлмасдан: «эшитилганча ёза бер, фақат, унисини нари, бунисини бери ёз, ўртасини ажратиб, чизиқ тортиб қўй...» дан бошқаҚа эҳтиёж ҳам тушмайдур. Шунинг учун Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling