Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


“Меники”. Мумкин эмас. Совуқ пол


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Меники”. Мумкин эмас. Совуқ пол.
Ҳ
ануз кечаги бўлиб ўтганлар ҳақида. Уйқудан
олдинги шахсий соатимда банд эдим ва шу сабабли кеча
ёза олмадим. Буларнинг ҳаммаси менда муҳирланган, ва
шу сабабли айниқса – абадий, бўлиши керак – чидаб
бўлмас даражада совуқ пол…
Кечки пайт менинг олдимга О келиши керак эди – унинг
куни эди. Мен навбатчининг олдига парда учун руҳсат
олгани тушдим.
-
Яхшимисиз, - сўради навбатчи. – Бугун қандайдир
бошқачасиз…
-
Мен... мен касалман…
Аслида гапларим тўғри эди: мен, албатта, касалман.
Буларнинг бари касаллик. Ўша заҳоти ёдимга тушди: ҳа,
ахир гувоҳнома... Чўнтакларимни титкиладим: мана –
шиқирлаяпти. Демак – ҳаммаси, ҳаммаси ростдан ҳам чин
эди экан.
Мен
қ
оғозни
навбатчига
узатдим.
Ёноқларим
ловуллаётганини сездим; кўрмасдан билдим: навбатчи
менга ҳайрон қараб турибди.
Мана – 21:30. Чап тарафдаги хонада – пардалар
туширилган. Ўнг тарафдаги хонада қўшнимни кўряпман:
китоб устида – унинг сербўқоқ, дўнг сийқаси ва пешонаси
– улкан сариқ парабола. Мен азобларда тинмай юрибман:
қ
андай қилиб – бўлиб ўтганлардан сўнг – у билан, О
билан? Ўнг тарафдан – устимда унинг нигоҳини
сезяпман, пешонасидаги ажинларини аниқ ва равшан


94
Биз
кўряпман – бир қатор сариқ, чаплашиб кетган сатрлар; ва
негадир бу сатрлар мен ҳақимдага ўхшайди – бу сатрлар
мен ҳақимда.
Ўн бешта кам 22 да хонамда – бахтиёр пушти қуюн,
пушти қўлларнинг мустаҳкам ҳалқаси бўйним атрофини
ўраб олди. Мана ҳис қиляпман: ҳалқа заифлашяпти,
янада заифлашяпти – ечилиб кетди – қўллар тушди…
-
Сиз ўзгаргансиз, сиз олдингидаги каби эмассиз, сиз
меники эмассиз!
-
Нақадар ёввойи атама: “меники”. Мен ҳеч қачон... –
ва тилимга гап келмай қолди: бирдан миямга келди –
аввал балки ундай эмасди, тўғри, аммо ҳозир…
Ахир мен энди бизнинг онгли дунёимизда эмас, балки
қ
адимги, маъносиз, манфий бирнинг илдизлари бор
дунёда яшаяпман.
Пардалар тушяпти. Ўнг тарафдаги девор ортидаги
қ
ўшним китобини столдан ерга тушириб юборди ва,
охирги, парда ва пол орасидаги ингичка тирқиш
орасидан – сариқ қўл китобни ушлаганини – кўрдим ва
менда: бор кучим билан шу қўлдан маҳкам тутиб олсам
эди…
-
Мен
ўйладим

бугун мен сизни сайрда
учратмоқчи бўлдим. Кўп нарсани – жуда ҳам кўп нарсани
сизга…
Азизам, бечора О! Пушти оғиз – пушти яримой шохлари
пастга қараган. Ахир унга бўлиб ўтганларнинг барчасини
айтиб бера олмайман-ку – лоақал уни жиноятимга шерик
қ
илмаслик учун: ахир биламан-ку, у Қўриқчилар
Бюросига боришга журъат қила олмайди, бинобарин –
О ётганди. Мен асталик билан уни ўпардим. Мен унинг


Евгений Замятин
95
билагидаги дўмбоқ бурмачани ўпаётгандим, унинг кўк
кўзлари юмилганди, пушти яримой секинлик билан
гуллаб, очилаётганди – ва мен унинг бутун баданини
ўпардим.
Бирдан аниқ ҳис қилдим: менинг бор-йўғим харобага,
ташландиққа айланган. Қўлимдан келмайди, мумкин
эмас. Керак – ва мумкин эмас. Лабларим дарров совиб
қ
олди.
Пушти яримой қалтираб, нурсизлашиб, ғужмайди. О
устига ёпинчиқни ташлаб ўраниб олди – ёстиққа
бурканиб…
Мен полда каравот олдида ўтирардим – нақадар совуқ
пол – индамай ўтирардим. Пастдаги уқубатли совуқ
тепага, янада тепага. Эҳтимол, ўша кўк, сассиз,
сайёралараро маконларда ана шундай индамас совуқлик
ҳ
укм сурар.
-
Тушунсангизчи: истамагандим... – ғулдурладим
мен. – Бор кучим билан…
Рости шу: мен, ҳақиқий мен истамаётганди. Ундай бўлса
ҳ
ам: қай сўзлар билан унга айтсам экан. Унга темир
хоҳламаганини, аммо қонун – муқаррар, аниқ эканлигини
қ
андай тушунтирсам экан…
О юзини болишлардан кўтариб, кўзларини очмай:
-
Кетинг, - деди, аммо кўз ёшларидан “кединг” деб
эшитилди – негадир ушбу аҳамиятсиз нарса ҳам ақлимга
ўрнашиб қолибди.
Совуқдан тарракдек қотиб даҳлизга чиқдим. Уердаги
ойна ортида – туманнинг сезилар-сезилмас, сийрак
тутуни. Аммо тунга яқин ҳаммаерни туман босса керак.
Тун бўйи нима бўлар экан?


96
Биз
О менинг олдимдан индамай лифт томон ўтиб кетди –
эшик тарақлади.
-
Бир дақиқа, - бақирдим мен: қўрқиб кетдим.
Аммо
лифт
аллақачон
пастга,
пастга,
пастга
ҳ
аракатланарди.
У мендан R ни олиб қўйди.
У мендан О ни олиб қўйди.
Шундай бўлса ҳам, шундай бўлса ҳам.


Евгений Замятин
97
Ў
Н БЕШИНЧИ ҚАЙД
К
ОНСПЕКТ
:

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling