Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
Туман. Сен. Мутлақо бемаъни ҳодиса
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
Туман. Сен. Мутлақо бемаъни ҳодиса.
Тонгда уйғондим – кўзимга барқарор шафақ осмон нурлари тушиб турарди. Ҳаммаси яхши, думалоқ. Кечки пайт О келади. Мен шаксиз тузалиб кетдим. Жилмайдим, ухлаб қолдим. Тонгги қўнғироқ – турдим – ва мутлақ фарқли манзара: шипнинг ойнаси ва деворлар орасидан ҳамма-ҳаммаёқни туман босиб кетган. Телба булутлар, борган сари оғирлашиб боряпти – енгилроқ, яқинроқ, ер ва осмон ўртасида ортиқ фарқ қолмади, ҳаммаёқ учяпти, эрияпти, тушяпти, илашиб олгани ҳеч қандай нарса йўқ. Уйлардан асар ҳам қолмади: ойна деворлар туманда ёйилиб кетди, худди туз кристаллари сувда эригани каби. Йўлакдан қ аралса, ўнинчи қаватдаги уйларда одамларнинг қора қ адлари, бемаза сутли эритмадаги муаллақ зарралар сингари, паст, баландроқ ва яна ҳам баландроқ осилиб қ олганди. Ҳар ердан тутун чиқяпти – балки оҳиста авж олаётган ёнғиндандир. Роппа-роса 11:45 да: мен у пайт атайлаб соатга қарагандим – сонларга илашиб олиш учун – ҳеч бўлмаса, сонлар мени қ утқариб қолишлари учун. 11:45 да, Соат Лавҳига кўра белгиланган одатий жисмоний тарбия машғулотларига кетишдан аввал, хонамга кириб ўтдим. Бирдан қўнғироқ бўлди, овоз – юрагимга асталик билан санчилаётган узун игна: - Аҳа, уйдамисиз? Хурсандман. Мени бурчакда кутинг. Биз сиз билан... ҳа, майли, борганимизда кўрасиз қ аергалигини. Евгений Замятин 87 - Ўзингиз ҳам яхши биласиз: мен ҳозир ишга кетяпман. - Ўзингиз ҳам яхши биласиз, айтганимдек қиласиз. Кўришгунча. Икки дақиқадан кейин… Икки дақиқадан сўнг мен бурчакда турар эдим. Унга мени у эмас, балки Ягона Давлат бошқаришини кўрсатиб қ ўйишим керак эди-ку. “Айтганимдек қ иласиз...” Ишончи комил: овозидан сезилиб турибди. Қани, ҳозир у билан жиддий гаплашиб оламан… Захкаш тумандан тўқилган кулранг униформалар атрофимда шошилиб бир сония мавжуд бўлар ва тўсатдан туманда ғойиб бўлар эди. Мен соатдан кўзимни уза олмасдим, мен – ўткир, титраётган сония кўрсаткичи эдим. Саккиз, ўн дақиқа... Учта кам, иккита кам ўн икки… Албатта. Ишга – аллақачон кеч қолдим. Ундан жуда ҳам нафратланаман. Бироқ унга кўрсатиб қўйишим керак эди-ку… Бурчакда оқ туман узра – қон – ўткир пичоқ билан кесим – лаблар. - Мен сизни тутиб қолганга ўхшайман. Нима бўлганда ҳам, майли. Қолаверса, кеч қолиб бўлдингиз. Ундан шу қадар – тўғриси, ҳа: кеч қолдим. Мен индамай лабларни кузатардим. Барча аёллар – лаблар, фақатгина лаблар. Кимникидир пушти, таранг-думалоқ: ҳалқа, бутун дунёдан ажратувчи нафис панжара. Булар: бир сония олдин улар йўқ эди, ва мана энди – пичоқ билан, - ва ҳануз ширали қон томчиб турибди. Яқинроқ – менга елкаси билан суяниб – биз ёлғизмиз, ундан менга ўтяпти – ва мен биламан, шундай бўлиши 88 Биз керак. Ҳар бир асаб толам, ҳар бир сочим, юрагимнинг ҳ ар бир тотли уриши билан биламан. Бу “керак”ка бўйсуниш қандай бахт. Эҳтимол, бир бўлак темир ҳам муқаррар, аниқ қонунга бўйсуниб – магнитга маҳкам ёпишиб олишдан шу каби бахтли бўлар. Тепага отилган тош бир сония қимирлаб – сўнгра зинғиллаб пастга, ерга тушади. Инсон ҳам, жон талвасасидан сўнг, ниҳоят сўнгги бор нафас олиб – ўлади. Ёдимда: мен саросимада кулиб, алжирадим: - Туман... Жуда. - Сен ҳам туманни ёқтирасанми? Қ адимги, унутилган “сен”, ҳ укмроннинг қ улига айтадиган “сен” – менга қаттиқ санчилди, аста-секин: ҳа, мен қулман, ва бу ҳам – керак, яхши. - Ҳ а, яхши... – овозимни чиқариб ўзимга дедим мен. Сўнгра унга: - Мен тумандан нафратланаман. Мен тумандан қўрқаман. - Демак – севасан. Қўрқасан – чунки у сендан кучлироқ, нафратланасан – чунки қўрқасан, севасан – чунки ўзингга бўйсундира олмайсан. Ахир, фақатгина итоатсизни севиш мумкин-ку. Ҳ а, шундай. Айнан шу сабабли – айнан шу сабабли мен… Биз иккимиз – бир бўлиб – кетаётгандик. Олисларда туман орасидан қуёшнинг куйи эшитиларди, атроф таранг, марваридранг, тилларанг, пушти, қизил тус оларди. Бутун олам – ягона бепоён аёлдир, ва биз – унинг қ орнидамиз, биз ҳануз дунёга келмадик, биз хушнуд етиляпмиз. Тушунарли, кундек равшан: ҳаммаёқ – мен учун, қуёш, туман, пушти, тилларанг – мен учун… Евгений Замятин 89 Қ аерга кетаётганимизни сўрамадим. Аҳамияти йўқ: юраверсак, юраверсак, етилсак, зичроқ бирлашсак – - Мана... – I эшик олдида тўхтади. – Қоқ бугун буерда бир... Мен у тўғрисида ўтган сафар, Қадимги уйда айтиб бергандим. Мен узоқдан, биргина кўзларим билан, эҳтиётлаб – ёзувни ўқидим: “Тиббиёт Бюроси”. Ҳ аммасини тушундим. Олтин туманга тўла, шишадан бўлган хона. Ранг-баранг идишлар, банкаларга тўла шиша шиплар. Симлар. Трубкалардаги кўкимтир учқунлар. Одамча – жуда ҳам ингичка. У гўё бутунлай қоғоздан ясалганга ўхшарди ва, қай тарафдан ўгирилмасин – унинг ён томонидек эди, ўткир чархланган: ялтираётган тиғ – бурун, қайчилар – лаблар. I-330 унга нима деяётганини эшитмадим: у гапираётганини кузатар эканман – ҳис қилардим: ўзимни боса олмай хушбахт жилмаярдим. Қайчи-лаблар тиғи ялтиради ва шифокор: - Хўш, Хўш, - деди. – Тушунарли. Энг ҳавфли касаллик – бундан ҳавфли касалликни билмайман... – кулиб юборди ва ингичка қоғоз қўли билан бир нималарни ёзиб вароқни I-330 га берди; яна ёзиб – менга берди. Бу касаллигимиз, ишга кела олмаслигимиз тўғрисида гувоҳнома эди. Мен Ягона Давлатдан ишимни ўғирлаётгандим, мен – ўғриман, мен – Валинеъматнинг Машинаси остидаман. Бироқ буларнинг бари – менга қ изиқ эмас, худди китобдагидек... Мен, бир сония ҳам иккиланмай, қоғозни олдим; мен – менинг кўзларим, 90 Биз лабларим, қўлларим – мен шундай бўлиши кераклигини билардим. Бурчакда, ярим бўш гараждаги аэрога ўтирдик, I яна, ўтган сафардаги каби, рулга ўтирди ва стартерни “олдинга”га ўтказди; биз, ердан кўтарилиб, учиб кетдик. Орқамизда: пушти-тилларанг туман; қуёш, шифокорнинг ўткир қиррали ён томони бирдан севимли ва яқин туйиларди. Аввал – ҳаммаёқ қуёш атрофида эди; энди мен биламан, ҳаммаёқ менинг атрофимда – асталик билан, бахтиёрона, юмилган кўзлар билан… Қ адимги Уй дарвозаси олдида қ ари кампир. Нурли-ажинлар тўлиб кетган азиз, юмилган оғиз. Чамаси, охирги кунлари юмилган қолган эди – ва энди очилиб, жилмайди: - А-а, зумраша! Ҳамма каби ишласа бўлмайдими-я... ҳ а, майли! Бир нима бўлса – югуриб келиб, айтаман… Оғир, ғичирайдиган, хир эшик ёпилди ва ўша ондаёқ юрагим кенг – янада кенгроқ – очилди: ланг очилди. Унинг лаблари – менинг, мен симирардим, симирардим, тўхтаб, менга тикилиб турган кўзларга қарардим – ва яна… Хоналарнинг нимқоронғилиги, кўк, сап-сариқ, тўқ-яшил сахтиён, Будданинг олтин табассуми, ойналарнинг ялтираши... ва – менинг эски тушим, энди тушунарли бўлиб қолган тушим: ҳаммаёқ тилла-пушти ранг шарбатга тўлиб кетган ва ҳадемай четга оқиб кетади, сачраб – Етилди. Муқаррар равишда, гўё темир ва магнит сингари, аниқ ўзгармас қонунга бўлган ширали итоат билан – мен у билан бир бўлдим. Ҳеч қандай пушти чипта, ҳисоб, Ягона Давлат, мен йўқ эди. Биргина майин-ўткир, Евгений Замятин 91 қ исилган тишлар, мен томон тикилиб, катта-катта очилган олтин кўзлар бор эди – мен улар орасидан аста-секин ичкарига, тобора чуқурроқ, кириб борардим. Жимжитлик – фақат бурчакда – бир неча минг километр узоқликда – бет-қўл ювгичда томчилар томяпти, ва мен – борлиқ, ва томчидан томчигача – эралар, даврлар… Униформамни эгнимга ташлаб, мен I томон эгилдим – мен уни кўзларим билан сўнгги бор сингдириб олаётган эдим. - Буни билгандим... Мен сени билгандим... – деди I паст овозда. Тезлик билан ўрнидан туриб, униформасини кийди ва ўзининг одатий ўткир табассумини юзига тақиб олди. – Ҳў-ўш, гуноҳкор фаришта. Ахир сиз энди ҳалок бўлдингиз. Йўқ, қўрқмаяпсизми? Қани, кўришгунча! Ўзингиз қайтасиз. Бўлсангизчи? У, шкаф деворининг ичига жойланган, ойна эшикни очди; елкадан – менга, кутаётганди. Мен бўйсуниб чиқдим. Остонадан ўтишим билан – унинг менга елкаси билан бир бор суркалиб олишига мухтожлик сездим – фақат бир сонияга елкаси билан, ортиғи керак эмас. Мен ортга отилдим – хонага; у уерда (эҳтимол) ҳануз ойна қ аршисида униформасини боғлаб турган бўлса керак, югуриб кириб – тўхтадим. Мана – аниқ кўриб турибман – шкаф эшиги калитидаги қ адимий ҳ алқа ҳ амон тебраняпти, I бўлса – йўқ. Ҳеч қаерга кета олмасди – хонадан чиқиш фақат битта – шундай бўлса ҳам, у йўқ. Мен ҳаммаёқни тинтиб чиқдим, ҳаттоки, шкафни ҳам очдим ва уердаги ранг-баранг, қадимги кўйлакларни ушлаб чиқдим: ҳеч ким йўқ. Менинг сайёрадаги ўқувчиларим, сизларга бу ғоят ноодатий ҳодиса тўғрисида айтиб бериш бироз ноқулай. Ҳ аммаси шундай бўлган бўлса, мен нима қилай. Ахир, 92 Биз эрталабдан бошлаб кунбўйи турли хил ғ айриоддийликлар юз бермадими? Ахир, буларнинг бари қ адимги тушлар касаллигига ўхшамайдими? Агар шундай бўлса – қандай ҳам фарқи бор: бир бемаънилик кўпроқ, бир бемаънилик камроқ? Бундан ташқари, ишончим комил: эртами кечми ҳар қандай бемаъниликни бирор силлогизмга 31 боғлай оламан. Бу мени бироз тинчлантиряпти, умид қиламан-ки, сизни ҳам. ...Тўлиб кетдим! Билсангиз эди: нақадар тўлиб кетдим! 31 Икки фикрдан учинчи мантиқий хулоса чиқариш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling