Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
Разряд. Ғоялар моддаси. Нолга тенг қоя
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
Разряд. Ғоялар моддаси. Нолга тенг қоя.
Разряд – энг мос таъриф. Мана ҳозир бу электр разряди бўлганини аниқ кўриб турибман. Сўнгги кунларимнинг томир уруши тобора қ уруқлашиб, тезлашиб, кескинлашиб – қутблар яқинлашиб – боряпти – қ уруқ чирсиллаш – яна миллиметр: портлаш, сўнгра – жимжитлик. Ичимда жимлик ва бўм-бўшлик – худди, ҳамма кетиб, уйда ўзинг қ олганингда, касал ҳ олатингда ётиб, ҳ аёлларингнинг баланд тақиллашини аниқ ва равшан эшитаётгандек. Эҳтимол, бу “разряд”, ваниҳоят, мени, менга азоб берувчи, “қалбимдан” ҳалос қилгандир – ва мен қайтадан қ олганларимиз каби бўлдим. Ақалли, ҳозир мен О-90 ни Кубнинг зиналарида, Газ Қўнғироқда турганини ҳеч қ андай азобларсиз тасаввур қила оляпман. Агарда Операцион Залда у менинг исмимни айтса ҳам – менга барибир: сўнгги онгда – мен Валинеъматнинг жазолантирувчи қўлини қалбдан ва ташаккур билан ўпиб қ ўяман. Менинг Ягона Давлат олдида шу ҳаққим бор – жазони қабул қилиш ва мен бу ҳаққимни ҳеч кимга бериб қ ўймайман. Биздан, рақамлардан, ҳеч ким ўзининг ушбу ягона – ва шу сабабли қадрли – ҳаққидан ҳеч қачон воз кечмайди. ...Ўйларим секингина, аниқлик билан миямга болғадек уриляпти; сирли аэро мени севимли мавҳум тушунчаларим томон юқорига олиб кетяпти. ...ва буерда – энг тоза ва очиқ ҳавода – худди пневматик шина сингари енгил тарақлаш билан – менинг “амалий ҳаққим” 138 Биз тўғрисидаги мулоҳазаларим чил-парчин бўлди. Мен аниқ кўриб турибман-ки, бу қ адимгиларнинг бемаъни хурофотларининг – уларнинг “ҳақ” тўғрисидаги ғ ояларининг – сарқити эди. Лойдан ясалган ғоялар бор ва олтиндан ёки бизнинг қ имматбаҳо ойнамиздан тарашлаб ясалган ғоялар бор. Ғ оянинг таркибий қисмини аниқлаш учун, унга қаттиқ таъсир қиладиган кислотадан томизиб қўйиш керак. Шундай кислоталардан бирини қадимгилар ҳам билган: reductio ad finem. Адашмасам, шундай аталарди. Бироқ улар у заҳардан қўрқарди; улар мовий ҳеч нима ўрнига, ҳ еч бўлмаса, аллақандай, лойдан бўлган, ўйинчоқ осмонга ҳ ам рози эдилар. Биз бўлса – Валинеъматга шарафлар бўлсин – катта одамлармиз ва бизга ўйинчоқлар керак эмас. Хўш, “ҳақ” ғоясига ушбу кислотадан томизилса... Ҳаттоки қ адимгиларда ҳам – каттароқ одамлар биларди: ҳақ манбаси – куч, ҳақ – кучнинг маҳсули бўлган вазифа. Мана – тарозининг икки палласи! Бирида – грамм, иккинчисида – тонна, бирида – “мен”, иккинчисида – “биз”, Ягона Давлат. Наҳотки, тушунарсиз: “меннинг” Ягона Давлатдан оладиган қандайдир “ҳаққи” бор деб тахмин қилиш ва грамм тоннага тенг дея фикр юритиш – иккиси ҳам айни нарса. Бу мулоҳазага тақсимлаш асосланади: тоннанинг – ҳ ақлари, граммнинг – мажбуриятлари бор; ҳақирликдан буюликка бўлган табиий йўл: ўзингнинг грамм эканлигингни унутиб, ўзингни тоннанинг миллиондан бир бўлаги сифатида ҳ ис қилиш… Сизлар, тўлишган, қирмизи венераликлар, сизлар, тақачи каби дуд босгансиз, уранликлар – мен ўзимнинг мовий сукунатимда сизларнинг ҳасратларингизни эшитяпман. Бироқ англасангизчи: буюклик – оддийликдадир; Евгений Замятин 139 тушунсангизчи: фақатгина арифметиканинг тўрт қ оидаси собитдир. Тўрт қ оидага асосланган одоб-аҳлоққина – улуғвор, мустаҳкам, абадийдир. Бу – доноликнинг энг чўққиси, бу – инсонлар асрлар давомида – терлаб-пишиб, ўжарлик билан, хириллаб, ўрмалаб чиқаётган – пирамида чўққиси. Ушбу чўққидан – биздаги аждодларимизнинг маданиятсизлигидан қолиб кетган, чувалчанглар каби ғимирлаётган нимадир бор тубдан – ушбу чўққидан: ғайриқонуний она – О-90 ҳам, қотил, Ягона Давлат шаънига шеър билан путур еткизмоқчи бўлган ўша тентак ҳам бир хил кўринади; уларнинг хотимаси ҳам бир – бевақт ўлим. Бу – тонгнинг дўлвар нурлари билан ёритилган, тош-уй одамлари орзу қилган, илоҳий адолатдир: уларнинг “Худоси” – муқаддас Черковга лаънатлар бўлсин – буни қотиллик каби қ ораларди. Сизлар, уранликлар – қадимги испанлар каби, гулхан ёқишга уста бўлган, қорачадан келган, қаҳри қаттиқ мавжудотлар – сассизсиз, тахминимча, сизлар – мен билан ҳ амфикрсизлар. Аммо мен: пушти венераликлар – қ ийноқлар, қатллар ва бадавий даврларга қайтиш тўғрисида – бир нималар деяётганларини эшитяпман. Азизларим: сизга ачиняпман – сиз файласуфона, математик тарзда фикрлашга қодир эмассиз. Инсоният тарихи – худди аэро каби – доирасимон ҳ аракатлар билан юқорига чиқяпти. Доиралар турлича – олтин ранг, тўқ-қизил, бироқ уларнинг барчаси бир хил тарзда 360 градусга бўлинган. Нолдан – юксак қийматлар сари: 10, 20, 200, 360 градус – ва яна нол. Ҳа, биз нолга қ айтдик – ҳ а. Лекин менинг математик тарзда ишлайдиган ақлим учун: нол – мутлақ бошқа, янги қ иймат эканлиги аниқ. Биз нолдан ўнга қараб ҳ аракатландик – ва нолга чап томондан қайтиб келдик, 140 Биз шунинг учун: плюснинг ўрнига нол – бизда минус нол. Тушуняпсизми? Бу Нол менга қандайдир камгап, улкан, тор, пичоқ каби ўткир, қоя бўлиб кўринади. Биз баттол, шафқатсиз қ оронғуликда, Нол Қоясининг тунгги қора томонидан, нафас чиқармай, жўнаб кетдик. Асрлар давомида – биз, Колумблар, сузиб-сузиб, бутун Ерюзини айланиб чиқдик ва, ваниҳоят, ура! Ҳамма мачталарга – мушаклар: қ аршимизда – Нол Қоясининг, аввал номаълум бўлган, Ягона Давлатнинг қутб шуълаларидан мунаввар бўлган зангори палахса; камалак, қуёш – юзлаб қуёшлар, миллиардлаб камалаклар – нурлари тушган, бошқа томони… Нол Қоянинг бошқа томони ва бизни фақатгина пичоқнинг қалинлигига тенг масофа айириб турган бўлса, нима бўлибди? Пичоқ – инсон томонидан яратилган барча ихтиролар ичида энг мустаҳками, энг боқийси ва энг зўридир. Пичоқ – бош оладиган жоди эди, пичоқ – барча тугунларни ечишнинг ҳарёқлама зўр йўлидир ва пичоқнинг тиғидан парадокслар 34 йўли ўтган – қўрқмас ақлга лойиқ бўлган ягона йўл. 34 Умум томонидан қабул қилинган фикрларга, илмий қоидаларга мос келмайдиган, шунингдек, соғлом ақлга зид фикр |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling