Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
Учинчи тартибли чексиз кичик миқдор
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
Учинчи тартибли чексиз кичик миқдор.
Зимдан. Панжара бўйлаб. У ерда, хира чироқларнинг титраётган нуқтали чизиқлари тушиб турган даҳлизда... ёки йўқ, йўқ – у ерда эмас: кечроқ, биз у билан Қадимги Уйнинг қандайдир ташландиқ бурчагида бўлганимизда, - у: “индинга” деди. Бу “индинга” – бугун ва атрофимдаги ҳаммаёқ – қ анотларда учяпти, кун – учяпти, бизнинг ИНТЕГРАЛ ҳ ам қанотга эга бўлди: унинг мотори ўрнатилди ва бугун уни шунчаки синаб кўрдик. Нақадар буюк, азим ўқ отилишлари, уларнинг ҳар бири мен учун – унинг, ягонамнинг шарафи учун отилган мушаклардир. Биринчи учишда (=отилишда) ИНТЕГРАЛ моторининг тагида бизнинг эллингимиздан бўлган ўнга яқин сонлар анқайиб қ олиб кетибди – улардан қ оракуя ва майда-майда ушоқлардан бошқа ҳеч нима қолмади. Қ айдларимда фаҳр билан ёза оламан-ки, бу ҳолатдан бизнинг ишлаш маромимиз бир сонияга ҳ ам секинлашмади, ҳеч ким сесканиб ҳам кетмади: биз ҳам, бизнинг дастгоҳларимиз ҳам – ўзининг бир текисдаги, айлана ҳ аракатларини ўша-ўша аниқлик билан бажаришда давом этарди, худди ҳеч нима бўлмагандек. Ўн нафар рақам – улар Ягона Давлатнинг юз миллионлардан ташқил топган аҳолисининг бир қ исмигина, холос, амалий ҳисобда эса – улар учинчи тартибли чексиз кичик миқдордир. Арифметик саводсизликдан иборат ачиниш биргина қ адимги одамларга таниш бўлган: биз учун у кулгили. 130 Биз Кеча аллақандай аҳамиятсиз кулранг доғ, аллақандай сиёҳ доғи тўғрисида бош қотирганимдан – ва, ҳаттоки, уни қоғозларда қайд қилганимдан – ўзимнинг кулгим келяпти. Бу – худди олмос каби қаттиқ – бизнинг деворларимиз сингари бўлиши керак бўлган юзанинг “юмшаб кетиши” каби ҳолатдир. Кечки соат тўрт бўлди. Қўшимча сайрга чиқмадим: ким билсин, балки у айнан ҳозир, атроф қуёш нурлари остида ловуллаётган пайтда… Мен уйда деярли ўзимман. Қуёш нурларига тўйинган деворлар орасидан – мен ўнгни, чапни, пастни узоқларгача кўряпман – гўё ҳ авода учаётган, бир-бирининг ойнадаги аксини акс эттирувчи бўм-бўш хоналар. Фақатгина қуёш нури билан бироз чизилган, кўкимтир зинапоя бўйлаб тепага ингичка, кулранг шарпа судралиб чиқяпти. Ана унинг қадамларининг товушлари ҳ ам эшитиляпти – ва мен эшик орасидан кўряпман – мен ҳ ис қиляпман: менга табассум малҳами суртилган – ва сўнгра тўхтамай, бошқа зинапоядан – пастга... Рақам урадиган машинанинг шиқирлаши. Мен бутун вужудим билан ингичка оқ тешик томон отилдим – ва... ва менга нотаниш бўлган қандайдир рақам (ундош ҳарфли). Лифт, чўзиқ овоз чиқариб ёпилди. Қаршимда – пала-партиш, чаккага бостирилган манглай, кўзлари бўлса... жуда ҳам ғалати таассурот: худди ўша ердан, зимдан, кўзларини остидан гапиргандек. - Сизга ундан хат бор... (зимдан, шийпон остидан). У сиздан илтимос қилди, албатта – барчасини хатда ёзилгани каби. Зимдан, шийпон остидан – атрофда. Ҳа, ҳеч ким йўқ, қ ани, бўла қолсангчи! Евгений Замятин 131 У, атрофга яна бир бор назар ташлаб, қўлимга конвертни ушлатиб, кетди. Мен ёлғиз қолдим. Йўқ, ёлғиз эмас: конвертдан – пушти чипта ва бироз сезилиб турган – унинг ҳиди. Хатнинг муаллифи у эди, у келади, менинг олдимга келади. Тезроқ – бунга бутунлай ишонишим учун, хатни ўз кўзларим билан ўқиб чиқишим керак… Нима? Бўлиши мумкин эмас! Мен яна бир бор ўқияпман – айрим қаторларни қолдириб кетиб ўқияпман: “Чипта... ва, албатта, пардаларни тушириб қўйинг, худди мен сизнинг олдингизга ростдан келгандек... Мени сизнинг олдингизда деб ўйлашлари, мен учун... қаттиқ, қ аттиқ афсусдаман...” Хатни – майдалаб ташладим. Кўзгуда бир сонияга – менинг чимирилиб кетган, синган қошларим кўзга ташланди. Мен чиптани, худди унинг хати каби – - У сиздан илтимос қилди, албатта – барчасини хатда ёзилгани каби. Қ ўлларим ҳолсизланиб, бўшашиб кетди. Чипта ерга тушиб кетди. У менинг ўзлигимдан қудратлироқ ва мен, чамаси, у айтгандек қиламан. Бироқ... бироқ, билмайман: кўрамиз – кечгача ҳали анча вақт бор... Чипта стол устида турибди. Кўзгуда бир сонияга – менинг чимирилиб кетган, синган қ ошларим. Нега бугунга ҳам шифокор гувоҳномасини ёздириб олмаганман: сайрга чиқиб, Зумрад Девор атрофида тўхтовсиз юрсам – ва сўнгра каравотимга ўзимни ташласам – тубга... Мен эса – 13-аудиториумга боришим керак; мен ўзимни - икки соат қимирламасдан... 132 Биз керак бўлганда бақириб, оёқларимни тапиллатиши учун – бир жойга маҳкам михлаб қўйишим керак. Маъруза. Ялтираётган ускунадан – одатдагидек, темир эмас, балки қандайдир юмшоқ, пахмоқ, йўсин овоз чиқаётгани – жуда ҳам ғалати. Аёл овози – у менга, худди қ ачонлардир яшаб ўтган кичкина – илгак каби букчайиб кетган кампир овозидек – Қадимги Уйда яшайдиган, масалан – туйилди. Қ адимги Уй... ва яна барчаси бир зумда – фаввора сингари – пастдан ва мен ўзимни, бор кучимни ишлатиб, бутун аудиториумни қичқиришим тўфонида чўктириб юбормаслик учун, бир жойга маҳкам михлашим керак. Юмшоқ, пахмоқ сўзлар – менинг ич-ичимдан ўтяпти ва биргина: болалар, бола етиштириш каби мавзулар билан боғлиқ нарсалар ёдимда қоляпти. Мен – худди фотоплёнка каби – қандайдир нотаниш, бегона, маъносиз аниқлик билан ҳамма нарсани ўзимга босиб оляпман: олтин ўроқ – радиокарнайдаги шуъла; унинг остида – болакай, жонли тасвир – юракка интиляпти; оғзига зиғирдай бўлган униформанинг этаги тиқилган; маҳкам мушт қилинган қўлчалар, катта (аниқроғи, жуда ҳам кичкина) бармоқ муштнинг ичида қисилган – билагида сезилар-сезилмас дўмбоқ бурмача. Худди фотоплёнка каби – мен ўзимга ҳаммаёқни босиб оляпман: мана яланг оёқ – четдан осилтирилди, пушти бармоқлар ҳавода қадам ташлаяпти – мана ҳозир, ҳозир полга – ...ва – аёл қичқириғи, саҳна томон ўзининг шаффоф қ анотларини қоқиб, аёл рақам, болакайни қўлига олди – лаблари билан – унинг билагидаги дўмбоқ бурмачага, стол ўртасига болани суриб, саҳнадан тушяпти. Менда босилиб боряпти: пушти – шохчалари қуйига – оғизнинг яримойи, чеккасигача лиммо-лим тўлган кўк ликоп-кўзлар. Бу – О. Мен, худди қандайдир аниқ Евгений Замятин 133 формулани ўқиётгандек – бирдан ушбу жиндек тасодифнинг заруратини, муқаррарлигини ҳ ис қ иляпман. У мендан бироз орқага, чап тарафга ўтирди. Мен ўгирилдим: у стол устидаги болакайдан итоат билан кўзларини олди – менга, менда ва қайтадан: у, мен ва саҳнадаги стол – уч нуқта ва бу нуқталар орасидан – ҳануз аниқ бўлмаган, четлаб қутилиб бўлмайдиган қандайдир ҳ одисаларнинг тасвир чизиқлари чизилган. Уйга – яшил, ғира-шира тушган, чироқлар ёқилган кўча бўйлаб. Мен эшитар эдим: бутун вужуд – соатдек – чиқиллаяпти. Мендаги соат миллари – ҳозир қанақадир сонга силжийди, мен эса, ортга қайтариб бўлмас, бирнима қиламан. Унга – кимдир уни меникида деб ўйлаши – керак экан. Менга эса у керак ва менинг унинг “шундай қилиш кераги” билан ҳеч қандай ишим йўқ. Мен бегона парда бўлгим келмаяпти – келмаяпти, вассалом. Орқадан – таниш, кўлмаклардан шап этиб юргандек юрадиган, қадам ташлаш. Мен ўгирилмадим, биламан: S. Менинг орқамдан эшиккача боради – ва сўнгра, шубҳасиз, пастда, йўлакда, тепадан, менинг хонамдан – уерда кимнингдир жиноятини беркитиш учун пардалар тушмагунча – кўзини узмай туради… У, Қўриқчи-Фаришта, нуқта қўйди. Мен қарор қабул қ илдим: йўқ. Мен қарор қабул қилдим. Хонамга чиқиб, чироқни ёққанимда – кўзларимга ишонмадим: менинг столим олдида О турарди. Ёки, тўғрироғи, - осилиб турарди: худди бўм-бўш, ечилган кўйлак каби осилиб турарди – унинг кўйлаги остида гўё ҳ еч нима йўқ эди, ҳеч қандай пружина, пружинасиз қ ўллар, оёқлар, овоз. 134 Биз - Мен – хатим ҳ ақида. Олдингизми уни? Олдингизми? Жавобини билишим керак, билишим керак – бугуноқ. Мен елкамни қисдим. Мен роҳат билан – худди барча нарсанинг айбдори у бўлгандек – унинг кўм-кўк, лиммо-лим тўлган кўзларига қарардим ва жавоб беришга шошилмасдим. Роҳат билан унга найза сўзларимни бирма-бир суқиб: - Жавоб? Хўш... Ҳақсиз. Шубҳасиз. Барча нарсада. - Демак... (титроқ табассум билан беркитилган, бироқ мен кўряпман.) Жуда яхши бўлибди! Мен ҳозир – ҳ озир кетаман. ...ва стол устида осилиб турарди. Ерга қараган кўзлар, оёқлар, қўллар. Столда унинг мижиғланган чиптаси ҳануз ётибди. Мен тезлик билан – “Биз” – деб номланган қ ўлёзмамни очдим ва унинг саҳифалари билан чиптани беркитиб қўйдим (эҳтимол, уни О дан эмас, балки ўзимдан беркитгандирман). - Мана – тинмай ёзяпман. Бир юз етмиш саҳифани ёзиб қўйибман... Баъзида шу қадар ғайриоддий нарсалар содир бўлади-ки... Овоз – овоз шарпаси: - Ёдингиздами... мен сизга ўшанда, еттинчи саҳифада... Мен ўшанда унга кўз ёшимни оқизгандим – ва сиз… Кўк ликопчалар – чеккаларидан сассиз, томчилар унинг юзлари бўйлаб, пастга қараб тезлик билан оқишни бошлади: Евгений Замятин 135 - Чидай олмайман, мен ҳозир кетаман... мен қайтиб ҳ еч қачон, ҳа, майли. Биргина истагим бор – мен сиздан фарзанд кўришим керак – болани менга қолдиринг ва мен кетаман, кетаман! Мен кўриб тургандим: унинг бутун вужуди униформаси остида титрарди ва ҳис қилардим: мен ҳам ҳозир – Қ ўлларимни орқага қилиб: - Нима? Валинеъматнинг Машинасини истаб қ олдингизми? – дедим. Менга – тўғон устидан – сўзлар ёғдирилишни бошлади: - Майли! Ахир мен ҳис қиламан-ку – уни ўзимда, ичимда ҳис қиламан-ку. Бир неча кун бўлса ҳам... Бир бора – бир бора унинг мана бу еридаги – анави ерда, столда ўтирган болакайникига ўхшаш – бурмачасини кўриш. Бир кун! Уч нуқта: у, мен – ва стол устида ўтирган, қўлларини мушт қилиб олган боланинг билагидаги бурмача… Болалигимда, эсимда, аккумуляторли минорага олиб бордилар. Мен эг чўққидаги оралиқда шишадан бўлган панжарадан эгилиб ўтдим, пастда – нуқта-одамлар ва юрагим ширали урди: “Балки?” Ўшанда мен тутқичларни маҳкамроқ ушлаб олгандим, энди бўлса – пастга сакрадим. - Демак, сизда хоҳиш бор? Билиб туриб ҳам... Ёпиқ – гўё қуёш юзига ёпилган – кўзлар. Ялтираётган нам табассум. - Ҳ а, ҳа! Хоҳлайман! 136 Биз Қ ўлёзмаларим остидан чиптани – унинг чиптасини – чиқардим ва пастга, назоратчи олдига югуриб тушиб кетдим. О-90 менинг қўлимдан ушлаб олиб, нимадир деб бақирди, бироқ нима деганини – мен қайтганимдагина тушундим. У ётоғимнинг чеккасида, қўлларини тиззаларига қўйиб, ўтирарди. - Бу... бу унинг чиптасими? - Нима фарқи бор. Ҳа – унинг, ҳа. Нимадир қ ирсиллади. Ҳ ойнаҳой – О шунчаки қ имирлаган бўлса керак. У, қўлларини тиззаларига қ ўйиб, индамай ўтирарди. - Хўш? Тезроқ... – мен унинг қўлини қўполлик билан сиқдим ва унинг билагида – болакайнинг дўмбоқ бурмачаси бор жойда – қизил доғлар (эртага кўкариб чиқади) пайдо бўлди. Бу – сўнггиси. Ундан кейин – тугмача босилади, фикрлар ўчади, қоронғулик, учқунлар – ва мен тўсиқлар орасидан пастга... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling