Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
Сариқ. Икки ўлчовли шарпа. Бедаво қалб
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
Сариқ. Икки ўлчовли шарпа. Бедаво қалб.
Бир неча кун ҳеч нима ёзмадим. Қанча билмайман: ҳ амма кунлар – бир. Ҳамма кунлар – бир ҳил рангда – сариқ, худди қуриб, қизиб кетган қум сингари, бир дона ҳ ам соя, бир томчи ҳам сув йўқ, бепоён сариқ қум бўйлаб. Усиз яшай олмаяпман – у бўлса, ўшанда Қадимги Уйдан тушунарсиз ғойиб бўлганидан сўнг... Ундан сўнг мен уни бир марта сайрда кўрдим, холос. Икки, уч, тўрт кун аввал – билмадим: ҳамма кунлар – бир. У кўзимга ташланди, сариқ, бўш дунёимни бир сонияга тўлдирди. У билан қўл ушлашиб – елкасидан келадиган – икки ёқлама букилган S, ингичка қоғозга ўхшаган шифокор ва тўртинчиси – яна кимдир – унинг фақат бармоқларини эслаб қолдим: униформасининг эгнидан чиқиб турарди, худди нур боғламлари каби – ақлбовар қ илмас даражада ингичка, оқ, узун. I қўлини кўтариб, менга силкиди; I нур-бармоқли кимса томон боши билан эгилди. Мен ИНТЕГРАЛ деган сўзни эшитдим: тўрталаси ҳ ам мен томон ўгирилди; ва ўша заҳоти кулранг аралаш ҳ аворанг осмонда ғойиб бўлдилар ва яна – сариқ, қуриб кетган йўл. Ўша куни кечки пайт унда менинг олдимга келишга пушти чиптаси бор эди. Мен сон берувчи машина олдида – мулойимлик ва нафрат билан ундан оқ кесикда I-330 рақами тезроқ пайдо бўлишини сўраб, ёлвориб турардим. Эшиклар очилди, лифтдан рангсизлар, баландлар, пуштилар, қорачадан келганлар чиқиб келарди; пардалар тушириларди. У йўқ эди. Келмади. 104 Биз Балки, айнан шу он, роппа-роса 22 да, мен ушбу қайдни ёзар эканман – у, кўзларини юмиб, кимгадир елкаси билан суяниб, унга: “Яхши кўрасанми?” деяётгандир. Кимга? Ким у? Нур-бармоқлигами ёки катта лабли, тупургисини сачратадиган R гами? Ёки S гами? S... нега охирги кунлари орқамда унинг ясси, худди кўлмакларда тапиллаётган, қадамларини эшитяпман? Нега у ҳар куни орқамдан – шарпа каби? Олдимдан, ён тарафимдан, орқамдан, кулранг-мовий, икки ўлчовли шарпа: унинг орасидан ўтиб кетадилар, уни эзиб кетадилар, лекин у буерда, олдимда, кўринмас киндик ичаги билан боғлангандек, ўзгармай тураверади. Эҳтимол, бу киндик ичаги – удир, I-330 дир? Билмадим. Ёки, балки, улар, Қўриқчилар, менинг… Агарда сизларга – сизнинг шарпангиз сизни кўради, ҳ аммавақт кўради – деганларида. Тушуняпсизми? Ёки тўсатдан – сизда ғалати ҳиссиётлар пайдо бўлди: қ ўлларингиз – бегона, ҳалал беряпти ва мен баъзида қ ўлларим қадамларимга монанд бўлмаган равишда ҳ аракатланаётганини сезаман. Ёки бирдан – албатта ўгирилиш керак, аммо ўгирила олмайсиз, умуман, негаки бўйнингиз – кишанланган. Мен югуряпман, югуряпман, тезроқ, янада тезроқ ва вужудим билан ҳис қиляпман: орқамдан шарпа тезлашиб келяпти ва ундан – ҳеч қаерга, ҳ еч қаерга… Ўзимнинг хонамдаман – ваниҳоят, ёлғизман. Бирдан: телефон. Яна гўшакни олдим: “Ҳа, I-330, илтимос”. Яна гўшакда – енгил шовқин, даҳлизда кимнингдир қадам товушлари – унинг хонаси эшиги олдидан ва жимжитлик... Гўшакни қўйдим – ортиқ чидай олмайман, чидай олмайман. Уерга – унинг олдига. Евгений Замятин 105 Булар кеча бўлди. Уерга югуриб бордим ва бир соат, 16 дан 17 гача, унинг уйи атрофида сандироқлаб юрдим. Тўхтамай, қаторма-қатор, сонлар. Бир маромда минглаб оёқлар тўкилар, миллион-оёқли левиафан ҳилпиллаб, ёнимдан сузиб ўтиб кетарди. Тўфондан кимсасиз оролга тушиб қ олган, мен кулранг-мовий мавжда ёлғиз излайман. Мана ҳозир қаердандир – ўткир чаккагача чимирилган қ ошларнинг истеҳзоли учбурчаги ва кўзларнинг қоронғу ойналари – уларнинг ортида, ичкарида, олов ёняпти, кимларнингдир шарпалари ҳаракатланяпти. Мен ўша ерга, ичкарига кириб, унга “сен” дейман – албатта “сен” дейман: “Биласан-ку – сенсиз яшай олмайман. Шундай экан – нега?” Бироқ у индамаяпти. Мен бирдан жимжитликни эшитяпман, бирдан – Мусиқий Заводни эшитяпман ва билиб турибман: соат 17 дан ўтиб кетди, ҳамма аллақачон кетиб бўлган, мен ёлғизман, мен кеч қолдим. Атрофим – ойнадан бўлган, сариқ қуёш остида қолган чўл. Кўряпман: сувда – ойнанинг текис сатҳида ялтираётган, тўнтарилган деворлар паст томони билан осиб қўйилган ва кулгили тарзда чирпирак ағдарилган, мен ҳам осиб қ ўйилганман. Мен тезроқ, ҳозироқ – Тиббиёт Бюросига бориб, касаллигим тўғрисида гувоҳнома олишим керак, акс ҳ олда мени қўлга туширишади – Балки, энг яхшиси шудир. Демак, буерда жимгина ўтириб, мени Операцион залга олиб боришларини кутишим керак – ҳаммасини дарҳол тугатиб, барча гуноҳларимни бирваракай юваман. Енгил шитирлаган овоз ва қаршимда – икки ёқлама букилган шарпа. Мен қ арамасдан, кулранг-пўлат пармалар менга нақадар тезликда буралиб кирганини, 106 Биз сезардим, бор кучим билан жилмайиб, гапирдим – нимадир дейиш керак эди: - Мен.... мен Тиббиёт Бюросига боришим керак. - Қ андай иш билан? Нега унда буерда турибсиз? Кулгили тарзда чирпирак ағдарилиб, осиб қўйилган, мен, уятдан ловуллаб ёниб, лом-мим дея олмасдим. - Орқамдан юринг, - деди S қатъият билан. Мен, кераксиз, бегона қўлларимни гоҳ у томон, гоҳ бу томон силкиб, унга бўйсуниб унинг орқасидан юрдим. Нигоҳимни кўтара олмасдим, ҳ аммавақт ёввойи, тўнтарилган дунёда юрардим: ана қанақадир машиналар – пойдевори тепага қаратилган ва, шипга оёқлари билан ёпиштирилган, одамлар; яна ҳам пастроқда – кўприкнинг семиз ойнасидан сиқиқ осмон. Ёдимда: буларнинг барини умримда охирги марта шу тарзда кўрганим энг ачинарлиси эди. Бироқ нигоҳимни кўтариш мумкин эмасди. Тўхтадик. Қаршимда – зиналар. Бир қадам – ва кўрдим: тиббиёт ходимларининг халатларидаги қадлар, улкан сассиз Қўнғироқ… Куч билан, қандайдир бурама михли узатма ёрдамида, оёғим остидаги ойнадан кўзимни уза олдим – бирдан юзимга тилларанг ҳарфлар ташланди “Тиббиёт” ... Нега у мени Операцион Залга эмас, буерга олиб келди, нега у менга раҳм қилди – бу тўғрисида мен у он ўйламагандим ҳ ам: бир сакрашда – зиналар устидан ўтиб, орқасидан эшикни маҳкам ёпиб қўйдим – ва нафасимни ростладим. Худди: эрталабдан бери нафас олмагандек, юрагим урмагандек – худди энди илк бор нафас олгандек, худди кўкрагимдаги дарв энди очилгандек. Евгений Замятин 107 Иккаласи: бири – пастроқ, оёқлари яшиксимон – беморларни кўзлари билан, шохларга илгандек, юқорига отарди, иккинчиси – ингичка, ялтираётган қ айчи-лаблари, тиғ-бурни... Ўша. Мен у томон, худди яқин инсоним каби, отилдим, тўғри тиғларга – уйқусизлик, тушлар, шарпалар ва сариқ дунё ҳ ақида бир нималар. Қайчи-лаблар ялтираб жилмаярди. - Ҳ олингиз вой-ку! Чамаси, сизда қалб пайдо бўлганга ўхшайди. Қ алб? Бу ғалати, қадимий, анча илгари унутилган сўз. Биз баъзида “қалб тўрида”, “қалбдош”, “қалбсиз” сўзларини ишлатардик, аммо қалб – - Бу... жуда ҳам хавфли, - ғулдирадим мен. - Давоси йўқ, - қайчилар сўзимни кесди. - Аммо... очиғи, асл моҳияти нимада? Мен қ андайдир... тасаввур қила олмаяпман. - Биласизми... нима десам экан... Ахир сиз математиксиз, тўғрими? - Ҳ а. - Хўш – яссилик, сатҳ, мана бу ойна. Сатҳда биз иккаламиз, ана – қўряпсизми, қуёшдан кўзларимизни қ исамиз ва трубкадаги кўк электрик учқун, ана – аэронинг шарпаси кўзга ташланди. Фақатгина сатҳда, фақатгина сонияга. Бироқ тасаввур қилинг – қандайдир оловдан ушбу зим-зиё сатҳ бирдан юмшаб кетди ва ҳеч нима ортиқ унинг устида тойғанмаяпти – ҳамма нарса унинг ичига кириб кетяпти; болалигимизда биз синчковлик билан мўралаган, ўша ойнали дунёга – болалар унчалик ҳам ақлсиз эмас, ишонинг. Яссилик 108 Биз ҳ ажмга, жисмга, дунёга айланди ва бу ойна ичида – сизнинг ичингизда – қуёш, аэронинг бурама михининг қ уюни, сизнинг ва яна бошқа бир одамнинг титраётган лаблари. Англаяпсиз: совуқ ойна акс эттиради, улоқтиради, бу эса – шимиб оляпти, унда ҳар нарсанинг – изи абадий қоляпти. Бир кун кимнингдир юзидаги сезилар-сезилмас ажинни кўрасиз – ва у бутун умрга сизда муҳирланиб қолади; бир кун: сиз жимжитликда томчи томганини эшитдингиз – ва у товуш ҳануз қ улоғингизда янграйди… - Ҳ а, ҳа, худди шундай... – мен унинг қўлидан маҳкам ушлаб олдим. Мен ҳозир эшитаётгандим: бет-қўл ювгич кранидан – томчилар асталик билан жимжитликка томяпти. Мен билардим: бу – бутун умрга. Аммо нега энди бирдан қ алб? Йўқ бўлиб, йўқ бўлиб – ва тўсатдан... Нега ҳеч кимда йўқ, менда бўлса… Мен нозик қўлларни янада маҳкамроқ ушлаб олдим: қ утқарув ҳалқасини йўқотиб қўйишдан қўрқар эдим. - Нега? Нега бизнинг патларимиз, қанотларимиз йўқ – биргина курак суякларимиз бор – нима улар қанотлар учун асосми? Чунки қанотларга ортиқ эхтиёж йўқ – аэро бор, қанотлар фақатгина ҳалал берарди. Қанотлар – учиш учун, бизни эса учадиган жойимиз йўқ: биз – учиб келдик, биз – топиб бўлдик. Шундай эмасми? Мен саросимада бошимни ликиллатдим. У, менга қараб, ўткир, ништарли кулиб юборди. Анави, бошқа, яшиксимон оёқлини эшитди, хонасидан тап-тап овоз чиқариб чиқди ва кўзлари билан мени нозик шифокоримнинг шохларига улоқтирди – мени улоқтирди. Евгений Замятин 109 - Гап нимада? Қандай қилиб: қалб? Қалб, дейсизми? Ё, тавба! Бундай бўлса, яқинда вабогача борамиз. Мен сизга айтгандим, (нозикни шохларга) мен сизга айтгандим: ҳамманинг – ҳамманинг ҳаёлпарастлигини... Ҳ аёлпарастликни экстрипация 33 қ илиш. Буерда биргина жарроҳлик, биргина жарроҳлик… У улкан рентген кўзойнакларини тақиб олиб, узоқ айланиб юрди ва, бош суяги ичига – менинг миямга – тикилиб қараб, бир нималарни дафтарчасига ёзди. - Жуда ҳам, жуда ҳам қизиқ! Менга қаранг: спиртланишга... рози бўлармидингиз? Бу Ягона Давлат учун бениҳоя... бу эпидемиянинг олдини олишимизда ёрдам берар эди... Агарда, албатта, сизнинг айрим асосларингиз бўлмаса… - Нима десам экан, - деди у, - рақам Д-503 – ИНТЕГРАЛнинг Қурувчиси ва, аминман-ки, бу издан чиқариши… - А-а, - тўнғиллади у ва хонасига яшиксимон қ адамлар ташлаб кириб кетди. Иккимиз қолдик. Қоғоз қўл енгил, мулойимлик билан қ ўлимнинг устига қўйилди, қиррали юз мен томон эгилди, пичирлади: - Ҳ еч кимга айтиб қўйманг – у фақатгина сизда бор эмас. Ҳамкасбим бекордан эпидемия ҳақида гапирмаяпти. Эслаб кўринг-а, ўзингиз бошқаларда ўхшаш ҳолатни кузатмаганмисиз – жуда ҳам ўхшаш, жуда ҳам яқин... – у менга диққат билан қаради. У нимага ишора қиляпти – кимга? Наҳотки – 33 Бирор органни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш 110 Биз - Менга қаранг... – стулдан ирғиб турдим мен. Аммо у баланд овозда бошқа нарса ҳақида гапиришни бошлади. - ...уйқусизликдан бўлса, тушларингиздан – сизга бир нарсани маслаҳат бера оламан: кўпроқ пиёда юринг. Эртага эрталабданоқ сайрга чиқинг... масалан, Қадимги Уйга. У мени кўзлари билан яна санчиди, янада кенгроқ жилмайди. Менга туйилди: мен, унинг табассумининг ингичка матосига ўралган сўзни – харфни – исмни, биргина исмни аниқ ва равшан кўрдим... Ёки бу яна менинг ҳаёлпарастлигиммикин? У менга бугун ва эртагалик учун касаллигим тўғрисида гувоҳнома ёзиб берар экан, мен базўр сабр қилдим ва, унинг қўлини яна бир бор маҳкам сиқиб, ташқарига югуриб чиқиб кетдим. Юрак – аэро каби енгил, тез ва мени тепага элтмоқда, элтмоқда. Мен билардим: эртага – қ андайдир хурсандчилик бўлади. Қандай? Евгений Замятин 111 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling