Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Х Х Х
КЕЧКИ ПАЙТ:
Сизга бу туйғу танишми: аэрода очиқ ойналар билан,
мовий бурама чизиқ бўйлаб, фалак томон елдек учиб
кўтарилаётганингизда, юзингизга ураётган қаттиқ шамол
гўё ҳуштак чалаётган пайтда – ер йўқ, у ҳақида унутиб
қ
ўясиз, у биздан, худди Сатурн, Юпитер, Венера каби,
олисда? Мен ҳозир худди шундай яшаяпман, юзимга –
қ
аттиқ шамол уриб туради ва мен ер тўғрисида унутиб
қ
ўйганман, мен дилбар, пушти О тўғрисида унутиб
қ
ўйганман. Шундай бўлса ҳам, ер мавжуд, эртами-кечми
– уни режага қўшиш керак ва, менинг Жинсий Алоқа
Жадвалимда унинг – О-90 нинг – исми туриши керак
бўлган кун олдидан, кўзларимни юмар эканман…
Бугун олис ер ўзи ҳақида эслатди.
Шифокорнинг кўрсатмаларини бажариш учун (мен чин
юракдан тузалиб кетишни хоҳлайман), икки соат
давомида хиёбонларнинг ойнали, тўғри даштлари
бўйлаб
кезиб
юрдим.
Ҳ
амма,
лавҳга
кўра,
аудиториумларда эди ва биргина мен... Аслида бу


126
Биз
ноодатий манзара эди: бутундан, қўлдан кесиб олинган
бармоқни тасаввур қилинг – алоҳида бўлган инсон
бармоғи, букчайиб, сакраб-сакраб шиша йўлак бўйлаб
югуриб кетяпти. Бу бармоқ – менман. Бу ҳолатни
қ
изиқлиги, ғайриоддийлиги шунда-ки, бармоқ қўлда
бўлишни,
бошқалар
билан
бўлишни
ҳ
еч
ҳ
ам
хоҳламаяпти: ё – шундай, ёлғиз, ё... Ҳа, беркитадиган ҳеч
нимам қолмади: ё у билан биргаликда – унинг менга
суянган елкасидан, чирмашган қўлларимиздан бутун
борлиғимни унга ўтказиб, …
Уйга қайтганимда, қуёш аллақачон ботаётганди. Кечки
пушти кул – деворлар ойнасида, Аккумуляторли
Миноранинг шпицида, мен учратаётган рақамларнинг
овозлари ва табассумларида. Ғалати эмасми: сўнаётган
қ
уёшнинг нурлари айнан эрталаб қуёш чиқишидаги
бурчак остига тушади, қолганлари эса – бутунлай
фарқли, бу пуштилик ҳам фарқли – ҳозир у жуда ҳам
сокин, бироз овозли, эрталаб бўлса – қайтадан жарангли,
пишиллайдиган ҳолатга келади.
Мана пастда, вестибюлда, пушти кул остида қолган
конвертлар уюмидан – Ю, назоратчи, бир хатни чиқариб,
менга узатди. Қайтаряпман: у жуда ҳам муҳтарам аёл ва
аминман-ки – унинг менга нисбатан бўлган туйғулари
фақат ижобий.
Шундай бўлса ҳам, ҳар сафар унинг осилиб кетган, балиқ
ойқулоқларига ўхшаган юзларини кўриш мен учун
негадир ёқимсиз.
Ю, менга хатни бутасимон қўллари билан узатар экан,
хўрсиниб қўйди.
Аммо бу хўрсиниш, мени дунёдан
айириб турган, пардани енгил қимирлата олди холос:
менинг бутун диққат-эътиборим, вужудим, борлиғим


Евгений Замятин
127
қ
ўлимда қалтираётган конвертда эди. Унда, шубҳасиз, I
дан хат бор.
Буерда – иккинчи нафас олиб чиқариш, шу даражада
кўзга ташланади-ки, мен конвертдан кўзимни узиб,
қ
арадим:
ойқулоқлар
орасида,
ерга
қ
араб
олган
кўзларнинг уялувчан чий пардалари орасидан – нафис,
майин ўраб олувчи, кўр қилувчи табассум. Сўнгра эса:
-
Бечора сиз, бечора, - чуқур нафас олиб, хат томон
бошини енгил силкиб қўйди у (хатнинг мазмунини у,
иши сабабли, шубҳасиз, билар эди).
-
Йўқ, асли, мен... Нега энди?
-
Йўқ, йўқ, азизим: мен сизни сиздан кўра яхшироқ
биламан. Мен сизни анчадан бери кузатаман ва кўриб
турибман: сиз билан қўлма-қўл ушлашиб кетадиган ҳаёт
ҳ
амроҳингиз, ҳаётни кўп ўрганган инсон бўлиши керак…
Мен ҳис қиляпман: унинг табассуми менинг устимда –
худди, қўлимда қалтираётган хатдан сўнг қоладиган
яраларга, малҳам каби. Ваниҳоят – уялувчан шир
пардалар орасидан – роса ҳам паст овозда:
-
Мен ўйлаб кўраман, қадрли Д-503, ўйлаб кўраман.
Кўнглингизни ҳотиржам қилаверинг: агар мен ўзимда
етарлича куч борлигини ҳис қилсам – йўқ-йўқ, мен аввал
ўйлаб кўришим керак…
Улуғ Валинеъмат! Наҳотки мен... наҳотки у... менга –
Кўзларим қамашиб кетди – минглаб синусоидлар, хат
қ
ўлимда ирғияпти. Мен ёруғликка яқинроқ бордим ва
ўша ердан – менга, полга, қўлларимга, хатга борган сари
қ
изариб бораётган, ғамгин кул тушиб турибди.
Конверт очилди – тезроқ имзони кўрай – ва яра –
муаллиф I эмас, балки О эди. Яна бир яра: вароқнинг


128
Биз
пастида, ўнг бурчакда – сиёғ доғи ёйилиб кетибди – анави
ерга ҳам томган экан... Сиёҳ доғларини жиним суймайди
– барибир ҳам: улар сиёҳдан бўладими ёки... нимадан
бўлишининг қизиғи йўқ. Биламан – авваллари – бу
ёқимсиз доғдан – кўнглим ғаш бўлар, кўзларим
толиқарди. Аммо нега энди бу кулранг доғчадан – булут
каби ва ундан – атроф қўрғошинга ва қоронғуликка
айланяпти? Ёки бу яна – “қалбмикин”?
ХАТ:
“Билиб турибсиз... ёки, эҳтимол, билмайсиз – мен эплаб
тузук-қуруқ ёза олмайман – нима бўлса ҳам: сиз ҳозир, менинг сизсиз
ҳ
еч қандай куним, ҳеч қандай тонггим, ҳеч қандай баҳорим
бўлмаслигини, билиб турибсиз. Негаки R менинг учун фақатгина...
ҳ
а, бунинг сизга қизиғи йўқ. Мен ундан, нима бўлган тақдирда ҳам,
миннатдорман: усиз ўзим ёлғиз, бу кунларда – нима бўлиши
мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмайман... Охирги кунлар ва
тунлар мен учун гўё ўн йил ёки, ҳаттоки, йигирма йил бўлиб
туйилди. Гўё менинг хонам – тўртбурчак эмас, думалоқ ва бепоён
эди – атрофда, атрофда ҳамма нарсалар бир хил ва ҳеч қандай эшик
йўқ.
Мен сизсиз яшай олмайман – чунки мен сизни севаман. Чунки мен
кўряпман, тушуняпман: сизга бу дунёда ортиқ ҳеч ким керак эмас,
ўша бошқа аёлдан ортиқ ҳеч ким керак эмас ва – биласизми: агарда
мен сизни севсам, мен –
Синиқ бўлаклардан аввалги О-90 га оз бўлсада ўхшаш рақамни
яратиш учун, менинг яна икки-уч кунга эхтиёжим бор – ва сўнгра
ўзим бориб, сизга ортиқ ёзилган бўлишни истамаслигимни айтиб,
ариза ёзиб келаман. Ўшанда сиз анча енгиллайсиз, яхшиланасиз.
Қ
айтиб ҳеч қачон бундай қилмайман, кечиринг.
О.”
Қ
айтиб ҳеч қачон. Бундай бўлгани, албатта, яхши: у ҳақ.
Бироқ нега – нега –


Евгений Замятин
129
Ў
Н ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚАЙД
К
ОНСПЕКТ
:

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling