Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Мантиқий чангалзорлар. Яра ва малҳам


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Мантиқий чангалзорлар. Яра ва малҳам.
Қ
айтиб ҳеч қачон.
Кеча ётоғимга ётишим биланоқ – уйқу жарлигига
қ
уладим, худди ўта ошиқча юк ортилган, ағдарилиб
кетган кемага ўхшаб. Сассиз ҳилпиллаётган зангори
сувнинг қатлами. Аста-секин тубдан сатҳга чиқяпман ва
чуқурликнинг тахминан ўртасида кўзларимни очдим:
менинг хонам, ҳануз яшил, яхлаб қолган тонг. Шкафнинг
ойна эшигида – қуёшнинг бир бўлаги – тўғри кўзимга
тушяпти.
Бу
Лавҳ
томонидан
белгиланган
уйқу
соатларига аниқ амал қилишга ҳалал беряпти. Энг
яхшиси – шкафни очиш. Аммо мен бутунлай – худди
ўргимчак
тўридадек,
худди
кўзларимда ўргимчак
тўридек, тургани кучим йўқ…
Барибир ҳам турдим, очдим – бирдан ойна эшик ортидан
кўйлагига чалкашиб, бутунлай пушти – I чиқарди. Энг
ғ
айриоддий нарсаларга ҳам шу даражада ўрганиб
қ
олгандим-ки, адашмаётган бўлсам, ҳаттоки заррача ҳам
ҳ
айрон бўлмадим, ҳеч нима ҳақида сўрамадим: тезроқ
шкафга, ортимдан ойнали эшикни ёпдим – ва, нафасим
қ
айтиб, кўрмасдан, очкўзлик билан I билан бирлашдим.
Ҳ
озир кўрганимдек*: эшикнинг тешигидан қоронғуликда
– ўткир қуёш нури полда, шкаф ёнида, тепароқда чақмоқ
каби синяпти* - ва бу шавқатсиз, ялтираётган тиғ I нинг
орқа томон эгилган, яланг бўйнига тушди... бу мен учун
ниҳоятда қўрқинчли ҳолат эди-ки, мен, чидай олмай,
бақириб юбордим – ва яна бир бор кўзларимни очдим.
Менинг хонам. Ҳануз яшил, яхлаб қолган тонг. Шкаф
эшигида қуёшнинг парчаси. Мен – каравотимдаман.


Евгений Замятин
123
Уйқу. Бироқ юрагим ҳамон тез урар, сесканиб, жўшқиниб
кетар, бармоқларимнинг учлари ва тиззаларим оғрир эди.
Булар – рўё эди. Мен энди тушим ва ўнгимни ажрата
олмай қолдим; иррационал ўлчамлар барча мустаҳкам,
одатий, уч ўлчамли нарсаларнинг ич-ичига ўсиб боряпти
ва қаттиқ, текисланган сатҳлар ўрнига – атроф
қ
инғир-қийшиқ, пахмоқ нарсаларга тўлиб боряпти.
Қ
ўнғироққача ҳали вақт бор. Мен ўйланиб ётибман – ва
жуда ҳам ғалати, мантиқий ўйлар занжирининг чигали
ечилиб боряпти.
Сиртқи дунёдаги ҳар қандай тенглама, ҳар қандай
формуланинг
эгрилик
ёки
жисм
кўринишидаги
муносиби бор. Иррационал формулаларнинг муносиби
борми биз билмаймиз – биз уларни ҳеч қачон
кўрмаганмиз... Бутун даҳшат ҳам шундан иборат-да –
ушбу жисмлар – кўринмас жисмлар – мутлақ, ҳеч қандай
шубҳасиз мавжуд бўлиши керак: негаки математикада,
худди экрандаги каби, бизнинг қаршимиздан уларнинг
ғ
аройиб, тиканли шарпалари ўтиб кетади – иррационал
формулалар; математика ҳам, ўлим ҳам – ҳеч қачон
янглишмайди. Биз бу жисмларни ўз дунёимизда, сатҳда
кўрмас эканмиз, улар учун – албатта – сатҳдан юқорида
бўлган, улкан, бутун бошли бир дунё мавжуд бўлиши
керак…
Мен қўнғироқни кутмай, ирғиб туриб кетдим ва хонада
югуришни бошладим. Менинг математикам – шу
вақтгача менинг жинни-кетди* ҳаётимдаги ягона маҳкам
ва мустаҳкам орол эди – қўзғалди, ўрнидан силжиб кетди,
айланишни бошлади. Демак, бу бемаъни “қалб” – худди
менинг униформам, этикларим (ҳозир мен уларни
кўрмасамда: улар шкафнинг ойна эшиги ортида) сингари
мавжуд экан-да? Этикларим касаллик эмас экан, нега
энди “қалб” бир касаллик?


124
Биз
Ёввойи мантиқий чангалзордан чиқишни қанчалик
изламай, топа олмадим. У – Зумрад Девор ортидаги –
сирли ва даҳшатли чакалакзорлар каби эди ва, шу билан
бир қаторда, турфа, тушунарсиз, сўзсиз сўзловчи ҳам эди.
Қ
алин
ойнанинг
орасидан кўрингандек бўлди –
кўряпман: беҳад улкан ва, айни замонда, беҳад кичик,
чаёнсимон, яширинган ва ҳаммавақт сезилиб турган
манфий-нишли - √-1 жисм... Балки бу, қадимгиларнинг,
ўзини ўзи захарлайдиган, чаёнларига ўхшаган, менинг
“қалбимдан” бошқа нарса эмасдир.
Қ
ўнғироқ. Кун. Буларнинг барчаси, ҳалок бўлмай, ғойиб
бўлмай – биргина кун ёруғлигига бурканган; худди кўзга
кўринувчи жисмлар, нобуд бўлмасдан – тунга яқин тун
қ
оронғулигига буркангани сингари. Ақлимда – беқарор,
ним туман. Туман орасидан – узун, шишадан бўлган
столлар кўриняпти; асталик билан, сассиз бир маромда
чайновчи шарсимон бошлар. Узоқдан, туман узра
метрономнинг тириқлаши эшитиляпти ва бу эркаловчи
таниш мусиқа оҳанггида мен ўзим билмаган ҳолда,
қ
олганлар билан биргаликда, элликкача санаяпман: ҳар
бир бўлак учун қонунан белгиланган эллик чайновчи
ҳ
аракат. Ғайриихтиёрий равишда қолганлар билан бир
маромда
ҳ
аракатланаман,
эгиламан,
кетаётганлар
китобида, қолганлар каби, исмимни қайд этаман. Бироқ
ҳ
ис қиляпман: қолганлардан алоҳида, ёлғиз, товушлардан
ҳ
имояловчи юмшоқ девор қўриғида яшаяпман ва бу девор
ортида – менинг дунёим…
Лекин бир нарса бор: агарда бу дунё – фақатгина меники
бўлса, нега унда бу қайдларда ҳам бор? Маъносиз
“тушларнинг”, шкафнинг, бепоён даҳлизларнинг нима
кераги бор? Не афсуски, менинг қайдларим Ягона Давлат
шарафи йўлида ёзилган изчил ва жиддий достон ўрнига
– аллақандай ҳаёлий ва қалтис саргузаштларга бой асарга
айланяпти. Эҳ, қани эди менинг иксларга, √-1 ларга ва


Евгений Замятин
125
йиқилишларга тўла ҳозирги ҳаётим, бир асарга айланиб
қ
олганида.
Балки ҳаммаси яхшиликкадир. Сизлар, менинг нотаниш
ўқувчиларим,
-
бизнинг
олдимизда
бола
каби
бўлишингизнинг эҳтимоли юқори (ахир биз Ягона Давлат
томонидан тарбияланиб вояга еткизилганмиз – шундай
экан инсон қобилиятларининг энг чўққисини ҳам
эгаллаганмиз). Болалар каби – мен сизларга бермоқчи
бўлган барча аччиқ ҳақиқатларни қичқиришларсиз ютиб
юборишларингиз учун, уларни саргузаштлардан иборат
қ
ўйиқ қиём билан қоплашим керак.

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling