Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Қ ўнғироқ. Кўзгу денгиз. Абадий ёнаман


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Қ
ўнғироқ. Кўзгу денгиз. Абадий ёнаман.
ИНТЕГРАЛ қурилаётган эллингга киришим билан
– қаршимдан Иккинчи Қурувчи чиқди. Унинг юзи
доимгидек: думалоқ, оқ, фаянс каби – ликоп ва – ликопда
аллақандай чидаб бўлмас даражада бемаза нарса тортиқ
қ
илаётгандек – гапирди:
-
Касал
бўлиб
қ
олибсиз,
буерда
сизсиз,
бошлиқларсиз, кеча можаро юз берди, десак бўлади.
-
Можаро?
-
Ҳ
а! Қўнғироқ, тугатдик, ҳаммани эллингдан
чиқариш бошланди – ва тасаввур қилинг: чиқарувчи
рақамсиз одамни ушлаб олди. Қандай қилиб кириб олди
экан – тушуна олмаяпман. Операцион Залга олиб кириб
кетишди. Уерда у эпчилдан ҳаммасини суғуриб олишади,
қ
андай қилиб ва нимага... (жилмайиш – тотли...)
Операцион
залда

Валинеъматнинг
бевосита
бошчилигида
бизнинг
энг
зўр
ва
малакали
шифокорларимиз
ишлайди.
Уерда

турли
хил
асбоб-ускуналар ва, асосийси, машҳур Газ Қўнғироғи бор.
У, аслида, қадимий мактаб тажрибаси: сичқон шиша
кулоҳ остига ўтказилган; ҳаво насоси ёрдамида ҳаво янада
сийраклаштириляпти... ва ҳоказо. Аммо фақат, албатта,
Газ
Қ
ўнғироғи
анчагина
мукаммал
қ
урилма

турли-туман газлардан фойданаланиб, сўнгра – бу,
албатта, ортиқ ожиз ҳайвонларни таҳқирлаш эмас, бунда
буюк мақсад бор – Ягона Давлат тинчлиги тўғрисида
қ
айғуриш, бошқа сўз билан айтсак, миллионлар бахти
тўғрисида. Чамаси беш аср аввал, Операцион Зал


98
Биз
энди-энди
ишга
туширилаётганда,
уни
қ
адимий
инквизиция билан таққослаган аҳмоқлар бўлган эди,
аммо бу, худди трахеотомия
32
қ
илувчи жарроҳ ва
кўчадаги безорини тенглаштириш кабидир: иккисининг
қ
ўлида ҳам айни пичоқ бўлиши, иккиси ҳам айни иш
қ
илиши мумкин – тирик инсоннинг томоғини кесишади.
Аммо уларнинг бири – яхшилик қилувчи, иккинчиси –
жиноятчи, бири “мусбат” белгиси билан, иккинчиси
“манфий” белгиси билан…
Буларнинг бари тушунарли, буларнинг бари бир
сонияда, мантиқ машинасининг бир айланишида, сўнгра
эса тишлар ўша заҳоти “мусбат” белгисини илинтириб
олди – ва мана тепада бошқа: ҳалқа шкафда ҳануз
тебраняпти. Эшик энди ёпилган кўринади – у, I, бўлса,
йўқ: ғойиб бўлди. Буни машина амалга оширган бўлиши
мумкин эмас. Туш? Бироқ мен ҳозир ҳам ҳис қиляпман:
ўнг елкамда тушунарсиз ширали оғриқ – ўнг елкамга
суяниб, I – менинг олдимда туманда. “Туманни яхши
кўрасанми?” Ҳа, туманни ҳам... ҳаммаёқни яхши кўраман,
ҳ
амма – диркиллама, янги, ажойиб нарсаларни, ҳаммаси –
яхши...
-
Ҳ
аммаси – яхши, - дедим мен, овозимни чиқариб.
-
Яхши? – фаянс кўзлар дум-думалоқ бўлиб
бақрайиб қаради. – Нима деганингиз бу, бунинг нимаси
яхши? Агар бу рақамсиз кира олган бўлса... демак, улар –
ҳ
ар ерда, атрофимизда, ҳаммавақт, улар буерда, улар –
ИНТЕГРАЛ атрофида, улар…
-
Ким у улар?
-
Мен қаердан билай кимлигини. Аммо мен уларни
ҳ
ис қиляпман – тушуняпсизми? Ҳаммавақт.
32
Нафас олиш йўлларини операция қилиш


Евгений Замятин
99
-
Эшитдингизми:
қ
андайдир
операция
ўйлаб
топишибди – ҳаёлпарастликни кесиб ташлашар экан.
(Шу кунларда ҳақиқатдан ҳам шунга ўхшаш гап
эшитгандим.)
-
Ҳ
а, эшитдим. Бунинг қандай даҳли бор?
-
Шундай, ўрнингизда бўлганимда – бориб, сизга шу
операцияни қилишларини илтимос қилардим.
Ликопда аниқ ва равшан лимонсифат нордон нимадир
кўринарди. Ажойиб* - унинг ҳаёлпараст бўлиши
мумкинлигига шама қилиш уни ранжитган кўринади...
Аммо: бир ҳафта олдин, эҳтимол, мен ҳам ҳафа
бўлардим. Энди бўлса – энди йўқ: чунки менда у
борлигини – касаллигимни – биламан. Бундан ташқари –
тузалгим келмаганини ҳам – биламан. Истамайман ва гап
тамом.
Шиша
зинапоялардан
тепага
чиқдик.
Остимиздаги – ҳаммаёқ – гўё кафтимизда…
Сизлар, ушбу қайдларни ўқиётганлар, - ким бўлсангиз
ҳ
ам, сизнинг тепангизда қуёш бор. Агарда сиз ҳам
қ
ачонлардир шундай, худди мен каби, касал бўлган
бўлсангиз, эрталабда қуёш – қандай бўлишини – қандай
бўлиши мумкинлигини – биласиз, сиз бу пушти,
шаффоф, иссиқ қуёшни биласиз. Ҳавонинг ўзи ҳам –
бироз пушти, атроф майин қуёш қонига тўйинган,
ҳ
аммаёқ – жонли: тирик ва барчаси жилмайяпти –
одамлар. Содир бўлиб, бир соатдан сўнг ғойиб бўлар, бир
соатдан сўнг пушти қон томчилаб оқар, бироқ ҳануз –
тирик. Кўряпман: ИНТЕГРАЛнинг шиша томирларида
нимадир уриб, қуйилиб турибди; ИНТЕГРАЛ ўзининг
буюк ва қўрқинчли келажаги, тепага, сизларга, доимо
излаб,
топа
олмайдиган
нотаниш сизларга олиб
чиқадиган муқаррар бахтнинг оғир юки тўғрисида
ўйлаётганини кўряпман. Сизлар топасизлар, сизлар


100
Биз
бахтли
бўласизлар

сизлар
бахтли
бўлишга
мажбурсизлар ва кутишингиз оз қолди.
ИНТЕГРАЛнинг корпуси деярли тайёр: бизнинг – олтин
каби абадий, пўлат каби эгилувчан – ойнамиздан бўлган
бежирим узунчоқ эллипсоид. Кўрдим: ойнадан бўлган
танага ичкаридан кўндаланг қирралар – шпангоутлар,
бўйлама – стрингерлар маҳкамлаётгандилар; қуйруқда
улкан ракета моторига пойдевор ўрнатаётгандилар.
ИНТЕГРАЛнинг бақувват думи ҳар 3 сонияда фазога олов
ва газлар пуркашни бошлайди – ва елиб, чопиб учади –
бахтнинг оловли Темури…
Кўрдим: Тейлор бўйича, пастдаги одамлар, баҳайбат
машинанинг дастаги сингари, бир маромда ва тезликда,
эгилар, букилар, айланар эдилар. Уларнинг қўлларида
найчалар ялтирарди: оташ каби кесар, оташ каби
шишадан бўлган деворларни, гўнияларни, қирраларни
эритиб юборар эди. Кўрдим: ойна релслардан асталик
билан
шаффоф-шишадан
бўлган
махлуқ-кранлар
ғ
илдираб кетарди ва, худди одамлар каби, итоат билан
бурилар, эгилар, ичкарига, “Ин т е г р а л”нинг ичига,
ўзларининг юкларини суқар эдилар. Булар юксак,
ҳ
айратда қолдирадиган гўзаллик, уйғунлик, мусиқа...
Тезроқ – пастга, уларнинг олдига, улар билан!
Мана – елка-елкага, улар билан бир тан-у жон бўлиб,
пўлат ритм томонидан ишғол қилиндим... Бир маромдаги
ҳ
аракатлар: диркиллама-думалоқ, қирмизи юзлар; ақлсиз
билимлардан хиралашмаган, шаффоф пешоналар. Мен
ойна дарё узра сузардим. Мен дам олардим.
Бирдан кимдир мен томон беташвиш ўгирилди:
-
Хўш, қалай: бугун яхшими?
-
Нима яхшими?


Евгений Замятин
101
-
Ҳ
а – кеча кўринмадингиз. Биз ўйлабмиз-ки – сизда
ҳ
авфли... – пешонангиз ярақлаяпти, табассумингиз – ёш
болаларники каби маъсум.
Қ
изариб кетдим. Мен бу кўзларга қараб ёлғон гапира
олмасдим, гапира олмасдим. Мен индамай, чўкар эдим…
Тепада, думалоқ оқлик билан чарақлаб, фаянс юз люкдан
мўралади.
-
Эй, Д-503! Илтимос, буерга келинг! Буерда, қандай
тушунтирсам экан, консоллик қаттиқ ром бўлиб қолди ва
муҳим онлар квадратда кучланиш беряпти.
Охиргача эшитмай, ўзимни ҳовлиқиб тепага, унинг
олдига отдим – мен шармандаларча қочиш билан нажот
излардим. Кўзимни кўтаришга куч йўқ эди – оёғим
остидаги ойна зиналардан кўзим қамашиб кетаётганди ва
ҳ
ар қадамимни ҳолатни қийинлаштирарди: менга,
жиноятчига, захарланганга – буерда жой йўқ. Мен ортиқ
ҳ
еч қачон аниқ механик ритм билан уйғун бўла
олмайман, осойишта ойна-денгиз узра суза олмайман.
Мен

абадий
ёнишга,
алаҳсирашга, нигоҳимни
беркитиш учун жой излашга – ҳукм қилинганман, бутун
умр, ўтишга куч топмагунимга қадар ва –
Муз учқун – ич-ичимгача: мен – майли; мен – барибир;
аммо у ҳақида ҳам, уни ҳам…
Мен люкдан палубага чиқиб, тўхтадим: энди қаерга
боришни, буерга нега келганимни билмайман. Тепага
қ
арадим. Уерда қиёмдан сўлғин қуёш хира чиқарди.
Пастда – кулранг-шишали, жонсиз ИНТЕГРАЛ бор эди.
Пушти қон оқиб чиқди, тушундим – буларнинг бари
менинг, ҳаммаси олдингидек қолди деган, ҳаёлларим ва
бир вақтнинг ўзида…


102
Биз
-
Эй,
503,
нима
кар
бўлиб
қ
олдингизми?
Чақиряпман, чақиряпман... Сизга нима бўлди? – Бу
Иккинчи Қурувчи эди – қулоғимнинг тагида: анчадан
бери бақираётган кўринади.
Менга нима бўлди? Рулимни йўқотиб қўйдим. Мотор бор
овози билан ғувиллаяпти, аэро титраб, еляпти, бироқ рул
йўқ – ва мен қаерга елаётганимни билмайман: пастга – ва
ҳ
озир ерга ёки тепага – ва қуёшга, оловга...


Евгений Замятин
103
Ў
Н ОЛТИНЧИ ҚАЙД
К
ОНСПЕКТ
:

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling