5-расм. Олий таълим муассасасининг ривожлантириш жамғармаси даромадларининг таркибий тузилиши13 (фоизда)
Расм маълумотларидан кўриш мумкинки, олий таълим муассасасида хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш орқали қўшимча молиялаштириш манбаларини ҳосил қилиш мумкин. Шу билан бирга, бўш турган бино ва иншоотларни ижарага бериш, хомийлик маблағларини кенг жалб этиш, бюджет мбалағларини иқтисод қилиш орқали ва бошқа тушумларни шакллантириш мумкин.
2.2. Олий таълим муассасаларида кўрсатиладиган хизматлар бўйича харажатлар
Барчамизга аёнки, бюджет ташкилотларини давлат бюджетидан ташқари бюджетдан ташқари маблағлари ҳам мавжуд. Бюджетдан ташқари маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар бюджет маблағларидан фарқли ўлароқ, даромадлар ва харажатларнинг режалари ижроси билан узвий алоқадорликда ёки шахсий ғазна ҳисобварақлардаги ўзгаришлар билан эмас, балки, даромад ва харажатларнинг вужудга келиши ва уларни тан олиш орқали ҳисоби юритилиши зарур. Бир сўз билан айтганда, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромад ва харажатлар бюджет ташкилотларида ҳисоблаш усулига асосан ҳисобга олиниши керак.
Олий таълим муассасасини молиялаштириш манбалари даромадларидан келиб чиқиб улар бўйича харажатларнинг амалга оширилади. Харажатлар ва уларнинг амалга оширилиши иқтисодий жиҳатдан барча молиялаштириш манбалари бўйича бир хил шаклда амал қилади. Аммо, бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағларнинг шаклланишида уларнинг сарфланиш йўналишлари ва мақсадлари аниқ белгиланганлиги боис, ҳисоб ишларининг юритилиши ва молиявий ҳисоботларни тузиб тақдим этиш ҳам шу нуқтаи назардан ёндашилади.
Яъни, бюджет ташкилотларида харажатлар харажатларнинг иқтисодий таснифи асосида тўртта гуруҳ (I-гуруҳ: иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, II-гуруҳ: иш берувчининг ажратмалари, III-гуруҳ: капитал таъмирлаш ва капитал қўйилмалар, IV-гуруҳ: бошқа харажатлар)га ажратилган ҳолда амалга оширилади ва ҳисоби юритилади. Бюджет ташкилотларининг молиялаштириш манбалари бўйича даврий молиявий ҳисоботларни тузишда ҳам ушбу таснифга амалга қилинади. Демак, олий таълим муассасаларини молиялаштириш ҳолати, тасдиқланган режа асосида харажатларнинг амалга оширилиши, маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳолати ушбу харажат гуруҳлари бўйича таҳлил қилишни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |