Бош илмий-методик маркази “Ҳимояга тавсия этаман”
-жадвал Олий таълим муассасасини молиялаштириш манбалари бўйича харажатлар ва уларнинг таркиби (млн. сўм)
Download 0.78 Mb.
|
AННОТAТЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бюджетдан молиялаштириш 5329,0 5228,4 6182,1
- Тўлов-контракт шакли маблағлари 31954,9 36620,4 41787,9
- Ривожлантириш жамғармаси маблағлари 2295,7 1529,9 1706,3
- Жами молиялаштириш 39579,6 43378,7 49676,3
- 6-расм. ОТМнинг молиялаштириш манбалари бўйича харажатлари 15
- 7-расм. ОТМ харажатларининг таркибий ўзгариши
2-жадвал
Олий таълим муассасасини молиялаштириш манбалари бўйича харажатлар ва уларнинг таркиби (млн. сўм)14
Жадвал маълумотлари асосида харажатлар ҳажми 2016-2020 йиллар давомида барча харажат гуруҳлари бўйича ўсиш тенденциясига эга бўлганлигини кўриш мумкин. Аммо, ташкилотда амалга оширилган жами харажатларда таркибида молиялаштириш манбалари бўйича харажатларнинг улуши ўзгарганлигини кўриш мумкин 6-расм. ОТМнинг молиялаштириш манбалари бўйича харажатлари15 Расм маълумотларига асосан, 2016-2020 йиллар давомида амалга оширилган жами харажатлардаги улуш бўйича тўлов-контракт шакли маблағлари харажатлар асосий ўринда эканлигини кўриш мумкин. Хусусан, тўлов-контракт шакли маблағлари бўйича харажатлар 2016 йилда жами харажатлардаги улуши 80,7 фоизни ташкил қилган бўлса, 2020 йилда 78,9 фоизни ташкил қилган ва ушбу кўрсаткич сўнгги беш давомида сезиларли даражада ўзгармаган. Аммо, ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича харажатларнинг умумий харажатлардаги улуши йил сайин пасайиб борган ҳамда бюджетдан молиялаштириш бўйича харажатларнинг улуши ўсиб борганлигини кўриш мумкин. 7-расм. ОТМ харажатларининг таркибий ўзгариши 2016-2020 йиллар давомида олий таълим муассасасида амалга оширилган харажатлар таркибида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар нисбатан камайиш тенденциясига эга бўлсада, асосий ўринни эгаллаганлигини кўриш мумкин. Ушбу харажат 2016-2017 йилда 70,5 фоиз, 2018 йилда 73,1 фоиз, 2019 йилда 62,4 фоиз, 2020 йилда 66,1 фоизни ташкил қилган. Иш берувчининг ажратмалари биринчи гуруҳ харажатларга мос равишда иш берувчининг ажаратмалари ҳам жами харажатлардаги улуши камайиш тенденциясига эга бўлган. Бошқа харажатлар 2016-2020 йилларда жами харажатлардаги улуши ортиб борган. 2016 йилда ушбу кўрсаткич 21,6 фоизни ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб 27,5 фоизни ташкил қилган. Ушбу кўрсаткичлар орқали олий таълим муассасасида дастлабки уч йил давомида жорий харажатларни молиялаштириш бирламчи ҳисобланган бўлса, кейинги икки йил давомида эса, моддий техник базанинг яхшиланиши билан боғлиқ харажатларнинг кўпайганлигини кўриш мумкин. Таҳлилларга таянган ҳолда мамлакатимизда олий таълим тизимини молиялаштиришда бюджет маблағларини салмоғини пасайтириш ва ўз-ўзини молиялаштириш тенденцияси давом эттирилаётганлигини кузатишимиз мумкин. Ҳозирги пайтда олий таълим муассасаларини ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига, бошқача айтадиган бўлсак, молиявий мустақиллик берилиши олий таълимдаги ислоҳотларнинг асосий вазифалари сифатида белгиланди. 2020 йилда 10 та олий таълим муассасаси ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказилган бўлса, 2022 йилнинг 1 январидан 35 та олий таълим муассасасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон Қарори асносида 2022 йил 1 январдан бошлаб республикадаги 35 та давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилди. Молиявий мутақиллик берилган олий таълим муассасалари қатор масалалар қаторида таълим хизматлари бозоридаги талабни инобатга олган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ваколати ҳам берилди. Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида олий таълим муассасаларида ҳомийлик ва илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштиришдан тушган, мақсадли капитал ва бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган эндаумент фондларини, шунингдек бизнес инкубаторлар ва венчур молиялаштириш фаолиятини ривожлантириш тадбирлари олий таълим муассасаларига маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг маблағларини кенг жалб қилиш имкониятини яратади. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling