Бош илмий-методик маркази “Ҳимояга тавсия этаман”


Олий таълим муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг хориж тажрибаси


Download 0.78 Mb.
bet7/15
Sana28.12.2022
Hajmi0.78 Mb.
#1071024
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
AННОТAТЦИЯ

1.2. Олий таълим муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг хориж тажрибаси
Мамлакатимизнинг барча соҳаларда халқаро миқёсда интеграциялашуви хусусан, таълим соҳасини бошқариш ва молиялаштириш сиёсатидаги хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва улар илғор тажрибаларини таҳлил қилиш зарурлигини келтириб чиқаради. Буюк Британия, Япония, АҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Германия каби тараққий этган мамлакатлар деярли доимо бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида иқтисодий-хўжалик фаолиятини ташкил этиб келган бўлса, иккинчидан, ушбу саноатлашган мамлакатларда таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг тўпланган таҳлили кўплаб хатоларга йўл қўймаслик, таълим хизматлари тизимини ривожлантиришда тўпланган ижобий тажрибанинг улкан юкини қабул қилиш имконини беради.
Ҳозирги кунда дунёда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида қарийб 61,5 миллион талаба таҳсил олаётган бўлса, улардан тахминан 38 миллион киши барқарор ривожланган бозор иқтисодиётига эга ривожланган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
Дунёнинг еттита етакчи капиталистик мамлакатлари бўлган АҚШ, Япония, Германия, Франция, Буюк Британия, Италия, Канадаларда дунёнинг жами талабаларининг 40 фоизи ёки тараққий этган мамлакаларда таҳсил олаётган талабаларнинг 2/3 қисми таълим олишмоқда.
Турли гуруҳ мамлакатларида ёки алоҳида давлатларда таълимни ривожланиши уларнинг тарихий, ижтимоий-иқтисодий, демографик, маданий, этник ва бошқа асосланган омиллари асосида ўзига хос хусусиятларга эга бўлсада, лекин, таълим даражасини ошириш орқали ишчи кучининг сифатини яхшилаш ва пировардида иқтисодиёт тараққиётга эришиш барчага хос умумийликдир.
Бизга маълумки, тараққий этган мамлакатларда таълимга қилинган инвестиция бу энг манфааатли капитал қўйилма деб ҳисобланади. Ушбу фикрга нисбатан Гарвард университети президенти Дерек Бохнинг: “Агар сиз таълим жуда қиммат деб ўйласангиз, жаҳолатнинг нархи қанчалигини билишга ҳаракат қилинг дея айтиб ўтган фикрлари жуда ҳам муҳимдир.
Урушдан кейинги даврда олий таълимнинг турли даражадаги ва йўналишдаги мутахассисларни тайёрлаш ва таълим эҳтиёжларини қондириш борасидаги иқтисодий функциясининг роли маълум даражада ошиб борди.
Ушбу жараёнлар олий таълим тизимидаги ўзгаришларнинг ўзида акс этди. Кўплаб мамлакатларнинг олий таълим тизимида ўзларининг ташкилий тузилмалари, бошқариш, ривожланишни режалаштириш, ўқув мазмунини ташкил этиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш соҳаларида кенг ислоҳотлар амалга оширилди.
Ривожланган мамлакатлар олий таълим тизимларининг умумий тавсифини кўриб чиқарканмиз уларда сезиларли фарқлар бўлишига қарамай, олий ўқув юртларига хос бўлган умумий хусусиятлар мавжудлигини кўришимиз мумкин.
Деярли барча давлатлар таълим тизимларида (АҚШ ва Япония бундан мустасно) давлат таълим муассасаларининг устунлигини кузатишимиз мумкин. Университетларнинг аксарияти давлатга қарашли ва асосан давлат томонидан молиялаштирилади. Ҳаттоки, АҚШ ва Японияда ҳам олий ўқув юртларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш етарли даражада эканини кўришимиз мумкин. Шунингдек, кўп ҳолларда олий таълимни молиялаштириш давлат ва хусусий секторнинг комбинациялашган манбаларидан: давлат субсидиялари, хусусий хайриялар, тўлов-контракт маблағлари, таълим ва тадқиқот хизматлари даромадлари ҳисобига молиялаштирилади. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳатто хусусий университетлар ва мактабларни молиялаштиришда ҳам давлат энг муҳим рол ўйнайди.
Германия тажрибасини кўрадиган бўлсак, у мамлакат консолидациялашган молиялаштиришдан тортиб фан ва таълимни молиялаштириш манбаларининг диверсификациялашганлик даражасигача катта тажрибага эга ҳисобланади.
Германияда таълимни молиялаштириш уч босқичда, яъни федерал (давлат), худудий (ерлар) ва маҳаллий (муниципалитетлар) томонидан амалга оширилади. Бироқ маблағларни тақсимлашда фарқ бўлиб асосий молиявий юк штатларга яъни ерларга тушади. Бундай қонуниятнинг амал қилиши авваломбор Германия давлатининг федерал давлат эканлиги ва штатлар яъни ерлар жуда катта молиявий-иқтисодий мустақилликга эгалиги ва уларнинг ОТМларга таъсисчи ҳисобланишидир.
Германида олий таълим муассасалари федерал ерларнинг тасарруфида бўлиб уларнинг молиявий юклари федерал ерлар томонидан аниқланади. Масалан Қуйи Саксония ерида битта талабага бир йилга 9200 евро ажратса Гессен ёки Бранденбург 5500 евро атрофида маблағ ажратади. Германия бўйича федерал ерлар ўртача бир нафар талабага бир йилга 7500 евро атрофида маблағ ажратади.
Қўшимча манбалар юқорида таъкидлаганимиздек 40 фоизни ташкил этса улар грантлар, хусусий фондлар, корхона ва компаниялар билан шартномалар ва илмий ва инновацион фаолиятни қўллаб қувватловчи турли жамғармалар маблағлари бўлиши мумкин.
Қўшимча манбалар таркибида тўлов контракт мабағлари йўқ бўлсада, айрим федерал ерларнинг олий таълим тўғрисидаги қонунларида талаба белгиланган 12-семестрда дастурни ўзлаштира олмаса қўшимча ўқиш учун тўлов контракт асосида мабағларни тўлайди.
Германияда асосий ва қўшимча молиялаштириш манбалари доирасида бир қатор мезонлар ва кўрсаткичлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар бевосита олий таълим муассасаларини молиялаштириш жараёнига таъсир этади.
Энг муҳим кўрсаткичларга қуйидагилар: битирувчилар сони ва таълимнинг давомийлик муддати, тадқиқот ўтказиш учун хусусий манбалардан қўшимча маблағларни жалб этиш, ҳимоя қилинган Монографиялар сони, таълимнинг биринчи босқичидаги (бакалавриатдаги) талабалар сони илмий ходимлар ставкасининг миқдори ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Ушбу рўйхатдан кўришимиз мумкинки, бу ерда турлича ёндошувлар мавжуд, лекин энг асосий кўрсаткичлар битирувчи талабалар ва илмий салоҳият ҳисобланади. Германияда хар қандай соҳани молиялаштиришда энг аввало пировард натижа асосий мезон ҳисобланади.
Германияда олий таълим муассасаларини молиялаштириш жараёнида нафақат таълим натижасига, балки илмий фаолиятга яъни келгусидаги бўлажак натижага эътибор қаратиши билан эътирофга лойиқдир.
Ушбу мамлакатда олий таълим муассасаларини молиялаштиришда уларнинг мақоми ва нуфузига қараб молиялаштириш амалиёти мавжуддир. Германияда 2005 йилдан бошлаб нуфузли олий таълим муассасаларини ажратиш ташаббуси амал қилади. Нуфузли олий таълим муассасаларини молиялаштириш ҳажми йилдан йилга ортиб бориш тенденциясига эга.
Тадқиқотчиларнинг фикрича олий таълим муассасаларини нуфузига қараб етакчи олий таълим муассасаларига ажратиш фанни, инновацияни, рақобатбардошлик қобилиятини, таълимнинг сифатини оширишда етарлича самарали деб ҳисоблашмоқда. Бироқ, бу рўйхатга кирмаган олий таълим муассасалари уларни молиялаштиришда қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин. Лекин, шунинг билан биргаликда Германияда қўшимча манбалардан маблағ жалб этиш барқарор амалиётга айлангани учун хам нуфузли университетлар рўйхатига кирмаган олий таълим муассасалари таълим маконида яшаб кетишлари осонроқдир.
Шундай қилиб, олиб борилган тадқиқотларимиз Германия давлатидаги олий таълим муассасаларини молиялаштириш бўйича қуйидаги хулосаларимизни шакллантиришга асос бўлди:
-Германияда 2000 йилдан бошлаб олий таълим муассасаларини молиялаштириш, айниқса нуфузли олий таълим муассасаларини маблағ билан таъминлаш фақат ўсиш тенденциясига эга;
- олий таълим муассасаларини молиялаштириш доирасида немислар амалиёти олий таълим муассасалари ўртасида маблағларни тақсимлашнинг энг аввало истиқболдаги натижаларга қараб амалга оширилиши билан ўзига хосдир.
-Германия тизимида қўшимча молиялаштириш манбаларининг миқдори энг аввало олий таълим муассасалари ва федерал ерлар, корхоналар билан тузилган шартномаларнинг сонига боғлиқ;
-Германияда молиялаштириш доирасида етакчи олий таълим муассасалари ўртасида нуфузли олий таълим муассасалари афзалликларга эга.
АҚШда нафақат олий таълим институтларини, балки бевосита талабаларни ва уларнинг ота оналарини молиялаштиришнинг мураккаб ва дифференциялашган тизими яратилган. Америкада федерализм кучли бўлгани сабабли бу йўналишда ваколат нафақат федерал хукуматга, балки штатларга ҳам берилган. АҚШда Олий таълим тўғрисидаги қонун 1965 йилда қабул қилинган бўлиб, ушбу қонуннинг катта қисми айнан молиявий жиҳатларга бағишланган. Бу мамлакатда ҳам молиялаштириш хажми доимий ўсиш тенденциясига эга, олий таълимга қилинадиган харажатлар жами таълимга ажратилган маблағларнинг 40 фоизини ташкил этади.
Шундай қилиб, оммавий давлат олий таълим муасссасаларида давлатнинг молиялаштириш салмоғи тахминан 45,7 фоизни ташкил этади. Давлат томонидан молиялаштиришнинг асосий манбаси бўлиб давлат бюджети, штатлар ва маҳаллий ҳокимят бюджетлари хизмат қилади. Федерал ҳукумат, штатлар ҳокимяти ва маҳаллий ҳокимликлар ўртасида олий таълимни мувофиқлаштириш бўйича функциялар тақсимланган бўлиб, федерал ҳукуматнинг ваколати бу асосан штатларларни бошқариш функцияларидан олинган ваколатлар ҳисобланиб, улар ўзининг ОТМлар фаолиятига таъсир этишнинг бевосита усулини ишлаб чиққан. Бундай усуллардан бири мақсадли федерал ёрдамлар берилганда “такрорий молиялаштириш” усули ҳисобланади. “Такрорий молиялаштириш” деганда федерал ёрдам амалга оширилганда штатлар томонидан ҳам шунча миқдорда маблағ ажратиш мажбурияти, шунингдек ушбу маблағларни фойдаланиш устидан федерал ҳукумат томонидан марказлашган назоратни йўлга қўйилиши тушунилади. Шунинг учун ҳам амалиётда штатларнинг ҳаракатлари кўп жиҳатдан федерал ҳукуматга боғлиқ, федерал дастурларнинг қабул қилинишида аввало барча харажатларни федерал ҳукумат ўзига олади ва аста секинлик билан бу харажатлар штатларнинг бюджетига ўтказилади.
АҚШда қуйидагича молиявий ёрдам турлари мавжуд: стипендиялар, грантлар (субсидия ёки дотациялар), қарзлар (кредитлар), талабалар учун иш жойи, солиқ енгилликлари. Стипендиялар одатда таълимда эришган ютуқлар учун ажратилиб, талабанинг молиявий ҳолатини ҳисобга олмайди ва у қайтарилмайди. Грантлар ҳам қайтарилмайдиган маблағлар бўлиб, бироқ у талабанинг ўзлаштиришидан қаътиий назар одатда тўлов контрактни тўлай олиш имкониятига эга бўлмаган талабаларга берилади. Қарзлар ҳам талабаларда молиявий зарурат юзага келганда берилади, бироқ қарзлар узоқ муддатга ва имтиёзли тарзда тақдим этилади. Қарзлар албатта қайтариб бериш шарти билан берилади.
Стипендия ва грантлар шаклидаги молиявий ёрдамлар нотижорат хусусий институтлар учун нисбатан кўпроқ, оммавий институтларда бироз камроқ ва хусусий тижорат олий таълим муассасалари учун энг кам миқдорда тақдим этилади. Масалан 2015/16 ўқув йилида нотижорат хусусий институтлар учун битта талабага ўртача 18180 доллар, оммавий институтларда ўртача 6660 доллар, хусусий тижорат олий таълим муассасалари учун ўртача 5170 доллар берилган.
Олий таълимни молиялаштиришнинг ривожланган, табақалаштирилган тизими яратилди, унга давлат бюджетидан молиялаштиришнинг (учта даражада: федерал, штат ва маҳаллий бошқарув), жисмоний шахслар (корпоратсиялар, хайрия ташкилотлари), олий ўқув юртларининг ўз маблағлари (таълим хизматларини кўрсатишдан, мулкдан фойдаланишдан, тиббий фаолиятдан, ёрдамчи хизматлардан тушган даромад) ҳисобидан маблағ билан таъминлаш тизими киради.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling