Бош илмий-методик маркази “Ҳимояга тавсия этаман”


Лойиҳа иши тузилмасининг тавсифи


Download 0.78 Mb.
bet6/15
Sana28.12.2022
Hajmi0.78 Mb.
#1071024
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
AННОТAТЦИЯ

Лойиҳа иши тузилмасининг тавсифи. Лойиҳа иши таркиби кириш, икки боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Лойиҳа ишининг ҳажми 48 бетни ташкил этади.


1-БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАРНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1. Олий таълим муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари
Мамлакатимизда олий таълим муассасаларини молиялаштириш тизимининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида ўз аксини топган. Мазкур қонуннинг 2020 йилнинг 23 сентябрида янги таҳрирда қабул қилиниши қабул қилиниши ушбу қонуннинг “Таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш” деб номланган
38-моддасининг 5-бандида “Давлат олий таълим ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш давлат гранти ва (ёки) тўлов-шартнома асосида амалга оширилади” деб кўрсатилган.
Мазкур қонуннинг таълим муассасаларини молиялаштириш, деб номланган 62-моддасида “Давлат таълим муассасаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан, кадрлар буюртмачиларининг маблағлари ҳисобидан, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади”2. Нодавлат таълим муассасаларини молиялаштириш таъсисчиларнинг, кадрлар истеъмолчиларининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа қатор манбалар ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилади.
Давлат таълим муассасалари уставида белгиланган вазифаларга мувофиқ пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Давлат таълим муассасаларида қўшимча таълим хизматлари кўрсатганлик учун ҳақ ундириш тартиби улар томонидан мустақил равишда белгиланади.
Давлат таълим муассасалари пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳисобидан олинган пул маблағларини мустақил равишда тасарруф этишга ҳақли эканлиги ўз аксини топган.
Қонуннинг бу моддасига мувофиқ олий таълим муассасаларига молиявий таъминотини мустаҳкамлаши учун қўшимча имкониятлар яратилган. Унга асосан таълим ташкилотларини молиялаштиришнинг қўшимча манбалари қуйидагилардан иборат:
- шартномалар асосида, шу жумладан чет эллик жисмоний ёки юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳисобидан тушган маблағлар;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмалари асосида илмий-тадқиқот, ўқув-услубий ва қонунда тақиқланмаган бошқа ишларни бажариш ҳисобидан тушган маблағлар;
- таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотни, бажарилган ишларни ва кўрсатилган хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар;
- бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни ижарага бериш ҳисобидан тушган маблағлар;
- таълим ташкилотларининг бўш турган пул маблағларини банк муассасаларига депозитларга жойлаштириш ҳисобидан олинган пул маблағлари (фоизлар);
- давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратиладиган маблағлар;
- банк кредитлари ва ссудалари;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари.
Сўнгги вақтларда бу масалага эътибор кенг қаратилиб олий таълим муассасаларини бюджетдан ташқари маблағлар тушумини кенгайтириш асосий масала этиб белгиланган.
Бундан ташқари олий таълим муассасаларининг молиялаштиришни ривожлантиришга асос бўлувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, шунингдек, бюджет маблағларини тақсимловчи ҳамда таълимни бошқариш (жумладан молиявий фаолиятни) ваколатига эга бўлган махсус ваколатли давлат органлари томонидан қабул қилинган норматив меъёрий ҳужжатлари (Низом, йўриқнома, тартиб, қоидалар ва ш.к.) ни ҳам келтириб ўтиш мумкин.
Охирги беш йил мобайнида олий таълим муассасалари фаолияти билан боғлиқ кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиб, натижада ушбу ислоҳотлар ўз навбатида, хизмат кўрсатиш тизимида ҳам рўй бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон Қарори қабул қилиниб, унда назарда тутилган вазифларни хаётга тадбиқ этиш учун 1,7 трлн. сўмдан ортиқ маблағ сарфланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет Кодекси”га асосан олий таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш учун бюджетдан маблағлар сарфланиши орқали бошқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига кўра, олий таълим муассасаларига бюджетдан ажратиладиган маблағларни гуруҳлаштириш ва хизматлар кўрсатиш орқали бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш назарда тутилган. “Харажатларини иқтисодий таснифига кўра қуйидаги гуруҳлар бўйича маблағ ажратилади
1. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (болали оилаларга нафакалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошқалар);
2. Иш ҳақига қўшимчалар;
3.Капитал кўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган аниқ рўйхатларга мувофиқ);
4. Бошқа ҳаражатлар”3.
Шу билан бирга, юқорида назарда тутилган қарор билан таълим муассасаларида хизматлар кўрсатиш ва ҳомийлик маблағларини жалб этиш орқали шакллантирилган “ривожлантириш жамғармаси маблағлари қуйидаги манбаалар ҳисобидан шакллантирилиши белгиланган:
- фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш
- қақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағларнинг қонунчиликда белгиланган миқдори
- юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилаётган ҳомийлик ёрдами (беғараз ёрдам)
- тежаб қолинган бюджет маблағлари
- таълим муассасаси ихтиёрида қолдириладиган маблағлари”4.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирилигининг 2012 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 508-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида”ги Низоми (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 26 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2431)га асосан “ўқитишнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш хизматлари билан боғлиқ маблағ тушуми ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби назарда тутилган. Ушбу меъёрий хужжат билан таълим хизмати қийматини аниқлашга оид қатор омиллар назарда тутилган, жумладан, талабалар контенгенти, контенгент билан боғлиқликда таълим шакллари бўйича штат бирликларининг шакллантирилиши, бир нафар талабага тўғри келадиган харажат миқдори, талабалар билан таълим хизматлари кўрсатиш бўйича ҳисоб-китоб шакллари ва турлари, муддатлари аниқ белгиланган”5.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2634) билан “олий таълим муасссалари бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметалари ҳамда штатлар жадвалини тузиш, тасдиқлаш ва рўйҳатдан ўтказиш тартиблари белгиланган”6. Мазкур меъёрий ҳужжат асосида олий таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда молия йили учун зарур бўладиган штат бирликлари таркиби аниқланади, ҳар бир харажат бўйича молия йили давомида амалга ошириладиган харажатларнинг режаси шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сонли Қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларида шартнома асосида хизмат кўрсатилаётган, яъни тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга, тўлов-контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз тарзда тўлаш имконияти белгиланган. Давлат буюртмаси доирасида эса, олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишнинг тўлов-контракт қиймати тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги ўқитиш шакли учун белгиланган тўлов-контракт қийматидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланиши назарда тутилган. Бундан ташқари, мазкур қарор асосида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини олий таълим муассасасининг салоҳияти ва ҳудудий жойлашуви, шу билан бирга, абитуриентларнинг олий таълим хизматига бўлган хохиш истакларини эътиборга олган ҳолда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорининг давлат комиссияси томонидан белгиланган минимал миқдоридан кам бўлмаган қийматда олий таълим муассасалари томонидан эркин белгиланишига рухсат этилган.
Олий таълим муассасалари рахбарияти олий таълим муассасининг бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда чет эллик шахсларни тўлов-контракт асосида ўқитиш орқали хизмат кўрсатиш қийматини тегишли бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган қийматда белгилаш имконияти назарда тутилган.
Айни вақтда олий таълим муассасалари молиявий таъминотини асосий қисми бюджетдан ташқари маблағлар ташкил этмоқда. Жумладан, бизнес ва бошқарув йўналишларида 95 – 98 фоизгача молиявий таъминот ўқитишнинг тўлов контракт шакли маблағларига тўғри келмоқда.
Юртимизда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълимни молиялаштиришда қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди ва устувор йўналишлар белгиланди:
1. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт қийматини кескин ошишига йўл қўймасдан ўртача 18 фоизга ошириш.
Шу билан бирга, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини республикадаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаш ва унга нисбатан карра баробарида белгилаш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилганда мос равишда тўллов-контракт қиймати миқдорларини навбатдаги семестр бошланишидан ошириб бориш;
2. Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш орқали ўқитиш билан боғлиқ харажатларни қисқартириш. Бунда: ўқув режалари ва таълим дастурларини хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш орқали кундузги ўқиш шакли бўйича олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳусусиятидан келиб чиқиб, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини 1:12 нисбатда белгилаш ва келгусида 1:16 нисбатга босқичма-босқич ошириб бориш ҳамда олий таълим муассасаси кенгашларига зарур ҳолларда мазкур нисбатни 50 фоизгача ўзгартириш киритиш ваколатини бериш;
3. Олий таълим муассасаларининг ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган ва олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини таъминлашга тўсқинлик қилаётган бир қатор салбий омилларни бекор қилиш;
4. Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш.
Шунингдек, олий таълим тизимини келгусида ривожлантиришда ўта муҳим ҳисобланган ҳужжат бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”дир. Бу ҳужжат мамлакатимизда олий таълим тизимини ривожлантиришнинг янги босқичига олиб чиқадиган замонавий тарихий ҳужжатдир. Чунки бу фармонда олий таълим тизимига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олий таълим муассасаларида технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларини ташкил этиш ҳамда уларни тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқиш, олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет 3.0” концепциясини босқичма-босқич жорий этиш, олий таълим муассасаларининг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини, шу жумладан халқаро молия институтларининг имтиёзли маблағларини кенг жалб қилиш ҳисобига яхшилаш, уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш каби муҳим вазифалар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон “Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида” Низом асосида олий таълим тизимида босқичма-босқич кредит-модул тизими жорий этилмоқда. Ушбу тизимда эса ўз вақтида фанларни ўзлаштира олмаган талабалар пуллик тўлов асосида ёзги семестр ташкил этилиши йўлга қўйилди. Ушбу тизимнинг йўлга қўйилиши давлат олий таълим муассасаларидаги бюджетдан ташқари маблағлари ошишига олиб келмоқда.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling