Бош илмий-методик маркази “Ҳимояга тавсия этаман”


Лойиҳа ишининг объекти ва предмети


Download 0.78 Mb.
bet5/15
Sana28.12.2022
Hajmi0.78 Mb.
#1071024
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
AННОТAТЦИЯ

Лойиҳа ишининг объекти ва предмети. Давлат олий таълим муассасалари Лойиҳа ишининг объекти саналанади. Лойиҳа ишининг предмети сифатида, давлат олий таълим муассасаларида хизматлар кўрсатиш жараёнида вужудга келадиган молиявий ва хўжалик муносабатлар олинган.
Лойиҳа ишининг мақсади ва вазифалари. Лойиҳа ишининг асосий мақсади олий таълим муассасалар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг назарий, ҳуқуқий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш орқали, такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Лойиҳа ишида қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган:

  • олий таълим муассасаларида кўрсатиладиган хизматлар ва уларнинг назарий-услубий асосларини тадқиқ этиш;

  • олий таълим муассасаларида кўрсатиладиган хизматларнинг хориж тажрибасини ўрганиш;

  • олий таълим муассасаларида кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш;

  • олий таълим муассасаларида кўрсатиладиган хизматлар билан боғлиқ даромадлар ва харажатларнинг ўзаро боғлиқлигини ўрганиш;

  • олий таълим муассасаларида кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Лойиҳа ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужатларнинг қисқача ўзаро таҳлили. Олий таълим муассасаларида хизматлар кўрсатиш орқали молиявий ресурсларини бошқариш, улар билан боғлиқ бўлган муаммоларни ўрганишга бўлган қизиқиш сўнгги вақтларда иқтисодчи олимлар томонидан ортиб бормокда.
Мамлакатимизда олий таълим муассасаларида хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ масалаларни ўрганишда иқтисодчи олимлардан Г.Ахунова, Н.Ҳайдаров, А.Кучаров, С.Сейтхалилов, Қ.Абдурахмонов, Б.Ходиев, М.Саидов, Д.Набиев, Т.Маликов, Ш.Курбанов, А.Шеров ва бошқаларнинг ишларида кўришимиз мумкин.
Лойиҳа ишининг назарий ва амалий аҳамияти. Лойиҳа ишининг назарий аҳамияти олий таълим муассасаларида молиялаштириш, назорат ва бошқа шу каби фанлар бўйича талабаларни ўқитишда ҳамда мавзуга оид иқтисодий ва молиявий усулларни такомиллаштиришга бағишланган тадқиқотларни амалга оширишда фойдаланиш мумкинлиги билан аҳамиятлидир.
Лойиҳа ишининг амалий аҳамияти, мавзу бўйича шакллантирилган таклифларни давлат олий таълим муассасаларида хизматлар кўрсатиш механизмини такомиллаштириш бўйича қабул қилинаётган қарорлар, чора-тадбирлар режасини шакллантиришда ва уларнинг ижросинги таъминлашда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling