Бош илмий-методик маркази “Ҳимояга тавсия этаман”


Download 0.78 Mb.
bet4/15
Sana28.12.2022
Hajmi0.78 Mb.
#1071024
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
AННОТAТЦИЯ

ХУЛОСА . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

45

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ . . . . . . . . . . . . . . .

47





КИРИШ
Лойиҳа иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши. Халқаро амалиётнинг кўрсатишича, давлатларнинг тараққиёти ва ижтимоий фаровонлиги фан ва технологияларнинг ривожланиш даражаси ресурслардан оқилона фойдаланиш, фуқароларнинг жисмоний ва маънавий саломатлиги кўрсаткичлари, таълим сифати ва атроф-муҳитни бошқариш каби қатор жиҳатлар билан белгиланад и. Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, дунёда давлат харажатларининг ўртача 13 фоизи таълимга сарфланади ва ҳукуматлар ушбу пулни самарали сарфлашдан манфаатдордир. COVID-19 пандемияси ва у билан боғлиқ вакциналарни тезда ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараёнлар илмий тадқиқотларни заруратини яна бир бор исботлади. “2014-2018 йилларда илм фанни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳажми дунё бўйича 19-фоизга ўсган. Лекин, дунёнинг турли мамлакатларида ушбу йўналишда нотенглик мавжуд бўлиб, илм-фанга йўналтирилган маблағларнинг катта қисми Америка қўшма штатлари ва Хитой давлатининг ҳиссасига тўғри келади. Дунёнинг 80-фоиз мамлакатларида илмий тадқиқотларга ажратилган маблағлар улар ЯИМининг 1-фоизидан ҳам камдир. Ушбу кўрсаткич сўнгги тўрт йилда Ўрта Осиё мамлакатларида ЯИМнинг 0,17 фоизидан 0,12 фоизигача камайган”1.
Мамлакатимизда охирги беш йил давомида инсон капиталига инвестиция киритиш юзасидан ишлар амалга оширилди. Таълим тизимининг барча босқичларида муҳим ислоҳотлар амалга ошириб борилмоқда. Жумладан, 2022 йилдан 37 та олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилди, олий таълим муассасаларининг моддий техник базасини яхшилаш учун 22 млн. доллар хорижий инвестиция ресурслари ўзлаштирилиши, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси қабул қилиниб, унда олий таълим муассасаларининг моддий техник базасини яхшилаш, уларни молиялаштириш механизмини мустахкамлашни амалга ошириш юзасидан қатор муҳим вазифалар белгилаб олинганлиги мазкур мақсаддаги устувор ислоҳотларнинг бардавомлигидан далолат беради.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling