1-расм. Ўзбекистон Республикаси таълим тизимини молиялаштириш манбалари7
Ҳозирги инновацион технологиялар шароитида мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига бевосита таъсир этувчи асосий омиллардан бири мамлакатда ўрнатилган таълим тизими эканлиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмаслиги табиийдир. Шу билан бирга мамлакатда таълим тизимини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш бевосита мазкур соҳани молиявий ресурслар билан таъминланганлик даражасига ҳам бевосита боғлиқдир. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, давлатимиз ўз мустақиллигига эришган дастлабки йиллардан бошлаб ижтимоий соҳа ва аҳолини қўллаб-қувватлашга катта эътибор бериб келмоқда.
Ҳар йили ижтимоий соҳага давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг улуши жами харажатларнинг ўртача 52-60 фоизини ташкил этади. Ижтимоий харажатлар таркибида энг катта улушни эса таълим харажатлари ташкил этади.
1-жадвал
Олий таълим муассаларининг бюджетдан ташқари даромади8
(млрд. сўм)
№
|
Кўрсаткичлар
|
2019
|
2020
|
2021
|
2022
|
1.
|
Бюджет ташкилотининг бюджетининг ташқари жами даромадлари
|
120 302 105,1
|
150 711 802,4
|
180 546 402,5
|
236 970 693,3
|
1.1.
|
Шундан,
Тўлов контракт маблағлари
|
105 645 403,9
|
132 235 689,1
|
161 450 265,2
|
215 650 526,5
|
Бошқа даромадлари
|
14 656 701,2
|
18 476 113,3
|
19 096 137,3
|
21 320 166,8
|
2.
|
Бюджет ташкилотининг харажатлари
|
98 205 406,2
|
120 206 891,1
|
130 405 605,6
|
165 653 611,0
|
Шундан,
Иш хаққи ва стипендия
|
58 506 215,6
|
60 506 549,6
|
65 986 879,5
|
66 458 872,0
|
Бошқа харажатлар
|
39 699 190,6
|
59 700 341,5
|
64 418 726,1
|
99 194 739,0
|
Жадвал маълумотларидан шуни гувоҳи бўлишимиз мумкинки, 2019 йилдан бошлаб ўзини молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари даромадлари йилдан йилга ошиб бораётганини кўришимиз мумкин. Бунинг асосий сабаби шуки олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган абутуриентлар учун оширилган супер контракт миқдорини тўлашга рухрат берилганини натижасидир.
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича даромад (тушум)ларини иккита катта гуруҳга ажратиш мумкин: бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ва ундириладиган маблағлар ҳисобидан шакллантириладиган даромад (тушум)лар.
Do'stlaringiz bilan baham: |