Бош илмий-методик маркази “Ҳимояга тавсия этаман”


Олий таълим муассасаларида кўрсатиладаиган хизматларни такомиллаштириш истиқболлари


Download 0.78 Mb.
bet13/15
Sana28.12.2022
Hajmi0.78 Mb.
#1071024
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
AННОТAТЦИЯ

2.3. Олий таълим муассасаларида кўрсатиладаиган хизматларни такомиллаштириш истиқболлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-61-сон Қарори билан 37 та давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилди.
Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари қуйидагиларни назарда тутувчи молиялаштириш тартибига ўтказилди:
- барча таълим йўналишлари ва босқичлари бўйича бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдори ҳисоблаб чиқилади;
- давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида бир талабага тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб белгиланади;
- давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар учун бюджет маблағлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора ҳамда олий таълим муассасаси ўртасида имзоланадиган битим асосида ажратилади (бундан мақсадли маблағлар, шу жумладан стипендия тўловлари, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимояси учун қонунчиликда белгиланган маблағлар, олий таълимдан кейинги таълим харажатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида ажратиладиган бошқа маблағлар мустасно);
- давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар учун ажратилган бюджет маблағлари (бундан мақсадли маблағлар мустасно) олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади ва ҳисобот даври охирида маблағларнинг қолдиғи олий таълим муассасаси ихтиёрида қолдирилади;
- давлат буюртмаси сифатида ажратилган маблағлар ҳамда тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси тегишлилиги бўйича юқори турувчи вазирлик ва идорада рўйхатдан ўтказилади ҳамда улардан фойдаланиш Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси учун белгиланган тартибга ўхшаш тартибда амалга оширилади. Бунда, молия йили давомида даромадлар ва харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар Молия вазирлиги билан келишилмайди;
- тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб, бироқ олий таълим муассасасини ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш, истиқболда ривожлантириш ҳамда таълим хизматлари бозоридаги ўзаро рақобат асосида белгиланади.
Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида қуйидагилар кузатув кенгашларининг асосий ваколатлари этиб белгиланди:
- олий таълим муассасасининг узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастурини тасдиқлаш, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг юқори ўринларидан жой олиш бўйича мақсадли чора-тадбирларни белгилаш ҳамда унинг амалга оширилишини назорат қилиб бориш;
- олий таълим муассасасининг ўрта муддат учун шакллантириладиган бизнес-режаси ҳамда даромадлар ва харажатлар параметрларини тасдиқлаш, уларнинг ижросини муҳокама қилиш;
- таълим йўналишлари, мутахассисликлар ҳамда ихтисосликлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул параметрларини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- олий таълим муассасаси олдига қўйилган вазифалар ижроси, мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати бўйича ректор ва проректорлар фаолиятини ўрганиш ҳамда ахборотини эшитиш;
- олий таълим муассасасининг ички аудит ва молиявий назорат хизматига молиявий назорат ўтказиш учун қўшимча топшириқ бериш ҳамда назорат тадбирларининг натижаси юзасидан ҳисобот олиш;
- олий таълим муассасасини ривожлантириш ва унинг молиявий фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилоти кўринишида мақсадли капитал жамғармасини шакллантириш;
- илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларининг инновацион ва бошқа жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби ва йўналишларини мустақил белгилаш;
- олий таълим муассасаси раҳбари ва ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилари фаолиятига баҳо бериш, улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини (KPI) тасдиқлаш;
- олий таълим муассасаси ҳамда улар ҳузуридаги таълим ва илмий муассасаларнинг раҳбари ва ходимлари, профессор-ўқитувчилари, шунингдек, хорижий мутахассислар учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва самарадорлик мезонларига асосланган рағбатлантириш тартибини мустақил белгилаш;
- олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини, шу жумладан харажатларнинг тақсимланиш улушини мустақил белгилаш.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилган чора-тадбирларга қарамай, олий таълим тизимини молиялаштиришга оид қуйидаги бир қатор долзарб муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда, жумладан Республикамиз таълим тизимига ривожланган давлатлар таълим тизимининг самарали томонларини тадбиқ этиш яхши натижалар беради.
олий ўқув юртлари билан кадрлар буюртмачилари ўртасида ўзаро ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар самарали ташкил этилмаган. Бунинг натижасида нафақат назария ва амалиёт боғланмаган, балки иш берувчиларнинг олий таълим муассасаларига инвестициялар киритиши, ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиши, амалиёт жараёнида мавжуд муаммоларни олимлар билан ҳамкорликда бартараф этишда муаммоларга олиб келмоқда;
олий таълим муассасаларининг инновацион фаолияти ҳамда тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, илмий-тадқиқот фаолиятига иқтидорли ёш олимлар ва талабаларни жалб этиш натижадорлиги етарли даражада ташкил этилмаган, шунингдек олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграцияси таъминланмаган;
инновацион ишланмалар ва илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган педагог ва илмий ходимлар, шунингдек иқтидорли ёш олимлар фаолиятини рағбатлантиришнинг таъсирчан механизмлари яратилмаган;
талабалар турар жойлари, кутубхона, лабораториялар, спорт соғломлаштириш ва ижтимоий инфратузилма объектларининг аксарият қисмида бугунги кун талабларига жавоб берадиган моддий-техник база шакллантирилмаган;
олий ўқув юртлари маблағларининг асосий қисми иш ҳақига сарфланиб, ўқув ва илмий лабораторияларни модернизациялашга, бино ва иншоотларни капитал ва жорий таъмирлашга етарлича маблағ йўналтирилмаган;
талабалар турар жойлари ва ижтимоий инфратузилма объектлари аксарият қисмининг хорижий талабалар эҳтиёжларига мослаштирилмаганлиги ва республика олий таълим муассасаларида хорижий талабалар улушининг пастлиги;
олий таълим муассасаларини молиялаштириш манбаларининг диверсификация қилинмаганлиги, унинг асосий манбасини тўлов-контракт суммалари ташкил этиши;
олий таълим муассасаларини молиялаштиришда ҳудудий омилларни ҳисобга олмаслик ва маҳаллий бюджет маблағларидан фойдаланмаслик;
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда ишчи- ходимларининг иш ҳақи ва унга устамалар ҳисоблашнинг самарали механизми ишлаб чиқилмаганлиги;
хорижий фуқароларнинг республикамиз олий таълим муассасаларида таълим олишга кенг жалб қилиш борасидаги тарғибот ишлари, жумладан PR- лойиҳалар (Ўзбекистонда олий таълим муассасалари кунларини ташкил қилиш, тақдимотлар ўтказиш ва бошқалар) етарли даражада ташкил қилинмаган, шунингдек олий ўқув юртларининг жаҳонда машҳур ижтимоий тармоқлар (Telegram, Whatsapp, Twitter, Instagram, ВКонтакте, Facebook ва бошқалар)даги саҳифаларининг нофаоллиги ҳамда маълумотларнинг асосан ўзбек тилида эканлиги ва бошқалар.
Мазкур муаммоларнинг бартараф этилиши нафақат олий таълим муассасаларининг рейтингини ва таълим сифатини ошишига олиб келади, балки уларнинг молиялаштириш механизмига ҳам таъсир кўрсатади. Жумладан, республика олий таълим муассасаларига бюджетдан ташқари маблағларнинг жалб қилинишини ҳамда хорижий талабалар улушини ошишига, шунингдек халқаро юқори рейтинг кўрсаткичларга эришишга ҳам сабаб бўлади.
Албатта мавжуд муаммоларни бартараф этиш бевосита молиявий маблағлар билан ҳам боғлиқдир. Шу боисдан, давлат олий таълим муассасаларига қўшимча бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш мақсадида эндаумент фондларини ташкил этиш ўқув юртларига инвестицияларни жалб қилишни кучайтирмай қолмайди.
Давлат олий таълим муассасалари эндаумент фондига йиғилган маблағларни улардан инвестицион мақсадларда фойдаланиш учун Кузатув кенгаши (Бошқарув компанияси)га топширади, бошқарув компанияси ундан тижорат мақсадида фойдаланиб, фоизи билан олий таълим муассасаларига қайтаради. Олий таълим муассасалари бу маблағлардан профессор-ўқитувчилар, ишчи ва раҳбар ходимлар, шунингдек талабаларни рағбатлантиришга, моддий-техник базани мустаҳкамлашга, халқаро алоқаларни ривожлантиришга ёки эндаумент фондларга реинвестиция қилишга сарфлашлари мумкин.
Юқорида келтирилган муаммолардан яна бири республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижий талабалар сонининг камлиги. Бу муаммо бевосита олий таълим муассасалари даромадлари таркибида хорижий инвестицияларнинг улушини камайишига олиб келади. Шу боисдан олий таълим муассасаларига хорижий талабаларни кенг жалб этиш мақсадида уларнинг ҳужжат топшириш жараёнларини соддалаштириш, ўқув йили давомида йилига бир мартадан кўп қабулларнинг ташкиллаштириш мақсадга мувофиқ. Мамлакатимизда илғор хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш, “double degree” шартлари асосида қўшма факультетлар ташкил этиш лозим. Бундай шароитларнинг яратилиши мамлакатимизда олий таълим импортининг камайишига ва аксинча экспортини ошишига олиб келади.
Олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини оширишда нафақат даромадларни ошириш, балки харажатларни оптималлаштириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Олий таълим муассасалари харажатларининг таркибини таҳлил қилиш натижасида, харажатларнинг ўртача 75-80 фоиз иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатларга тўғри келишини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Шу билан бирга, иш ҳақидан ажратмалар ҳам жами харажатлар таркибида 7-8 фоизни ташкил этади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказилаётганлигини ҳисобга олиб, уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида иш ҳақига нисбатан ҳисобланадиган ягона ижтимоий тўлов (ижтимоий солиқ) бўйича имтиёзлар берилиши бир нафар талабага тўғри келувчи харажатларнинг камайишига, шунингдек тежалган маблағлар эса олий таълим муассасаси учун зарур бўлган бошқа харажатларга йўналтирилиши мумкин.
Яна бир йўналиш сифатида кўрсатишимиз мумкин бўлган таклиф мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг аксарият қисми давлат олий таълим муассасалари эканлиги ва олий таълим муассасалари ўртасида эркин рақобатнинг тўла шаклланмаганлигини ҳисобга олиб уларни босқичма босқич акциядорлик жамиятларга айлантириш орқали инвестицияларни жалб этиш натижасида уларнинг молиявий имкониятларини ошириш мақсадга мувофиқ.
Бунда давлат олий таълим муассасалари устав капиталида давлатнинг улушини 51 фоизда ушлаб қолиш шарти билан хусусийлаштириш орқали, устав капиталининг 49 фоизи акционерларнинг капитали жалб қилиниши мумкин. давлат олий таълим муассасаларини акциядорлик жамиятларига айлантиргандан сўнг уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашда бозор механизмларидан самарали фойдаланиш лозим бўлади. Шундай механизмлардан бири бу муомалага турлича қимматли қоғозларни чиқаришдир.
Бизга маълумки, ҳар бир акциядорлик жамиятининг молиявий-хўжалик фаолиятида эртами кечми айланма маблағларни тўлдириш, янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, қўшимча иш жойларини яратиш ва бошқа шу каби мақсадлар учун етарли пул русурслари мавжуд эмаслиги сабабли унинг имкониятлари чекланганлиги сезилади.
Ҳозирги пайтда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тизими йўлга қўйилган. Дастлабки йилларда ушбу тарзда ўқишга қабул қилинган абитуриентлар нисбатан кўпчиликни ташкил этди. Лекин жорий йилги қабул жараёнларида ўтган йилларга қараганда табақалаштирилган контракт тўлаб келувчилар сони камайганлигини кўриш мумкин. Шу сабабли кириш имтиҳонларидан етарли балл тўплай олмаган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун оширилган контракт асосидаги тўловларни ўқиш даври йиллари давомида тенг бўлиб тўлаш шарти билан тўлов-контракт асосида ўқитиш тизимини жорий этиш ҳам давлат олий таълим муассасалари молиявий маблағлари ортишига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, олий таълим муассасалари фаолиятини давлат томонидан молиявий рағбатлантириш мақсадида олий таълим муассасаларининг фаолиятлари натижаларига мувофиқ молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиш лозим. Жумладан, олий таълим муассасаларининг фаолиятлари натижаларига мувофиқ молиялаштириш механизмини ишлаб чиқишда қуйидаги кўрсаткичларни ҳисобга олиш зарур:

  • халқаро ва маҳаллий рейтинг кўрсаткичлари;

  • илмий фаолият кўрсаткичи;

  • халқаро алоқалар кўрсаткичи;

  • битирувчиларнинг иш билан таъминланганлик кўрсаткичи ва шу каби бошқа кўрсаткичлар.

Мазкур механизмни жорий қилиш олий таълим муассасалари фаолиятининг рағбатлантирилишига олиб келади ва қўшимча молиявий маблағларнинг жалб қилинишини кенгайтиради.
Ушбу кўрсатилган кўрсаткичларнинг айрим ҳозирги кунда Тошкент молия институтида ташкил этилган. Масалан, институтнинг номдор битирувчилари билан алоқани узмаган ҳолда битирувчилар учун алоҳида ҳисобрақам ташкил этилиб, улардан ҳомийлик маблағлари олинмоқда. Ушбу ҳомийлик ёрдамлари ўқув аудиторияларини капитал таъмирлаб бериш, замонавий ўқув технологиялари олиб бериш орқали ҳам амалга оширилмоқда.
ХУЛОСА
Лойиҳа ишини бажариш жараёнида олий таълим муассасаларида хизматларини такомиллаштириш юзасидан қуйидаги хулосалар шакллантирилди:
1. Олий таълим муассасаларида маблағларининг асосий қисми ўқитишнинг тўлов контракт шакли бўйича хизмат кўрсатишдан тушган маблағлар ташкил этади. Бу эса, ўз навбатида, олий таълим муассасаларининг ушбу маблағларга боғлиқлигига сабаб бўлмоқда.
2. Олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида ўқишга кирган талабаларни ўқитишда давлат буюртмасига асосан давлат бюджети ҳисобидан натижавий молиялаштириш механизмини жорий этиш зарур. Бунинг натижасида, олий таълим муассасаларида талабаларнинг билим олишларига мотивация беради, бюджет маблағларининг натижавий сарфланиши орқали ортиқча сарф-харажатларнинг олди олинади, олий таълим муассасалари ҳам бюджетдан маблағ олиш учун сифатли таълим беришни янада ривожлантиришга ҳаракат қилади.
3. Олий таълим муас
сасаларида “Эндаумент” фондлари ва “Битирувчилар жамғармаси”ни ташкил этилиши маҳаллий ҳамда хорижий инвестицияларнинг жалб қилинишига эришилади ва бу бевосита олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигининг ошишига хизмат қилади.
4. Миллий ва халқаро рейтингда юқори кўрсаткичларга эришган олий таълим муассасаларининг тажрибаларини бошқа олий таълим муассаларида ҳам қўллаш имкониятини ошириш учун тажриба алмашинув тизимини йўлга қўйиш зарур.
5. Давлат-хусусий шериклик асосида давлат олий таълим муассасалари ва хусусий олий таълим муассасаларига рақобатчи сифати олий таълим муассасалари сони кўпайтиришни йўлга қўйиш.
6. Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик фуқароларнинг тўлов-контракт миқдорларини олий таълим муассасасига киритилаётган хорижий инвестициялар сифатида баҳолаш ва хорижий фуқароларни кенг жалб этиш учун рағбатлантирувчи чораларни шакллантиришг зарур. Натижада, миллий олий таълим муассасаларида кўрсатилаётган хизмаларнинг минтақа ва халқаро миқёсда оммавийлашувига эришилади.
7. фан, таълим ва ишлаб чиқариш ингтеграциясини кенгайтириш, таълимнинг амалиёт билан узвийлигини таъминлаш, олий таълим муассасаларида замонавий техника ва технологияларга асосланган технопаркларни шакллантириш, олий таълим муассасаларининг амалиёт корхоналари учун илмий ишлар ва лаборатория ишланмаларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш зарур.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling