“Бошқарув қарорлари” мавзуси юзасидан кейслар тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар, амалий масалалар ва кейслар
-жадвал. Korxonaning asosiy texnik -iqtisodiy ko‘rsatkichlari tahlili
Download 50.68 Kb.
|
653 мейлийе е
- Bu sahifa navigatsiya:
- Kursatkichlar Ulchov birlik 2020y
- 2-жадвал. Корхонанинг 2020-2021 йиллардаги асосий воситалар самарадорлигини ифодалаовчи кўрсаткичлар таҳлили
- ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ Бошқарув қарори деганда нимани тушуниш керак Қарор
- Бошқарув қарорлари бир қатор талабларга жавоб бериши керак
- Харажат
- Бошқарув
- Раҳбарнинг иш услуби
- Умумий қарорлар
- Ноаниқ қарорлар
- Мунтазам қарорлар
- Стереотип қарорлар
- Анъанавий қарорлар
- Аниқ қарорлар
1-жадвал.
Korxonaning asosiy texnik -iqtisodiy ko‘rsatkichlari tahlili.
Иккинчи вазифа, берилган жадвал маълумотларидан фойдаланиб, корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлар таҳлилини бажариб таққосланг, хулосалар беринг ҳамда корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини камайтириш бўйича самарали қарорлар қабул қилинг. 2-жадвал. Корхонанинг 2020-2021 йиллардаги асосий воситалар самарадорлигини ифодалаовчи кўрсаткичлар таҳлили
Учинчи вазифа, корхонада қайси бошқарув қарори талабларига жавоб бермайди, вазиятдан келиб чиқиб, асослаб беринг. Корхона учун самарали қарорларни ишлаб чиқинг. Бошқарув_қарори_деганда_нимани_тушуниш_керак_Қарор'>ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ Бошқарув қарори деганда нимани тушуниш керак? Қарор – бу бошқарув фаолиятини охирги натижасидир. Агар бошқарувда меҳнат предмети ахборот бўлса, унинг меҳнат (натижаси) маҳсулоти-бошқарув қароридир. Қарорни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш-бу шундай бошқарув фаолиятининг асосий шаклики, унда раҳбар меҳнатининг мазмуни, унинг жамоага мақсад сари йўналтирилган харакат жараёнидир. Бошқарув қарори икки ҳолатда ишлатилади: биринчи холатда-кимнингдир ёки ниманингдир томонидан ўрнатилган бошқарув ҳужжати, қабул қилинган ҳаракат режаси, қарор қилиш ва бошқалар. Бошқа ҳолатларда-бу бир неча вариантлардан битта маъқул вариантни танлаш қарор пишиб етилган муаммо мавжуд бўлганда қабул килинади. Муаммо деб-ҳар қандай тизимни мавжуд ва зарур бўлган аҳволини тавсифловчи вазият қабул қилинади. Асосланган қарор бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимларни хукм сурувчи ва тараққиёти учун зарур обьектив конуниятлар билимига ва аниқ вазиятлар хусусиятларига асосланади. Бошқарув қарорлари бир қатор талабларга жавоб бериши керак: 1. Ҳар қандай бошқарув қарорлари жиддий мақсад йўналишига эга бўлиши, пайдо бўлаётган муаммоларни ечмоғи керак. 2. Бошқарув қарорлари ҳуқукга эга бўлиши керак. У раҳбар эга бўлган ҳуқук доирасида қабул қилиниши зарур. 3. Бошқарув қарорлари замонавий бўлиши керак. Қабул қилинган вақт муаммони тараққий топиш босқичига тўғри келиши лозим. Қарор қабул қилишда шошма-шошарлик ва кечикиб қолишга йўл қўйилмаслиги керак. 4. Қарор қарама-қарши бўлмаслиги керак, бошқа қарорлар билан келишилган бўлиши, шакли бўйича тушунарли, аниқ ифодаланган ва ихчам бўлиши керак. 5. Тўғри бошқарув қарори аниқ вазиятни барча хусусиятларини ҳисобга олган ва илмий ёндашув асосида тузилган бўлиши, ижтимоий-иқтисодий қонунларни таъсирини ҳисобга олган ҳолда ва ишлаб чиқариш аҳволини таҳлили асосида қабул қилиниши керак. 6. Қарор тежамли бўлиши, яъни мақсадга эришишни энг кам харажатлари эвазига таъминлаши керак. 7. Қарор реал амалга ошувчи бўлиши керак. Уни қабул қила туриб, барча обьектив ва шахсий чекланишларни бошқарилувчи тизимни аниқ имкониятларини, мавжуд ресурсларни ва уларни ишлатилишини реал шароитларини ҳисобга олиш керак. 8. Қарор самарали бўлиши керак, бу ерда самара деганда қўйилган мақсадга эришишни тушуниш зарур. Харажат-бу маҳсулотни ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) ва уни сотиш ҳамда иш ҳақи тўлашга сарфланадиган маблағлар йиғиндисидир. Наф-бу маҳсулот (хизмат)нинг яъни истеъмолчиларга қанчалик ижобий натижа келтиришидир. Баҳо-бу товар ва хизматларнинг пулда ифодаланган қийматидир. Объект-бу биздан ташқарида ва бизнинг онгимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган борлиқ, воқелик, моддий дунё, мавжудот, киши фаолияти ва диққат-эътибори қаратилган ҳодиса, нарса, шахс ва ҳ.к.з. Бошқарув-бу тартибсиз оммани (оломонни) самарали мақсадга йўналтирилган ва унумдор гуруҳга айлантирувчи маҳсус фаолият кўриниши. Мақсад-бу муддао, мурод, бирор ниятга эришиш учун кўзда тутилган муштарак орзу. Айнан шу мақсад киши фаолиятини, ўз орзуларини ушалишига йўналтиради. Раҳбар-бу профессионал билимларга эга бўлган, махсус тайёргарлик кўрган, бошқаришнинг сир-асрорларини биладиган, бошқарув қонун-қоидаларини пухта эгаллаган ва уларга амал қиладиган малакали мутахасисдир. Раҳбарнинг иш услуби-бу бошқарув жараёнида маълум масалани ҳал қилишда унинг ўзига хос ёндашувидир. Қарор-бу бажарилиши лозим бўлган ишнинг аниқ бир йўлини танлаб олишдир. Қарор қабул қилиш-бу ташкилот раҳбарининг ташкилот олдидаги мақсадга эришиш учун ўз ваколати ва омилкорлиги доирасида қарорнинг мавжуд вариантларидан энг мақбулини танлаш жараёнидир. Умумий қарорлар-бир хил муаммога дахлдор бўлиб, барча бўғинлар учун бирдек амал қилади. Махсус қарорлар-тор доирадаги муаммога таълуқли бўлиб, корхона муайян бир бўлими ёки бир гуруҳ ходимлари юзасидан қабул қилинади. Ноаниқ қарорлар-бу таваккалчилик билан тўлиқ бўлмаган ахборотга асосланиб қабул қилинадиган қарорлардир. Тезкор қарор-кечиктирмай ижро этиш учун чиқариладиган қарор. Мунтазам қарорлар-белгиланган муддатларда чиқариладиган қарор. Вақти-вақти билан қабул қилинадиган қарорлар-ҳар замонда бирон сабабга кўра қабул қилинади. Консенцус-бу қарорларни ишлаб. Стереотип қарорлар-одатда ҳаётий йўриқномалар, меъёрий ҳужжатлар доирасида қабул қилинади. Ташаббусли қарорлар-ўз тавсифига кўра новаторлик, мазмунига кўра эса истиқболни назарда тутадиган қарорлардир. Анъанавий қарорлар-бу одатий вазиятларда қабул қилинадиган қарорлардир. Тавсияли қарорлар-ўз моҳиятига кўра ташаббусли қарорларга яқин бўлиб, корхона фаолиятини яхшилаш борасидаги тавсиялар аксини топади. Аниқ қарорлар-тўла-тўкис ахборот мавжуд бўлган ҳолдагина қабул қилинадиган қарор. Педагог – кейсолог варианти Биринчи вазифа бўйича берилган 1-жадвал маълумотларидан фойдаланиб, корхонанинг 2021 йилдаги иқтисодий кўрсаткичларини 2020 йилдаги иқтисодий кўрсаткичлар нисбати аниқланиб, 100 % га кўпайтирилиб охирги устунга мос равишда тўлдирилади. Масалан, 2021 йилдаги хизмат кўрсатиш ҳажми солиштирма баҳолардаги 279256,3 млн.сўмни 2020 йилдаги хизмат кўрсатиш ҳажми солиштирма баҳолардаги 225265,3 млн.сўмга нисбати аниқланиб, 100%га кўпайтирилади. Барча иқтисодий кўрсаткичлар ушбу тартибда бўш устунларга ҳисобланиб тўлдирилади, жадвалга таянган ҳолда хулосалар берилади. Download 50.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling