Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


 Ташкилотда ходимлар адаптацияси


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

4.7. Ташкилотда ходимлар адаптацияси 
Инсон у ёки бу янги шароит билан тўқнаш келар экан, янги вазиятга 
мослашиш ва унумли фаолиятни таъминлаш психиканинг асосий 
вазифаларидан биридир. Психология фанида бундай мослашиш адаптация 
деб аталиб, бу ибора янги шароитга хос бўлган шартларни инсон томонидан 
ўзлаштирилишини назарда тутади. Фанда қабул қилинган адаптация 
атамасидан фойдаланган ҳолда ушбу мавзуимизни баён этамиз.
Ходимлар адаптацияси муаммоси. Мослашувнинг асосий моҳияти 
инсоннинг ўз атрофидаги шарт-шароит, ижтимоий муҳит талабларини қабул 
қилиши ва ўзлаштиришида намоён бўлади. Мазкур таъриф ташкилот 
миқёсида таҳлил этилганда ходимнинг ўзи бажариши лозим бўлган фаолият 
билан танишиши ҳамда янги муҳит талабига мос равишда ўз хулқини 
ўзгартириб боришини назарда тутамиз. Ташкилотда ходимлар адаптацияси 
ишга янги келган ёки ўзгарган меҳнат шароитларига кўникиши лозим бўлган 
мутахассисга тегишли деб қаралади. Хусусан, ходимнинг янги меҳнат 
жамоасига қанчалик тез мослашиши унинг самарали меҳнат фаолиятини 


140
эрта бошлаб юборишидаги асосий омилдир. ҳозирга келиб ташкилот янги 
ходимнинг мослашуви учун жуда қатъий шартлар қўйяпти. Чунки ушбу 
соҳадаги қийинчилик қуйидаги сабаблар орқали белгиланган: 
 адаптация даври анча қисқа вақтни талаб этади;
 ташкилотга янги технологияларнинг жорий этилиши уларни 
ўзлаштиришда маълум қийинчиликлар туғдиради;
 устоз-шогирд тизимининг шаклланмаганлиги;
 ҳатто бир меҳнат бўлими, гуруҳ ичидаги рақобатнинг мавжудлиги. 
Санаб ўтилган ва шу каби муаммолар адаптация жараёни ўтишидаги 
асосий қийинчиликдир. Бундан ташқари қатор ташкилий-иқтисодий ва 
ижтимоий омиллар ҳам борки, улар янги ходимнинг ишга мослашувини 
қийинлаштиради ва улар ўз моҳиятига кўра объектив омиллар тоифасига 
киради. Булар қаторига ноқулай иш шароитини, меҳнатнинг оғирлиги, 
ходимлар ўртасида мажбурият ва ҳуқуқнинг ноаниқ тақсимланганлиги, 
ходим малакасининг касб талабларига мос келмаслиги, бажариладиган 
меҳнатни таъминловчи ресурслар етишмаслиги, рағбатлантириш ва ҳақ 
тўлаш тизимидаги хатолар, адолат тамойилининг бузилиши ва бошқа 
сабаблар киради. 
Ташкилотда ходимлар адаптациясига етарли эътибор бермаслик 
корхона учун нафақат ташкилий қийинчиликлар, балки моддий зарар ҳам 
олиб келади. Аниқланишича, иш пайтидаги бахтсиз ходисалар янги келган 
ишчиларда тажрибалиларига нисбатан кўп содир бўлади. 
Ишдан 
бўшаётганлар орасида ишга жойлашганига олти ойдан кам вақт бўлган 
ходимлар кўпчиликни ташкил қилади. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling