Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)
Профессиограмма. Фанда профессиограмма деганда бирон касбнинг
ижтимоий-иқтисодий, ишлаб чиқариш ва техник, санитария-гигиена, Янги ходимларга бўлган талабни ўрганиш Меҳнатни ташкил этиш Рағбатлантир иш ва Малака ошириш ва ўқитиш Ишдан бўшатиш Ходимлар ҳақидаги маълумотларни КАДРЛАР СИЁСАТИ Янги номзодларни Янги ходимлар адапта-циясини 137 психологик ва бошқа хусусиятларини баён этиш тушунилади. Профессиограмма фақатгина касб ёки мутахассисликка қўйилувчи талабларнигина эмас, балки иш жойларига бўлган талабларни ишлаб чиқишга ҳам имкон беради. Профессиограммани яратиш жуда машаққатли иш бўлиб, бу тадбирга сарфланадиган вақт ва ҳаражатлар олинадиган натижа, мақсад қанчалик муҳимлиги билан белгиланади. 28 Бундай профессиограммалардан қуйидаги соҳаларда фойдаланиш мумкин: 1. Мавжуд иш ўринларига кадрларни танлашда 2. Меҳнат шароитларининг санитария-гигиена жиҳатларини мукаммаллаштиришда ҳамда меҳнат ва дам олишни тўғри режалаштиришда 3. Меҳнат хавфсизлигини яхшилаш 4. Кадрлар турғунлигини таъминлашда 5. Жамоадаги ижтимоий-психологик муаммоларни ҳал этишда 6. Меҳнат сифатини оширишда Умаман олганда, профессиограмма – у ёки бу касбга қўйиладиган талаблардан келиб чиқувчи шахсга хос билим, малака ва кўникмаларнинг уйғунлашган йиғиндисидир. Раҳбарларга қўйилувчи талаблар асосида яратилувчи профессиограммалар ҳақида гапирар экан М. Қурбонов таъкидлайдики - «Муайян лавозим профессиограммаси – ушбу лавозим эгаси қандай бўлиши керак? деган саволга жавоблар йиғиндисидир». 29 Одатда касб профессиограммалари ишлаб чиқишда турли ёндошувлар бўлиб, улар муайян мақсадлардан келиб чиққан ҳолда тузилади. Масалан, ёшлар орасида касбга лаёқатли номзодларни аниқлашда асосий мезон - касбий тарбияга мойиллик бўлса, малакали мутахассис учун эса бошқа профессиограмма, яъни унинг мустақил ишлай олиш лаёқати аниқланади. Ҳозирги пайтда амалий менежмент соҳасида профессиограммалар яратишга модулли ёндошув ва касб хислатларини экспертли баҳолаш ёндошувлари мавжуд. 30 Модулли ёндошув – бирон йўналиш ёки соҳа касбларига нисбатан умумий, универсал хислатлар мажмуасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлиб, кишиниг бир касбдан иккинчи касбга ўтиши имкониятларига оид маълумотлар бериши мумкин. Айнан бир касб ёки иш ўрнига тааллуқли хислатлар мажмуасини аниқлашда эса экспертли баҳолаш услубидан фойдаланилади. Касб талаблари асосида ишлаб чиқилган профессиограмма номзодни ишга қабул қилишда асос бўлиб хизмат қилади. Одатда номзоднинг профессиограмма талабларига канчалик мос келишини аниқлаш мақсадида турли хил психологик ва касбий тестлардан фойдаланилади, суҳбат ўтказилади ва номзод шахси ҳақида маълумотлар йиғилади. Ҳар бир 28 Практикум по инженерной психологии и психологии труда/Под ред. А.А.Крылова. Л., 1983 29 Қурбонов. М. Раҳбарлик лавозимлари профессиограммалари ҳақида. Раҳбар ва ходим. Тошкент, Академия, 1998. 148 бет 30 Практикум по психологии профессиональной деятельности и менеджмента. Под ред. М.А.Дмитриева, М.В. Снеткова. Спб., «Питер» 2001 138 олинаётган маълумот асосида авваламбор профессиограмма мезонлари ётади ва ушбу маълумотлар шу мезонларга максимал даражада мос келиши номзодни ишга қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Номзодни иш жойига, касбга мослигини текшириш услубларидан яна бири иш жойида текшириб кўришдир. Бу нисбатан арзон ва бевосита ахборот берувчи тадбир бўлиб, малакали эксперт-мутахассислар иштирокида ўтказилиши лозим. Умуман олганда, номзодни ўрганиш жараёни ҳар томонлама ва кўп поғонали бўлгани маъқул. Ҳозирга келиб ташкилотларда деярли ҳамма мавжуд мутахассиликлар бўйича хизмат талаблари, лавозимдан келиб чиқувчи вазифалар мажмуаси ва йўриқномалар ишлаб чиқилган ҳамда янги ходим шу талабларга мос келиши асосида ишга қабул қилинади. Юқорида айтилганидек, бундай профессиограммалар баъзи бир касб ва иш ўринларига аллақачон ишлаб чиқилган ва доимий тарзда такомиллаштириб боради. Ҳатто бошқарув соҳаларида ҳам раҳбарлар профессиограммасини яратиш каби илғор ғоялар Республикамиз олимлари томонидан кўтарилиб келяпти ва уларнинг асослари яратилаяпти. Раҳбар ходимлар профессиограммасини яратишда мавжуд намуналардан фойдаланиш ўринлидир. Мана шу соҳадаги изланишлар қаторига Республикамиз олимлари томонидан яратилган манбаларга мурожаат этиш мумкин. Кадрларни баҳолаш соҳасидаги тадқиқотчилар Ш.Қурбонов, Э.Сейтхалилов ва И.Мажидов муаллифлигида яратилган раҳбарлик хислатларини баҳолаш сўровномасида келтирилган мезонлар ва курсаткичлар раҳбарлик профессиограммасини яратишда анча қулайлик туғдиради. Малакали рахбарликни бахолаш кўрсаткичлари сифатида шахс хислатларининг қуйидаги мажмуи берилади: шахснинг лидерлик хислати; ўзгаларнинг ишини такомиллаштириш ва бошариш; тижорат ва мижозларга оид масалаларни ҳал этиш қобилияти; натижаларни қўлга киритиш: вазифаларни бажариш; коммуникация муаммоларни ҳал этиш ва қарор қабул қилиш; янгиликларни жоий этиш ва такомиллаштириш йўлидаги ўзгаришларни бошқариш; ўз-ўзини бошқариш хислатлари. Мана шундай гуруҳга кирувчи қатор хислатларни баҳолашда экспертлар ёрдамига мурожаат этилади. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling