Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Педагогик чоралар: Бу туркум чораларнинг асосий мақсади жамоа 
аъзосида мақбул дунёқараш ва эътиқодни шакллантиришга қаратилган. 
Ташкилот раҳбарияти бу йўналишдаги тадбирлар орқали гуруҳни янада 
аҳиллаштиришга, 
унинг 
маънавий-ахлоқий 
жиҳатини 
кучайтиришга 
эришади. Низо иштирокчилари билан тарбиявий ишлар олиб бориш, уларни 
ишонтириш орқали низо вазиятини ҳаққоний идрок этишга, у ёки бу 
ҳаракатларни ахлоқий жиҳатдан баҳолашга ундаш мазкур чоралар ичида 
кенг тарқалган. Ишонтириш услуби қўлланганда ўзганинг фикрлаш 
доирасига таъсир кўрсатилади ва мақбул ҳиссиётлар уйғотишга эришилади. 
Натижада кимсада иродавий зўриқиш уйғониши, унинг қарор қабул қилиш 
ва хатти-ҳаракатлар соҳасида ҳам ўзгартиришлар пайдо бўлишига 
эришилади. Ишонтириш орқали муваффақиятга эришишнинг асосий гарови 
раҳбарнинг жамоа аъзолари орасида обрў-ҳурматга эгалигидир. Агар 
жамоада раҳбарга ҳурмат бўлмаса, ходимлар уни тан олишмаса, у ҳолда 
ходимларга ишонтириш орқали таъсир этиш мумкин эмас. Жамоадаги 
низоларни ҳал этар экан, раҳбар ўзаро зиддиятдаги томонларга ихтилофнинг 
салбий оқибатларини кўрсата олиши, ходимларда тааллуқли ҳиссиёт ва 
муносабатни уйғота олиши керак. Бунинг учун эса раҳбардан сўз бойлигига 
асосланган яхши нутқ малакаси ҳам талаб этилади.
Низоли вазиятни юмшатишнинг асосий шарти - томонлар билан 
муносабат ўрнатишда ахлоқ ва маданият нормаларига риоя қилишдир. 
Раҳбарнинг мулойим, хотиржам ва сокин хулқи томонларга ўз таъсирини 
ўтказмай қўймайди.
Маъмурий чоралар: Низоларни ҳал этишда раҳбар қўл остида бир қанча 
имкониятлар мавжуд. Шундай имкониятлардан бири – низони ҳал этиш 
давомида ушбу жамоадаги муҳит, ундаги одамларга хос характер 
хислатлари, гуруҳдаги кўзга кўринмас алоқаларни илғаб олишдир. Ҳатто 
ходимнинг низо вазиятини ҳал этиш чоғидаги хулқи, вазиятга муносабати 
ҳам кўп нарсадан маълумот беради. Аммо, бошқарув жараёнида шундай 
вазиятлар бўладики, раҳбар ўз мавқеи ва ваколатидан фойдаланган ҳолда 


135
низони маъмурий йўл билан узил-кесил ҳал этиши лозим. Бундай чора 
қўлланганда томонлар тезда ўз ҳиссий ҳовуридан тушишади, меҳнат яна 
маромига тушади, ташқи сокинлик остида эса ҳислар туғёни ўз қонуни 
асосида ривожланаверади. Айрим пайтларда раҳбар шу услубни қўллаши 
лозим ва мажбур. Маъмурий йўл билан низони ҳал этиш зарурати вақт 
танқислиги шароитида, адолат томойиллари устуворлигини намойиш 
этишда, бирон низо такрорланаверган тақдирда қўлланиши мумкин.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling