Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Ташкилот ҳаётининг ходим мотивациясига таъсири


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Ташкилот ҳаётининг ходим мотивациясига таъсири. Ташкилотлар 
ўртасидаги рақобатнинг кучайиши, маҳсулот ишлаб чиқаришда янги 
ихтироларга талаб ошиши шароитида ходимлардан иложи борича фаоллик 
ва ташаббус кутилади. Бундай вазиятда ходимнинг ички мотивациясини 
кучайтириш ташкилот олдида турган вазифаларни ҳал этишдаги асосий 
омилдир.
қатор тадқиқотлар асосида ташкилотдаги мавжуд турли омилларнинг 
ходим мотивациясига таъсирини 107 бетдаги чизма кўринишида баён этиш 
мумкин. Чизмадан кўриниб турганидек ташкилотда қатор омиллар борки, 
улар ходим мотивациясини кучайтиради. Булар орасида энг аҳамиятлиси 
ходимни мутахассис сифатида тан олиш, у билан маслаҳатлашиш, ходимга
ўз касби устаси мақомида унга ишонч билан қарашдир. Бажараётган 
ишидаги юқори натижалар ходимнинг ғайратига ғайрат қўшади ва 
фаоллигини оширади. Бу борада ходим қобилиятига мос вазифа бериш ва 
уни муваффақиятли адо этишни таъминлаш жуда муҳимдир. Ходим 
томонидан ташкилот мақсадини аниқ тасаввур этиш ва бу мақсадни қабул 
қилиш кучли мотивация омили ҳисобланади.
Ушбу рўйхатнинг пастки қисмида ходим мотивациясига салбий таъсир 
этувчи омиллар ўзининг таъсирчанлиги бўйича фоиз кўрсаткичида 
келтирилган. Улар қаторига – ходимни танқид қилиш ва уни тан олмаслик
малакасиз бошқарув фаолияти; ходимнинг ташкилот ҳаётидан бехабарлиги; 
ҳаддан ташқари хажмдаги иш билан таъминлаш ёки аксинча, ишнинг 
камлиги туфайли бўш қолишлар; вазифани бажариш мобайнидаги 
муваффақиятсизлик; хизмат юзасидан ўз мажбуриятларини аниқ билмаслик 
ва мақсаднинг йўқлиги каби сабаблар кирар экан. 


125
4.4.3. Чизма Ташкилотдаги мотивация омиллари
 
(+) Мотивация 
 
10 20 30 40 50 
Ходимни тан олиш
Ижобий натижалар
Мақсаднинг мавжудлиги
Малакали раҳбар
Мустақиллик, эркинлик
Маош
Яхши жамоа 
Маълумотга эга бўлиш 
Аниқ вазифалар қўйиш
Бошқа омиллар

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling