Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Демотивация (-) 
60 50 40 30 20 10 
Танқид, тан олмаслик 
Малакасиз раҳбар 
Маълумотга эга бўлмаслик 
Ишнинг хаддан ташқари кўплиги 
(ёки камлиги) 
Ишдаги муваффақиятсизлик 
Вазифаларнинг (мақсаднинг) 
аниқ эмаслиги 
Бошқа сабаблар 
Матндаги демотивация сўзи – мазмун жиҳатидан мотивацияга қарама-қарши маънони англатади ва 
ходимнинг фаолиятини сусайтирувчи тусиқ сифатида тушунилади.


126
4.5. Ташкилотдаги низоларни бошқариш 
Низо табиати. Одатда, низо деб, қарама-қарши йўналган қарашларга, 
нохуш ҳиссий кечинмалар билан боғлиқ гуруҳлараро ёки шахслараро 
муносабатлар оркали ифодаланувчи тўқнашувларга айтилади
1

Психологик нуқтаи назардан қараганда, одамларга ҳалокатли таъсир 
этадиган холат низоларнинг ўзи эмас, балки уларнинг оқибатидир. Низолар 
оқибатида инсон руҳиятида қўрқинч, ваҳима, адоват каби салбий хислар 
юзага келади. Агар мазкур кечинмалар кучли бўлса ва узоқ муддат давом 
этса, одамда ҳимоя реакцияси пайдо бўлиши ва мустаҳкамланиши мумкин.
Низо натижасидаги салбий холатлар шахснинг ҳиссиёти, ҳатти-
ҳаракатлари, тафаккур ва ҳатто характерида маълум ўзгаришлар содир 
этади. Бу ўзгаришлар шахснинг хулқ-атворида намоён бўлиб, мазкур субъект 
қатнашаётган бошқа вазиятларга ҳам тарқалади ва ўзаро муносабатларнинг 
кенг соҳаларини эгаллай бошлайди. Масалан, қўрқув ва хавф муҳитида 
тарбияланган одам кейинчалик худди шундай муҳитнинг манбаига 
айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. У ҳатто ўз болаларини ҳам шундай 
муҳитда тарбиялайди ёки қўл остидаги ходимларни шу услубда бошқаради
2

Аниқланишича, меҳнат жамоаларида низодан сўнгги кайфиятнинг 
бузилиши ва тинчлангунча ўтадиган вақт шу низога тайёрланиш даврига 
нисбатан уч баравар кўпроқ муддатни эгаллар экан.
25
Жамоаларда низо сабабларини тадқиқ этиш натижасида зиддитяларни 
юзага келтирувчи қатор омиллар аниқланди. Булар қаторига меҳнат 
ресусларининг чегараланганлиги, ишлаб чиқаришга оид масалаларнинг 
узвий 
боғлиқлиги, 
ходимларнинг 
ташкилот 
келажаги 
ҳақидаги 
тасаввурларининг ноаниқлиги, ташкилот ичидаги коммуникациялардан 
қониқмаслик, кадрларни тайёрлаш даражасининг пастлиги ва шу каби 
сабаблар киради. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling