Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Салбий омилларни чеклаш эса Херцберг кўрсатган гигиеник омиллар 
таъсирини иложи борича камайтиришда ифодаланади. Булар қаторига: ҳақ 
тўлашдаги адолатсизлик, қониқарсиз иш шароитлари, назорат шаклининг иш 
услубига мос келмаслиги, ортиқча маъмуриятчилик ва шу каби салбий 
сабаблар киради. 
Меҳнат самарадорлигини оширувчи қуйидаги услублар мавжуд:
-Иқтисодий услублар (пул билан рағбатлантириш ёки мукофотдан 
маҳрум қилиш ва жарима солиш кабилар).
-Мақсадни ифодаловчи услуб (ходимлар олдида аниқ ва тушунарли 
мақсадни қўйиш уларнинг фаоллигини оширади).
-Меҳнат кўламини кенгайтириш ва бойитиш (меҳнатни кенгайтириш 
деганда ходим бажараётгандан кўра кўпроқ хажмда ишни бериш, бойитиш 
деганда эса бажарилаётган ишдан кўра мураккаброғини, қизиқарлироғини, 
янада аҳамиятлиси, савия жиҳатидан юқорироғини таклиф этишни назарда 
тутади).
-Жалб этишни кучайтириш (ходимни бошқарув қарорлари қабул 
қилиш ва ижро этишга жалб этишни назарда тутади).
Чет эл илғор фирмаларида меҳнатга янги мазмун бағишлаш энг 
самарали натижа бераётган мотивацион услублар қаторидан ўрин олади. Бу 
24
Питерс Т. Уотмен Р. В поисках эффективного управления. М., «Прогресс», 1986 


124
услуб партисипативлик тамойилига асосланган бўлиб, ходим билан иложи 
борича горизонтал алоқани кучайтиришни тақозо қилади.
«Эркин иш режаси» мотивация услуби сифатида. Меҳнатни ташкил 
этишнинг эркин режаси каби услуб қатор чет эл компанияларида жорий 
этилган тажриба бўлиб, унинг мазмуни қуйидагича. Бу услубга биноан соат 
8 дан 17 га қадар ишлайдиган ташкилотга ходим эрталаб 8-10 лар чамаси 
хоҳлаган вақтида келиши ва 15-17 лар чамаси кета олади; 10-12 ва 14-15 
соатлар оралиғида у албатта иш жойида бўлиши шарт. Ходим 12 дан 14 га 
қадар хоҳлаган вақтида 30 минутга тушлик овқатга вақт ажратишига рухсат 
берилади. Бундай “кундалик тартиб”да ходим ўз вақтини ўзи бошқаради ва 
ўз иши учун ўзи масъул бўлади. Мазкур тартиб жорий этилган 
ташкилотларда иш унумдорлиги 3 дан 12% гача ўсган, ишдан бўшашлар 
сони камайган ва жамодаги психологик муҳит яхшиланган. Фақат вақтни 
ҳисобга олиш бир оз қийинлашади. Ходимларнинг ишга келиш ва кетиш 
вақтлари эса махсус электрон карточкасида белгиланиб боради ва меъёридан 
ошиқ ишланган вақт меҳнат татилига қўшиб берилади.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling