Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Ташкилот миқёсидаги таълим услублари


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Ташкилот миқёсидаги таълим услублари. Ҳозирга келиб, ташкилот 
миқёсида таълим жараёнини олиб боришнинг бир қанча услублари мавжуд 
ва раҳбар мана шу услублар асосида ходимларнинг касбий малакасини қай 
йўл билан шакллантириш имконияти ҳақида билиши лозим.
Одатда таълим назариясида бир қанча таълим услублари фарқланади. 
Бу услублар умумлашган тарзда уч гуруҳга киритилиши мумкин: пассив, 
фаол ва интерфаол таълим услублари. Пассив услуб сифатида ўқитувчининг 
фаоллиги-ю, ўқувчининг маълумот қабул қилиш объекти сифатидаги 
таълим назарда тутилади. Бунга, анъанавий маъруза, маълумотни намойиш 
этиш тарзидаги машғулотларни киритиш мумкин.
Фаол услубларга асосланган таълимдаги натижа ўқувчининг ички 
интилиши ҳисобига таъминланади. Ўқувчи олдида муаммоли вазифаларни 
ҳал этиш зарурати, масалага ижодий ёндошиш шароити юзага келтирилади. 
Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида мунтазам икки томонлама алоқа яратилади ва 
қайта алоқага катта эътибор берилади. Таълим жараёнидаги семинар, суҳбат, 
мустақил тарзда тайёрланиш каби машғулотлар фаол таълим услублари 
қаторига киради.
Таълимнинг интерфаол услубларида эса ўқувчилар ва ўқитувчи 
муносабатлари 
ҳамкорлик 
поғонасига 
кўтарилади. 
Ушбу 
жараёнда 
қатнашаётган ўқитувчи ҳам ўқувчи ҳам таълим субъектлари сифатида 
иштирок 
этадилар. 
Таълим 
жараёнида 
иштирокчилар 
ўртасидаги 
муносабатлар жадаллашади, ўзаро маълумот аламашуви кучаяди. Машғулот 
давомида хизмат юзасидан учровчи муаммоларни қай тарзда ҳал этиш 
намунаси яратилади ва реалликка яқинлашган шароитда ўзаро мувофиқлик 
ҳаракатлари амалга оширилади.
Таълим жараёнини ўқувчи фаоллиги нуқтаи назаридан таҳлил этиш 
асосида қуйидаги «Таълим пирамидаси» тасвири ишлаб чиқилди ва бу 
орқали турли таълим услубларининг самараси кўргазмали тарзда намоён 


146
этилди
1
. Ушбу расмда келтирилган ҳар бир таълим услуби қаршисидаги 
фоизлар шу услубни қўллаш асосида ўқувчи томонидан билимларни 
ўзлаштириш кўрсаткичидир. 
4.8.1 Чизма. Таълим пирамидаси. 
Ушбу расмда келтирилган рақамлар ўртача кўрсаткич бўлиб, у ёки бу 
услубнинг самаралилиги авваламбор ўқитувчининг маҳорати билан 
белгиланади. Иккинчидан, санаб ўтилган услублардан биронтасига 
асосланиш таълим жараёнининг мақсади ва юзага келган вазиятга 
боғлиқдир.
Ташкилотда таълим тадбирларини жорий этишдаги хусусиятлардан 
яна бири - муайян вақтдаги таълим жараёнида бир қанча услубларни қўллаш 
имкониятидир. Бир вақтнинг ўзида турли таълим услубларини қўллаш 
ўқитувчи олдидаги вазифани янада самарали бажариш имконини беради.
Ходимларни ижрочилик малакасига ўргатиш зарурати ҳақида гапирар 
эканмиз, мураккаб касбга оид фаолиятни ўзлаштиришда «Режалаштирилган 
таълим» услуби анча муваффақиятли бўлиб ҳисобланади. Бу ёндошувга 
биноан, билимнинг ошиши одамнинг аввалги тажрибасига асосланади. 
Таълимни тўпланган тажрибага асосланиб таърифлаш ўқувчи ёши, ҳолати 
каби омилларни четлаб ўтиш имконини беради ва ҳар қандай билимни, ҳар 
қандай ходимга ўргатиш мумкин, деган таъкиддан келиб чиқади. 
«Режалаштирилган таълим» услуби Б. Скиннер томонидан 1960 йилда 
1
Ваколатли таълим. Трнерлар учун қўлланма. Тошкент, 2002 йил 
Маъруза 5%
Мустақил ўқиш 10%
Видео/Аудио материаллар- 
дан фойдаланиш 20%
Баҳс гуруҳлари 50%
Амалиётда қўллаш 75%
Намойиш этиш 30%
Бошкаларни ўргатиш\ 
Талим бериш 90%


147
таклиф этилган бўлиб, унга биноан таълим жараёни қатор майда ташкилий 
қисмларга бўлиб чиқилади. Яхлит фаолиятни ташкил этувчи бу 
ҳаракатларни «қадам ба қадам» бажариш асосида у ёки бу мураккаб тизим
муваффақиятли тарзда ўзлаштирилиши мумкин. Амалга оширилаётган 
қадам қанчалик кичик бўлса, ҳаракатни ўзлаштириш ҳам шунчалик самарали 
бўлади. Таълим самараси кўп жиҳатдан «қадам» хажмининг ўқувчи 
томонидан мустақил равишда белгиланишига боғлиқ. «Режалаштирилган 
таълим»даги асосий жиҳатлар қуйидагилар:
 берилаётган маълумотнинг мантиқан боғлиқлиги;
 таклиф этилаётган «қадам»нинг хажми;
 ўқувчи бераётган жавоб хусусиятлари – мавзу юзасидан жавобнинг 
иложи борича тўлиқ ва аниқлиги, ҳамда тўғри жавобнинг ижобий 
баҳоланиши;
 таълим давомида тайёр ва тўғри жавобларни намуна тарзида кўриб 
туриш ўзлаштириш самарасини оширади;
 кучли мотивация билимни ўзлаштириш самарасини оширади; 
 ўқитувчининг таълим жараёнини назорат қилиши ва бошқариши; 
 ўзлаштирилган ҳар бир билим ўқитувчи томонидан ўқувчи субъектига 
мос равишда рағбатлантирилиши лозим;
 такрорлаш маълумотни яхлит тарзда тасаввур этишга ёрдам беради; 
 билим ва ижодийлик доим ҳам ўзаро мос келавермайди ва ҳатто 
баъзида бир-бирига зид келиши мумкин. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling