Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Ташкилотда таълим дастурлари


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Ташкилотда таълим дастурлари. Раҳбар зиммасига юклатиладиган 
асосий вазифалардан бири – ходимларнинг касбий малакасини ошириш, 
янги технологияларга ва ишни ташкил этиш услубига ўргатишдан 
иборатдир. Тадқиқотлар орқали аниқланишича, бозор муносабатларини 
ривожлантиришдаги 80% тўсиқлар ташкилот ходимлари муаммолари билан 
боғлиқ экан. Бу муаммолар таркибига ходимнинг жорий этилаётган 
янгиликларга қаршилиги, қайта ўқишни ҳоҳламаслиги, янгича ишлашни 
истамаслик, ташкилот мақсадлари билан шахсий эҳтиёжларнинг ўзаро мос 
келмаслиги кабилар кириши мумкин. Шу муносабат билан, ҳатто янги ходим 
ишга қабул қилинганда, унга зарур меҳнат кўникмаларини шакллантириш 
ҳам бевосита раҳбар зиммасига юклатилади.
Аниқланишича, янги ходимнинг ташкилотга тез мослашиши кўп 
жиҳатдан у бажариши лозим бўлган вазифани қанчалик малакали тарзда 
бажаришга ўрганиши билан боғлиқ. Касбда эришилган муваффақият 


145
ходимнинг ўзига бўлган ишончини оширади ва унинг фаолияти ташкилот 
учун зарурлиги ҳиссини уйғотади. Шунинг учун янги ходимга у 
шуғулланиши лозим бўлган меҳнат жараёнини тез ва муваффақиятли 
ўргатиш, ташкилот ички таълим дастурининг асосий қисмидир.
Ташкилот миқёсидаги доимий тарзда амалга оширилувчи таълим 
тадбирлари бошқарув соҳасига тегишли бўлиб, раҳбарнинг замонавий 
бошқарув услубларидан нафақат хабардор бўлиши, балки бунга оид зарур 
кўникмаларни эгаллаши долзарб масаладир. Раҳбарлик маҳоратини 
шакллантириш фақатгина ходимлар билан бўлган муносабатларни бойитиш 
тақозоси бўлиб қолмай, балки ташкилотдаги раҳбар кадрларнинг мансабда 
ўсиши билан ҳам асосланади. Ташкилот миқёсида содир бўлувчи
мансабдаги ўрин алмашишлар янги лавозимга келган раҳбарга бошқарув 
малакаларини ўргатиш заруриятини ҳам қўяди.
Шундай қилиб, ташкилотда юзага келаётган ҳар қандай ўзгариш 
ходимнинг бу шароитга тез мослашишини талаб қилади ва бундай вазиятда 
асосий енгиллаштирувчи омил сифатида таълим тадбирлари бўлиши 
мумкин.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling