Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма
Адаптация жараёни боскичлари
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Янги ходимнинг тайёргарлик даражасини аниқлаш
- Адаптацияни амалга ошириш.
- Фаолият кўрсатиш.
- Ташкилотда ходимларни ўқитиш
Адаптация жараёни боскичлари. Раҳбар ходимнинг янги меҳнат
шароитига мослашишига кўмак кўрсатар экан, адаптация жараёни қуйидаги асосий босқичлардан иборатлигини назарда тутиши лозим. 1. Янги ходимнинг тайёргарлик даражасини аниқлаш. Аниқланган даража ходим манфаати йўлида кейинги амалга ошириш лозим бўлган тадбирларни режалаштириш, зарур ресурсларни қўллаш, ходимнинг тажриба соҳасидан келиб чиққан ҳолда унинг қобилиятлари ва малакаси даражасидаги вазифаларни аниқлаб олиш имконини беради. Касбий соҳадан ташқари ходимнинг мулоқотга мойиллиги даражасини билиш ташкилотнинг коммуникация тармоғига тезроқ киришиб кетишини таъминлаш учун асос бўлади. 2. Ориентация. Ходимни у бажариши лозим бўлган вазифалар, мажбуриятлар билан таништириш. Бу босқичда амалга ошириладиган тадбирларни қуйидаги гуруҳларга бўлишимиз мумкин: Компания асослари – ташкилот тарихи ва ҳозирги ҳолати ҳақидаги асосий маълумот, стратегик режалар, ходимлар ва раҳбарият муносабатлари қоидалари, касаба уюшмаси фаолияти, меҳнат шароитлари ва иш тартиби, иш ҳақи белгилаш тизими, корхонадаги ижтимоий таъминот, маиший хизмат ва имтиёзлар; Маҳсулот – корхона маҳсулотлари таркиби билан таништириш, ишлаб чиқариш тизими ва технологияси, асосий маҳсулот истеъмолчилари ва нархи, рақобатдош маҳсулотлар орасида тутган ўрни; Ишлаб чиқариш – ишлаб чиқаришга оид қарорлар қабул қилиш тартиби ва хусусияти, ташкилот режалари ва лойиҳалар билан таништириш, ишлаб чиқариш жараёнининг асосий тамойилларини ўрганиш, бўлимнинг асосий вазифалари ва масъулият даражаси, ҳисобот бериш асослари, маҳсулотга йўналган бошқарув услубини ўрганиш ва ҳаражатларни ҳисоблаш, меҳнатни мухофаза қилиш ва хавфсизлик асослари; Сотувлар – ташкилотнинг бозордаги улуши ва реклама жараёни, рақобатдош ташкилотларнинг имкониятлари, сотув агентларининг фаолияти, сотув услублари; Асосий меҳнат кўникмалари – алоқа воситалари ва техника жиҳозларидан фойдаланиш бўйича машқлар, муомалада бўлиш хусусиятлари, иш жойининг хусусиятлари ва талабларини ўзлаштириш, нотиқлик санъати, маркетинг ва молияга тааллуқли асосий билимлар, касб талабидан келиб чиқувчи қўшимча малакаларни шакллантириш машқлари. Ушбу матндан кўриниб турибдики, илғор ташкилотларда ходим адаптацияси ҳар томонлама амалга ошириш таъминланади. Маълумот, кўникма ва малака жиҳатларни бундай қамраб олиш янги ходимнинг 144 ташкилот хаётига кириб боришини таъминлайди ва барча куч-ғайратини ташкилот мақсади йўлида сафарбар этиш имконини беради. 3. Адаптацияни амалга ошириш. Бу янги ходимни янги лавозимга ва жамоада мавжуд шахслараро муносабатлар тизимига мослаштириш жараёнидир. Бу босқич доирасида янги ходимнинг фаол ҳаракат қилиши, ўз- ўзини турли жабҳаларда синаб кўришига имконият яратиш лозим. Ходимнинг эришаётган муваффақиятлари ҳақида маълумот йиғиб борилади ва фаолияти юзасидан унга зарур тавсиялар берилади. 4. Фаолият кўрсатиш. Шу босқичда адаптация жараёни тугайди ва ходим мустақил равишда ўз фаолиятини давом эттираверади. Бунда ходим унинг меҳнат фаолияти йуналишида юзага келаётган қийинчиликларни ўзи енгиб ўтиш кучига эга бўлади. Одатда, ходимнинг корхона талаб ва муҳитига қўпол мослашуви 1,5 – 5 йиллар атрофида амалга ошади. Адаптация жараёнига кўмак кўрсатиш шароитида эса бу жараён бир неча ойларда муваффақиятли ўтиши мумкин. Адаптация жараёнини бу тарзда қисқартириш ташкилот учун моддий жиҳатдан ҳам маълум даражада фойда беради. Айниқса бу кўрсаткич ташкилотга кўп янги ходимлар қабул қилинган шароитда ўз самарасини беради. Янги ходим адаптация жараёнининг муваффақиятли ўтишида айниқса раҳбарнинг ўрни катта. Ходим ташкилот қадритяларини ўзлаштирар экан, ўз раҳбарини намуна сифатида кўради. Адаптация жараёниниг бошланғич пайтларида раҳбардан шахсан олинган йўриқнома ва тавсиялар ходимнинг эсида доимий сақланади. Янги ходим билан биринчи ҳафта давомида ва бир ойдан сўнг суҳбат ўтказиш жуда муҳимдир. Бунда ходим тўқнаш келаётган муаммолар ҳал этилади, керакли маслаҳатлар берилади ва ходимни руҳий қўллаб-қувватлаш амалга оширилади. Мана шундай тадбирлар орқали ходим ташкилотга хос хусусиятларни ўрганиб, ўзлаштириб боради. 4.8. Ташкилотда ходимларни ўқитиш Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling