Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Адаптация жараёнини шакллантириш имкониятлари


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Адаптация жараёнини шакллантириш имкониятлари. Янги 
ходимларни касбга булган талаблар асосида ишга қабул қилиш адаптация 
жараёниниг енгил ўтишини таъминловчи шартлардан биридир.
Ташкилот раҳбари янги ходим адаптациясини иложи борича қисқа 
фурсатда ва салбий асоратсиз ўтишига кўмаклашиши лозим. Бу соҳада 
илғорлаб кетган айрим ташкилотлар ҳам бўлиб, уларнинг бой тажрибасини 
татбиқ этиш ташкилот меҳнат самарадорлигини оширишдаги яна бир 
қўшимча омилдир. Масалан, Россиядаги «Светлана» ХЖда янги ходимлар 
адаптациясини назорат этиш бўйича алоҳида дастур мавжуд бўлиб, унга 
биноан бу жараён тизимли равишда олиб борилади.
31
Хусусан, маълум вақт 
оралиғида ташкилотдаги янги ходимлар томонидан назорат саволномалари 
тўлдирилади ва адаптация даражалари аниқланади. Одатда бу иш билан 
кадрлар 
бўлими, 
касбга 
муносиблик 
бўлими 
мутахассислари 
шуғулланадилар. Мана шу сўровлар асосида иш шароитларига ўрта ёки паст 
даражада мослашаётган ходимлар аниқланади. Кейинги босқич сифатида 
адаптация жараёнига салбий таъсир этувчи омиллар аниқланади. Бу 
жараёнга энди ташкилотнинг юқори бўғин ва махсус бўлимлар ходимлари 
жалб этилади. Адаптация жараёни муваффақиятли ўтишига салбий таъсир 
этувчи омилларни бартараф этиш бўйича алоҳида чора тадбирлар мажмуаси 
ишлаб чиқилади. Сўнгги босқич сифатида ушбу тадбирларнинг самараси 
текшириб кўрилади. Бу санаб ўтилган босқичлар адаптацияни тадқиқ этиш 
жараёнининг асосий қисмлари бўлиб, бу тадбирларга ёш ходимнинг меҳнат 
кўрсаткичларидан манфаатдор бўлган барча раҳбарларнинг қатнашиши 
кўзда тутилади. 
Мослашиш даври баъзи корхоналарда касб талабларини ўзлаштириш 
билан боғлиқ бўлса, бошқа ташкилотларда адаптация муддати ташкилотнинг 
буткул ҳаёт тарзи билан уйғунлашиб кетишни назарда тутади. Бу борада 
иқтисодий ривожланган мамлакатлар корхоналарида амалга оширилаётган 
кадрлар сиёсатидан келиб чиқувчи тадбирларни эслаб ўтиш ҳам ўринлидир. 
Масалан, кўпгина япон компанияларида юқори ахлоқ меъёрларига эга 
бўлиш ташкилотнинг доимо диққат марказида туради. Хусусан, «Мацусита 
электрик» компаниясида ходимга техник малака, корпорация фалсафаси
мақсади ва сиёсати билан суғориш учун 8 ой вақт ажратилади. Бу мослашув 
даври бўлиб, айнан шу вақт оралиғида янги ходим компания қадриятлари, 
31
Спивак В.А. Организационное поведение и управление персоналом. Спб., 2000 


143
хулқ меъёрлари ва маданиятини ўзлаштиради. Бундай тарбия корхона 
режалари ва иқтисодининг очиқ-ойдинлиги билан биргаликда олиб 
борилади, ҳамда ходимда ташкилот ҳаётида фаол қатнашиш мотивациясини 
шакллантиришга қаратилади. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling