52
2.2.4. Педагогик кўзатув
Мазкур педагогик кўзатув – мактаб ўқитувчилари билан ўтказилган
суҳбат натижалари асосида танланди.
Педагогик кўзатувлар кўрсаткичлари жисмоний тарбия дарсларини,
кучнинг назорат воситаларини тақсимлашнинг
асосий структураси ва
ўзига хос хусусиятларини аниқлашга имкон беради.
Педагогик кўзатувлар жараѐнида қуйдагилар қайд этилди:
бажарилаѐтган
машқларнинг
миқдори,
кетма-кетлиги,
ўқитиш
воситаларини режалаштириш ва тақсимлаш.
2.2.5. Математик статистика услублари
Қуйидаги статистик кўрсатгичлар аниқланди. ( X ) – ўртача
арифметик, ( ) – ўртача арифметик оғиш.
2.3. Тадқиқотни ташкил қилиш
Тадқиқотлар 2011 йил сентябрь ойидан 2013
йил февралигача
Тошкент шаҳридаги Яккасарой тумани 26-мактабда ўтказилди.
Биринчи босқичда (2011й. октябр –2012 январ)
илмий-услубий
адабиѐтлар танланди ва таҳлил қилинди, тадқиқот услубияти аниқланди ва
вазифалар белгиланди.
Иккинчи босқичда (2012 й. феврал – 2013 й. январ)
педагогик
тадқиқотлар ва педагогик тажриба амалга оширилди.
Учинчи босқичда (2013 й. феврал-май)
олинган натижалар
умумлаштирилган иш матни ѐзилди.
Педагогик тажриба асосида 1-4 синф ўқучиларни
жисмоний
сифатларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган услубиятнинг
самарадорлиги синовдан ўтказилди. Тажрибада 112 та
бола назорат ва
тажриба гуруҳларига ажратилган ҳолда иштирок этди.