BoshqaruvTahlili JumaevaG. doc


Уз-узини назорат килиш саволлари


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/70
Sana19.10.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1709669
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   70
Bog'liq
portal.guldu.uz-Бошкарув тахлили

 
Уз-узини назорат килиш саволлари: 
1. 
Ишлаб чикариш самарадорлигини оширишда моддий 
ресурслар сарфини тежаш тахлилининг ахамияти ва 
вазифалари? 
2. 
Тахлил максади ва вазифалари, маълумот манбалари 
нималардан иборат ? 
3. 
Ишлаб чикаришда материаллар хажмини таннархга таъсири 
кандай ? 
4. 
Моддий ресурсларда самарали фойдаланишдан назоратнинг 
вазифаси, нималардан иборат?
 
5. 
Ишлаб чикариш харажатлари таркибига кандай материал 
харажатлар киради? 
6. 
Материал харажатлар узгаришига кандай омиллар таъсир 
этади? 
7. 
Материаллар харажати узгаришига таъсир этувчи омиллар 
тахлили кандай амалга оширилади? 
6-Мавзу: Мехнат кучлари билан таъминланганлик ва улардан 
самарали фойдаланишнинг тахлили.
2 соат 
 
6.1. Мехнат кучлари тахлилининг ахамияти ва вазифалари. 
6.2. Мехнат курсаткичлари ва уларнинг тавсифи. 
6.3. Мехнат кучлари таркиби ва улар билан таъминланиш 
тахлили. 
6.4. Мехнат кучларидан самарали фойдаланиш ва унга таъсир 
этувчи омиллар тахлили 
Адабиётлар: 4, 6, 13, 20, 25. 
 
Таянч иборалар: мехнат, мехнат кучлари, мехнат буйича 
хисобот тахлили самарадорлиги, ходимлар микдори, ходимлар таркиби, 
ходимлар кунимсизлиги, ходимлар сонининг узгаришини мутлок ва 
нисбий фарклари тахлили. 
 


www.qmii.uz/e-lib 
72 
 
6.1. Корхона ишлаб чикариш дастурининг бажарилишии бевосита 
унинг мехнат ресурслари мавжудлиги ва улардан фойдланишга боглик. 
Шу сабабли корхона фаолиятини тахлил килишда ишчи кучи билан 
таъминланганлик, иш вактидан фойдаланиш даражаси, мехнат 
самарадорлиги даражаси, мехнатга хак тулашнинг рагбатлантирувчи 
ролини урганиб чикиш зарур. 
Чунки бозор иктисодиёти шароитида саноат корхоналарини бир 
меъёрида ривожлантириш учун мехнат ресурсларидан самарали 
фойдаланишнинг ахамияти катта. 
Мехнат ресурсларидан тулик фойдаланмаслик натижасида ишлаб 
чикариш хажми камаяди, мехнат унумдорлиги пасаяди харажатлар 
купаяди, ишлаб чикариш самарадорлиги пасаяди, махсулот таннархи 
кимматлашади. 
Саноат корхоналари ишлаб чикариш бизнес режасида махсулот 
ишлаб 
чикариш, 
бажариладиган 
иш 
хажмлари 
ва 
мехнат 
унумдорлигининг оширилишини хисобга олган холда мехнат кучларига 
булган талаб режалаштирилади. 
Тахлил 
жараёнида 
корхоналар 
ишчи 
кучлари 
билан 
таъминланганлик даражаси, иш вактидан унумли фойдаланиш ва 
мехнат унумдорлигини эришилган даражасига бахо бериш, махсулот 
бирлигига сарфланган иш вактини (киши-соатлари) камайтириш ва 
аникланган имкониятларни ишлаб чикаришга жорий этиш олинади. 
Мехнат кучларидан тулик фойдаланишнинг ички хужалик 
имкониятлари аникланиши ва хисобланиши зарур. Бундай тахлилнинг 
асосий вазифаси куйидагилардан иборат: 
1) 
Мехнат ресурслари таркибини урганиш; 
2) 
Мавжуд ишчи кучи микдорини аниклаш; 
3) 
Ишчи кучларидан фойдаланиш тахлили; 
4) 
Мехнат кучларидан тулик ва тизимлигича фойдаланиш 
имкониятларини аниклаш. 
Ана шу максадда 1т-Ш. «Мехнат буйича хисобот» (иловалари 
билан), 5с-Ш. «Корхона (ташкилот)нинг махсулотини ишлаб чикариш 
ва 
сотишга 
килган 
харажатлари 
тугрисидаги 
хисобот» 
маълумотларидан, мехнат ва иш хаки булими, ходимлар булими 
материалларидан, цехлар ва касблар буйича ишлаб чикариш 
меъёрларининг бажарилиши хусусидаги маълумотлардан фойдаланиш 
лозим. 
6.2. Бозор иктисодиёти шароитида хар бир саноат корхонасининг 
иктисодий имкониятлари мехнат ва уни ташкил килинишига боглик. 
Мехнат бу инсон томонидан ишлаб чикариш воситалари билан мехнат 
предметларига 
таъсир 
курсатиш 
жараёнида 
юз 
бераётган 


www.qmii.uz/e-lib 
73 
муносабатлардир. Мехнат натижаси корхоналарнинг иш фаоллигини 
акс эттиради. Корхонанинг иш фаолияти деб, уз максадига эришиши 
йулида иктисодий ва молиявий салохиятидан самарали фойдаланиш 
эвазига мунтазам равишда иктисодий усишни таъминлашдан иборат 
чора-тадбирларга айтилади. 
Мехнат самарадорлиги мехнат ресурсларидан фойдаланиш 
самарадорлигининг асосий курсаткичларидан биридир. 
6.3. Мехнат ресурслари деб жисмонан ва аклан етук мехнат килиш 
кобилиятига эга булган шахсларга ёки ходимларга айтилади. Мехнат 
ресурсларига доимий, мавсумий ва вактинча ишловчи ишчилар 
хизматчилар, ёрдамчи тармокларда ишловчи ходимлар киради. 
Шунингдек, мехнат ресурслари таркибини: 
16 ёшдан – 55 ёшгача булган аёллар 
16 ёшдан – 60 ёшгача булган эркаклар ташкил килади. 
Корхоналардан мехнат ресрусларидан фойдаланишнинг холати ва 
самарадорлигини тавсифлайдиган асосий курсаткичлар муайян кундаги 
ходимлар микдори, ходимларнинг уртача йиллик микдори, корхона 
ишчи-ходимлари тузилиши, мехнатга хак тулаш фонди, мехнатга хак 
тулаш харажатлари даражаси, бир ходимга туланаётган иш хакининг 
уртача суммаси, иш хаки усиши суръатларининг чикарилаётган 
махсулот хажмининг ортиши ва мехнат самарадорлигига нисбати, 
ходимларни ишга кабул килиш, ишдан бушатиш ва ходимлар 
кунимсизлиги айланмаси коэффициентларидан иборат. 
Ушбу курсаткичлардан хар бирини аниклаш услубиятини куриб 
чикамиз. 
Муайян кундаги ходимлар микдори корхона ходимларининг 
руйхат таркибини тавсифлайди. Асосий фаолияти буйича руйхат 
таркибига бир йилдан ортик муддатга ишга олинган ишчи-ходимлар 
киритилади. Ишчи-ходимларнинг муайян кундаги руйхат микдори 
тугрисидаги маълумотлар 1т-Ш. «Мехнат буйича хисобот» 10 сатр 
«Ишчи-ходимларнинг (уриндошларсиз) хисобот даври бошидаги 
руйхат микдори» ва 15 сатр «Ишчи-ходимларнинг (уриндошларсиз) 
хисобот йили охиридаги руйхат микдори» шаклидаги статистика 
хисоботларидан олинади. Ана шу курсаткичлар асосида ишчи-
ходимларнинг мутлак микдори ва улар микдори узгариши 
суръатларининг 
тавсифи 
берилади. 
Ишчи 
ходимлардан 
фойдаланишнинг сифат курсаткичларини хисоблаб топиш учун ой, 
чорак ва йил учун хисоблаб аникланадиган уртача руйхат 
курсаткичларини хисоблаб топиш зарур. 
Ишчи-ходимларнинг бир ой мобайнидаги уртача руйхат микдори 
ойнинг барча иш кунларидаги руйхат буйича ишчи ходимлар сонини 


www.qmii.uz/e-lib 
74 
кушиш ва олинган йигиндини мазкур ойдаги иш кунлари сонига булиш 
билан хисоблаб топилади. 
Ишчи-ходимларнинг чорак давомидаги уртача руйхат микдори 
чоракдаги барча ойларда уртача руйхат сонини 
кушиш ва олинган йигиндини чоракдаги ойлар (3) сонига, ярим 
йил учун эса – 6 ойга булиш билан хисоблаб аникланади. 
Ишчи ходимларнинг бир йилги уртача руйхат микдори хар бир 
ойдаги уртача руйхат микдорини кушиш ва олинган йигиндини 12 га 
булиш билан аникланади. 
Ишчи-ходимларнинг уртача руйхат микдори 1-Т шаклида 01 ва 02 
сатрларида, 1 НДС шаклида эса 001, 002 ва 003 сатрларида курсатилади. 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling