Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

_____________________________________________________________________________ 
1
У.Р. Уолкер (Walker) (1989): Руководство по разработке и оценке систем поверхностного полива 
(Guidelines for designing and evaluating surface irrigation systems), Документы ФАО «Ирригация и 
дренаж» 45, ФАО, стр. 127-131. 


61 
Тажрибанинг барча вариантларида (назоратдан ташқари) суғориш олди тупроқ 
намлиги ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда, тупроқнинг 0,5 ва 0,8 м ҳамда 1,0 м 
қатламини намлик билан таъминлаб, кўндаланг тўсиқчали эгат усулида суғориш ишлари 
амалга оширилди. 
Тажриба даласида суғоришлар сони назорат вариантида 5 маротабани ташкил этиб 
суғориш меъѐрлари 970-1240 м
3
/га ни, мавсумий сув сарфи эса 5696 м
3
/га ни ташкил этди. 
Ушбу тажриба даласида мевали боғларни тупроқнинг 0,8 м қатламини намлик билан 
таъминлаб суғорилган 3-вариантда суғоришлар сони 7 мартани, мавсумий сув сарфи 4200 
м
3
/га га тенг бўлди. Суғориш усули ва техникаси элементлари ҳам интенсив боғларда мева 
ҳосилдорлигига ўз таъсирини кўрсатди. 
Тажрибанинг назорат, яъни тупроқнинг 1,0 м қатламини намлик билан таъминлаб, 
тўғри эгатдан суғорилганда мева ҳосилдорлиги гектарига 24,3 тоннани ташкил этган 
бўлса, тупроқнинг 0,5; 0,8 ҳамда 1,0 м қатламларини намлик билан таъминлаб кўндаланг 
тўсиқчали эгатлардан суғорилган вариантларда бу кўрсаткичлар мос равишда25,8; 31,2 
ва29,3 тоннага тенг бўлди. Энг кўп ҳосилдорликэса (31,2 т/га) тупроқнинг 0,8 м қатламини 
намлик билан таъминлаб кўндаланг тўсиқчали эгатлардан суғорилган вариантда 
аниқланди (2.1.3.2-жадвал). 
Илмий изланишларимизнинг мазкур тажриба даласида 2015-2016 йилларда 
суғоришлар натижасида тупроқ зарраларининг ювилиш миқдори ҳам ўрганилди.
Ирригация эрозиясига чалинган майдонларда ернинг қиялик даражасига қараб, 
сувни оқиш тезлиги ҳар хил бўлади, қолаверса бу ҳолатда тупроқнинг унимдорлик 
даражаси ҳам турлича бўлади. Бу муаммо бўйича кўпгина илмий изланишлар олиб 
борилган. О.А.Алиханов, Қ.М.Мирзажанов (1977) ларнинг дала шароитида олиб борган 
изланишлари натижасида (қиялик 4
0
3
0
бўлганда) сувнинг оқиш тезлиги далани юқори 
қисмида 0,32 м/секунд, ўрта қисмида эса 0,25 ва пастки қисмида 0,19 м/секундни ташкил 
қилганлиги таъкидланади. 
Ирригация эрозиясига мойил тупроқлар шароитида қишлоқ хўжалиги техник 
экинлари суғорилганда тупроқ зарраларининг ювилиши, яъни оқова сув билан чиқиб 
кетаѐтган тупроқ зарралари ва улар таркибидаги озиқа моддалар миқдори турлича бўлади. 
Маълумки, оқова сувлари қанчалик кўп чиқса, шунчалик тупроқ зарралари кўп ювилади 
деган хулоса келиб чиқавермайди, бу ҳолат аввало далани эрозияга чалиниш даражасига, 
яъни унинг қиялиги ҳамда тупроқ структурасига боғлиқдир (Нурматов, 1993, Холматова 
1999). 


62 
Ирригация эрозиясининг келиб чиқиш сабаблари, унинг тупроқ хоссаларига салбий 
таъсири, қарши кураш чоралари устида олимлар томонидан анча ишлар бажарилган 
(Гуссак, Махсудов, Махсудов, Ҳамдамов, Нурматов, Толипов, Гофурова, Мирзажонов ва 
бошқалар). Ўзбекистонда бу соҳа бўйича биринчи иш олиб борган олимлар Перескоков ва 
Камоевлардир, лекин улардан кейин дастлабки чуқур илмий тадқиқот ишларини амалга 
оширганлар В.Б.Гуссак ва Х.М.Махсудовлардир. Ўзбекистонда эрозия жараѐнлари 
майдонлари тўғрисида аниқ маълумотлар Толиповнинг илмий ишларида баѐн этилган. 
В.Гуссак, Х.М.Махсудовлар томонидан ирригация эрозиясининг механизми, унинг тупроқ 
морфологиясига, агрокимѐвий, агрофизиковий хоссалари, ўсимликнинг ўсиши, 
ривожланишига, ҳосил сифатига таъсири ҳар тарафлама ўрганилган. 
Ирригация, тоғ эрозияси географиясини ўрганишда янги услублар, технологиялар 
(ГИС) қўллашда А.Ғофурова ва унинг шогирдлари томонидан бажарилган илмий ишлар 
катта аҳамиятга эга.
Х.М.Махсудов, Г.Т.Жалилова ўзларининг мақоласида Тошкент вилояти Бўстонлик 
туманида эрозион жараѐнларни текшириб, тоғ олди ва тоғда эрозия жуда кучли рўй 
берганлиги, унга сабаб ўша ернинг иқлими, рельефи ва ўсимликнинг атропоген таъсирида 
камайиб кетиши тўғрисида маълумотлар баѐн этилган. 
Г.Абдалова, Б.Матниѐзов ирригацион эрозия ва унга қарши кураш чоралари 
тўғрисида ғўза даласида ҳар хил чуқурликда культивация ва эгат оралатиб суғориб, энг 
оптимал вариант биринчи культивация 17-18 см чуқурликда, кейингилари тавсия бўйича 
сувни эгат қолдириб суғорганда намоѐн бўлган. Бунга ҳар бир эгатга сув бериб ғўза 
суғорилганда гектаридан 1200 м
3
, эгат ташлаб суғорилганда 959 м
3
сув пайновдан чиқиб 
кетган. Пахта ҳосили тавсиялар билан суғорилганда 28,8 ц/га, муаллифлар ўрганган 
вариантда 33,5 ц/га ни ташкил этган. Эрозион жараѐнлар Хисор тоғ этакларида ўрганилиб, 
сур тусли қўнғир тупроқлар кучли ювилганлиги, уларнинг морфологик тузилиши 
ўрганилган. 
А.М.Деҳқонов томонидан ирригация эрозияси рўй берган типик бўз тупроқларда 
уларнинг сув ўтказувчанлиги аниқланиб, буғдой йиғиштириб олингандан кейин ерни 
ҳайдаш, сув ўтказиш хусусиятини яхшиланганлиги тўғрисида сўз юритган. 
М.М.Саримсақов, И.Н.Хошимов, А.Деҳқоновлар мақоласида фермер хўжаликларида 
ирригация эрозиясига қарши курашгандаги даромад тўғрисида ѐзилган. Тажрибалар 
Қашқадарѐ вилояти, Касби туманидаги Тўра Усмонов фермер хўжалигида ўтказилиб, ғўза 
ҳар эгат ва эгат оралатиб суғорилганда, иккинчи вариантда тупроқ кам ювилиб, суғоруш 


63 
суви иқтисод қилинганлиги, ғўза орасига хандалак, ош лавлаги, шолғом ва турп экиб
қўшимча даромад олинган.
Ҳошимов И., Абдалова Г., Шарипов Ш., Жўраев А., Раҳмонов Р. лар бир даладан 
икки ҳосил, яъни ғўза орасига бошқа экинларни (мош, хандалак, соя) экиб, ҳам эрозион 
жараѐнларни камайгани, ҳам бу экинлардан қўшимча ҳосил етиштирилгани ва тупроқ 
унумдорлиги ошганлиги тўғрисида ѐзишган. [5.2; 5.3]. 
Тажриба даласида суғориш меъѐрлари ҳамда тупроқ зарраларининг ювилиш 
миқдори бўйича олинган маълумотлар 2.1.3.1-жадвалда келтирилган. 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling