Бухгалтерия хисоби
Ф.И.О. Даромад солиги
Download 0.69 Mb.
|
UMUMIY KITOB ОХИРГИ1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кредит Жами кулга тегиши
- Отпуска хисобланг Болничний хисобланг
- Мамасиддиков Абдулборийга бир оклад микдорида моддий ёрдам хисобланг
- ПРИХОДНЫЙ КАССОВЫЙ ОРДЕР
ДАРС ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ХИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР. 6.1.Кассадаги накд пуллар хисоби Хисоб-китобларни накд пул билан амалга ошириш учун корхона, ташкилот ва муассасалар кассага эга булиши керак. Накд пулларни кабул килиш, бериш ва вақтинча саклаш учун мўлжалланган, махсус жихозланган ва бошка хоналардан ажратилган хона касса дейилади. Барча мулкчилик шаклидаги корхоналар ўз кассасида накд пуллар қолдиғи лимитлари доирасида накд пулларга эга бўлишлари ва уларни тушумдан меъёрлар доирасида ишлатишлари мумкин. Кассадаги накд пуллар қолдиги лимитлари банк муассасалари томонидан корхона рахбари билан келишилган холда белгиланади. Касса операцияларини юритиш учун корхона ходимлар жадвалида кассир белгиланади, у ўзи қабул қилган барча бойликлар бут сакланиши учун тўлик моддий жавобгар бўлади. Кассирни тайинлаш тўғрисидаги буйрук чикарилгач корхона рахбари уни касса операцияларини юритиш тартиби билан таништириши, у билан тўлиқ шахсий моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиши шарт. Кассир хеч кимга ўзининг мажбуриятларини бажаришни ишониб топшира олмайди. Кассир ўз ишини тўсатдан қолдирган такдирда (касаллик ва хоказо сабабли), унинг хисоботида турган бойликлар бошка кассирга корхона рахбари ва бош бухгалтер иштирокида ёки корхона рахбари тайинлаган шахслардан иборат комиссия иштирокида топширилади, бунда комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган, бойликларни кайта санаш ва топшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома тузилиши шарт. Корхона рахбари кассада, уларни банк муассасасидан етказиб беришда ёки хисоб-китоб счётига топшириш чоғида пул маблагларининг бут сакланишини таъминлайдиган зарур шарт-шароитларни яратиб бериши керак. Касса учун алохида хона ва тегишлича жихозланган сейф ажратилиши керак. Иш тугаганидан кейин кассир касса сейфини кулфлайди ва мухрлайди. Сейф калитлари ва мухрлар кассирда, калитларнинг нусхалари кассир томонидан мухрланган пакетлар, кутичалар ичида корхона рахбарида сакданади. Корхона кассасига накд пулларни кабул килиш КО-1-сонли шаклдаги кирим ордери бўйича ўтказилади У икки кисмдан иборат: кирим ордери (бланкнинг чап кисми) ва унга доир квитанция (ўнг кисм). Кирим касса ордерини бухгалтер ёзади ва бош бухгалтер ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Кирим ордерини тулдириш тартиби:
Кассага топширишдан олдин кирим ордери мажбурий тартибда кирим ва чиким касса ордерларини рўйхатга олиш дафтарида кайд этилади. Чиқим ордери намунаси Дафтар икки кисмдан иборат: чап кисмида кассага пул маблагларининг кирими, унг кисмида - уларнинг чикими кайд этилади. Чиқим ордерни тўлдириш тартиби:
Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling