Бухгалтерия хисоби
Download 0.52 Mb.
|
Бухгалтерия китоби (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Материаллар харакатини
FIFO усули (яъни биринчи келиб тушгак - биринчи булиб сотилади) кенг тарқалган усул хисобланади. Бу усул биринчи навбатда сотиб олинган товарларнинг таннархи биринчи навбатда сотилган ёки сарфланган товарлар таннархига ўтказилиши лозимлигини назарда тутади.
FIFO усули товарларнинг хакикий жисмоний силжишидан катьи назар хар кандай тармок корхоналарида кўлланилиши мумкин, чунки у товарларни силжишини эмас, балки улар киймати харакатини хисобга олади. Инфляция даврида FIFO усули кўлланилса, соф фойданинг энг юкори даражасига эришилади. Ўртача тортилган киймат усули (AVECO) –TMKhиhгўртача кийматларда бахоланишнга асосланган ўртача киймат сотилиш ёки сарфланишга мўлжалланган барча товарлар кийматини мазкур товарлар микдорига бўлиб аникланади. Мисол. «Навруз» МЧЖда йил давомида куйидаги ТМК сотиб олинди.
Йил охирида омборда 1 400 дона товар қолди. Юкорида келтирилган усуллардан фойдаланиб сотилган махсулот таннархи хамда йил охирида захираларга тақсимланадиган харажатларни аниқлаш зарур. Тегишли бирликнинг идентификацияланган таннархи. Сотилган товарларнинг микдорини аниклаймиз: 4200-1400=2800 дона, булардан биринчи партиядан 600 донаси, иккинчи партиядан 1500 донаси, учинчи партиядан 700 донаси сотилганлиги хакида маълумот бор. Товарлар харажати: (600х600)+( 1500х800)+(700х900)=2190 минг сум FIFO у су ли. Сотилган товарларнинг микдорини аниклаймиз: 4 200 - 1 400 = 2 800 дона. Товарлар харажати: (1 000 х 600) + (1 700 х 800) + (100 х 900) = 2 050 минг сўм. Товарлар сарф-харажатини бошка йул билан, яъни товарлар колдигидан келиб чиккан холда аниклаш хам мумкин : 1 400 х 900 = 1 260 минг сум. Сотилган товарлар таннархи 3 310- 1 260 = 2 050 минг сум. Сотишдан олинган даромад - 3 250 минг сўм. Сотишга тайёр махсулот таннархи - 3 310 минг сўм. Хисобот даври охирида ТМК - 1 260 минг сўм. Сотилган махсулот таннархи - 2 050 минг сўм. Махсулот сотишдан олинган ялпи фойда - 1 200 минг сўм. Ўртача тортилган киймат (AVECO) усули. Товар бирлигининг уртача киймати: (3 310 : 4 200) = 0,788 сўм. Товарлар харажати: 2 800 х 0,788 = 2 207 минг сўм. Сотишдан олинган даромад - 3 250 минг сум. Сотишга тайёр махсулот таннархи - 3 310 минг сум. Хисобот даври охирида ТМК (1 400 х 0,788) - 1 103 минг сум. Сотилган махсулот таннархи - 2 207 минг сум. Махсулот сотишдан олинган ялпи фойда - 1 043 минг сум. Аник бир корхонада юзага келган вазиятга караб, ўртача нарх даврлар буйича ёки хар бир материалларнинг кўшимча етказиб берилиши буйича хисобланиши мумкин. ТМЗ хисобининг танланган усули корхонанинг хисоб сиёсати тугрисидаги буйрукда акс эттирилиши керак. Материаллар харакатини хисобга олнш буйича хужжатлар Материалларнинг корхонага ўз вактида келтирилишинн таъминот бўлими назорат килади. Бу бўлим ходимлари мол етказиб берувчи корхоналар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини текшириб, уларга материаллар камомади ва сифати буйича шикоят ва даъволар куйши, вазифаларини бажарадилар. Мол етказиб берувчидан материалларни таъминот бўлими зкспедитори етказиб беради. Мол етказиб берувчи ёки транспорт ташкилотларидан материалларни кабул килганда таъминотчи биринчи навбатда идиш ва тамға холати бузилмаганлигига амин булади, материаллар сифатини текширади. Агар текшириш натижасида камомад ёки юклар сифати бузилганлиги аникланса, мол етказиб берувчи юк транспорт ташкилотига даъво куйиш хукукиии берадиган тижорат далодатномаси тузилади. Мол етказиб берувчи ёки транспорт ташкилоти омборидан материалларни олиш учун таъминотчига бухгалтерия томонидан 10 кундан ошмайдиган муддатга ншончнома берилади.
Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling