Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 2
Узлуксиз тизимда инвентаризациялаш уч муҳим афзалликка эга
Download 295.5 Kb.
|
Xalqarо mоliyaviy hisobоt standartlari talabalariga muvоfiq
- Bu sahifa navigatsiya:
- Заҳиралар харажатларини тан олиш
- Товар заҳираларининг таҳлили
- ТМЗлар билан боғлиқ маълумотларни молиявий ҳисоботда ёритиш
- 1-топшириқ. ТМЗ қолдиқларининг аниқланиши
- Талаб этилади
Узлуксиз тизимда инвентаризациялаш уч муҳим афзалликка эга:
Қайтариладиган буюртмани вақти ва миқдорини танлашда ва буюртмачиларни муайян талабларини таҳлилда ҳар бир моддани батафсил ҳисоби таъминланади. Ҳақиқатда мавжуд бўлган товарларни ҳисобғкитоби заҳиралар регистрларини аниқлилиги текширилганда қўлланилиши мумкин. Нобудгарчилик ва бузилишлар натижасида товар заҳираларини камайиши сотилган товарлар таннархинида яширинмасдан алоҳида аниқланиши мумкин. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ҳақиқатда мавжуд бўлган заҳираларни инвентарлашни ўтказмасдан тайёрланиши мумкин. Заҳиралар харажатларини тан олиш Товар моддий заҳираларни сотилишида, уларнинг баланс қиймати харажат сифатида қайси даврда у билан боғлиқ даромад тан олинса ўша даврда тан олиниши керак (мувофиқлик тамойили). Товар заҳираларининг таҳлили Товар заҳираларининг таҳлилида икки кўрсаткич фойдали деб ҳисобланади: Заҳиралар айланиши = Сотилган заҳиралар таннархи / Заҳиралар Баъзи компаниялар ушбу коэффициентларни давр охирида мавжуд бўлган товар заҳиралар асосида бошқалар товар заҳираларни ўртача ҳажмига асосланиб ҳисоблашади. Кунларда ифодаланган айланиш даври = Заҳиралар*365/Сотилган заҳираларни таннархи Сўзсиз, бу иккала ҳисобғкитоблар компаниянинг товар заҳираларнинг товар заҳираларини баҳолаш усулига боғлиқдир. ТМЗлар билан боғлиқ маълумотларни молиявий ҳисоботда ёритиш Молиявий ҳисоботларда қўйидагиларни ёритиш керак: А) товар-моддий заҳираларни баҳолаш учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати Б) товар-моддий заҳиралар туркумланиши бўйича уларнинг баланс қийматини тавсифи В) сабабларни кўрсатган ҳолда товар-моддий заҳираларни соф сотиш қийматигача аҳамиятли бўлган ҳисобдан чиқаришлар Г) сотилган товар-моддий заҳиралар таннархи Д) мажбуриятларни бажарилишини кафолати сифатида гаровга қўйилган товар-моддий заҳираларни баланс қиймати. 1-топшириқ. ТМЗ қолдиқларининг аниқланиши 2016-йил 31-декабрда “Бук” компанияси ТМЗнинг инветарлашини якунлади ва компания омборларида 1 150 000 суммасидаги ТМЗ сақланаётганлигини аниқлади. Бундан ташқари, ТМЗ билан боғлиқ бўлган қуйидаги ахборот компания хужжатларида акс эттирилган: 2016-йил 31-декабрда умумий суммаси 95 000 бўлган ТМЗ китоб сотувчининг омборларида консигнацияга жойлаштирилган эди. Бу ТМЗнинг биронтаси ҳам сотилмаган. 2016-йил 30-декабрьда харидорлар тўловни амалга оширдилар ва компанияга ўз товарларини 31-декабрда олиб кетишлари хақида хабар бердилар. Бироқ, уларнинг хайдовчиси бўронга тушиб қолди ва товарларни фақат 2-январьда олиб кетди. Ушбу товарлар 31-декабрда омборларда тургани учун, улар инвентарлашда рўйхатга олинган эди. “Бук” компанияси бу товарларни 130 000 суммага баҳолади. 29-декабрда “Бук” компанияси янги товарлар хариди учун ҳисобварақ-фактура бўйича тўлади. Компания хайдовчини 2016-йил 31-декабрда товарларни олиб келишга юборди. Аммо хайдовчи бўронга тушиб қолди ва товарлар билан шу куни қайтиб кела олмади. Товарлар учун тўланган сумма 260 000 ни ташкил этди. Талаб этилади: 2016-йил 31-декабрга компания балансида акс эттирилиши лозим бўлган ТМЗнинг тўғри қолдиқларини аниқланг. “Бук” компанияси савдо фирмасидир, у ТМЗ ҳисобининг узлуксиз усулини қўллайди. 2016-йил 31-декабрга бўлган ТМЗ ҳисобварағи бўйича тузатишгача акс эттирилган қолдиқлар 1 383 000 ни ташкил қилди. Керакли ҳар қандай тузатувчи бухгалтерия ўтказмаларни акс эттиринг. Қандай иккита ҳолатлар бундай ёзувни амалга оширишга сабаб бўлиши мумкин? Download 295.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling