Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 28 Қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва қўшма корхоналардаги инвестициялар Мақсади
Қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонанинг энг яқин орадаги олдинги давр
Download 260.15 Kb. Pdf ko'rish
|
IAS28 Qaram xo\'jalik jamiyatlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисобот даврларининг узунлиги ва ҳисобот даврлари охирлари ўртасидаги ҳар қандай фарқ даврдан даврга бир хил бўлиши лозим. 35
33
Қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонанинг энг яқин орадаги олдинги давр учун молиявий ҳисоботлари тадбиркорлик субъекти томонидан улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллашда фойдаланилади. Қачонки тадбиркорлик субъектининг ҳисобот даврининг охири қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонанининг ҳисобот даври охиридан фарқ қилса, қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхона тадбиркорлик субъектининг фойдаланиши учун тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларининг санаси билан бир хил бўлган сана ҳолатига ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлайди, бунда уни тайёрлаш амалий имконсиз бўлмагунча. 34 33-бандга мувофиқ, қачонки улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллашда фойдаланилган қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонанинг молиявий ҳисоботлари тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботлари санасидан фарқ қиладиган санада тайёрланган бўлса, тузатишлар ушбу сана билан тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботлари санаси орасида содир бўладиган аҳамиятли операциялар ёки ҳодисалар таъсирларига нисбатан амалга оширилиши лозим. Ҳар қандай ҳолатда, қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонанининг ҳисобот даври охири билан тадбиркорлик субъектининг ҳисобот даврининг охири ўртасидаги фарқ уч ойдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Ҳисобот даврларининг узунлиги ва ҳисобот даврлари охирлари ўртасидаги ҳар қандай фарқ даврдан даврга бир хил бўлиши лозим. 35 Тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботлари бир хил бўлган операциялар ва ҳодисалар учун ягона ҳисоб сиёсатлари асосида тайёрланиши лозим. 36 Агарда қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхона бир хил операциялар ва ҳодисалар учун тадбиркорлик субъектининг ҳисоб сиёсатларидан фарқ қиладиган сиёсатлардан фойдаланса, тузатишлар қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонанинг ҳисоб сиёсатларини тадбиркорлик субъектининг сиёсатларига мос келишини таъминлаш учун амалга оширилади, қачонки қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонанинг молиявий ҳисоботлари тадбиркорлик субъекти томонидан улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллашда фойдаланилса. 37 Агарда қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхона тадбиркорлик субъектидан ташқари бошқа томонлар томонидан эгалик қилинадиган амалдаги кумулятив имтиёзли акцияларга эга бўлса ва улар капитал сифатида таснифланган бўлса, тадбиркорлик субъекти фойда ёки зарардаги ўзининг улушини бундай акциялар бўйича дивидендларга нисбатан тўғрилагандан сўнг ҳисоблайди, бунда дивидендлар эълон қилинган ёки қилинмаганлигидан қатъий назар. 38 Агарда қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонанинг зарарларидаги тадбиркорлик субъектининг улуши унинг қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги улушига тенг ёки ортиқ бўлса, тадбиркорлик субъекти кейинги зарарлардаги ўз улушини тан олишни тўхтатади. Қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги улуш, улуш бўйича ҳисобга олиш усули асосида аниқланган қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги инвестициянинг баланс қиймати бўлиб, унга қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги тадбиркорлик субъектининг соф инвестициясининг қисмини, моҳиятан, ташкил этадиган ҳар қандай узоқ муддатли улушлар қўшилади. Масалан, яқин келажакда ҳисоб-китоб қилиниши режалаштирилмаган ёки содир бўлиш эҳтимоли мавжуд бўлмаган модда, моҳиятан, ушбу қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги тадбиркорлик субъектининг инвестициясининг кўпайишига олиб келади. Бундай моддалар имтиёзли акцияларни ва узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ёки кредитларни ўз ичига олиши мумкин, аммо савдо бўйича дебиторлик қарзлари, савдо бўйича кредиторлик қарзларини ёки кафолатланган кредитлар каби тегишли гаров мавжуд бўлган ҳар қандай узоқ муддатли дебиторлик қарзларини ўз ичига олмайди. Оддий акциялардаги тадбиркорлик субъектининг инвестициясидан ортиқ миқдорда улуш бўйича ҳисобга олиш усули орқали тан олинган зарарлар қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги тадбиркорлик субъекти улушининг бошқа таркибий қисмларига уларнинг муддатига тескари (яъни ликвидацияда афзаллиги) тарзда қўлланилади. 39 Тадбиркорлик субъектининг инвестиция объектидаги улуши нольгача камайтирилганидан сўнг, фақатгина тадбиркорлик субъекти юридик ёки конструктив мажбуриятларга эга бўлган ёки қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхона номидан тўловларни амалга оширган даражада қўшимча зарарлар қопланади, ва мажбурият тан олинади. Агарда қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма БҲХС 28 8 © МҲХС Фонди корхона кейинчалик фойдаларни ҳисоботда акс эттирса, тадбиркорлик субъекти фақатгина фойдалардаги ўзининг улуши тан олинмаган зарарлардаги улушига тенг бўлгандан сўнг ушбу фойдалардаги ўз улушини тан олишни бошлайди. Download 260.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling