Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 28 Қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва қўшма корхоналардаги инвестициялар Мақсади


Агар инвестиция шуъба тадбиркорлик субъектига инвестиция бўлиб ўзгарадиган


Download 260.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana11.03.2023
Hajmi260.15 Kb.
#1259086
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
IAS28 Qaram xo\'jalik jamiyatlari

Агар инвестиция шуъба тадбиркорлик субъектига инвестиция бўлиб ўзгарадиган 
бўлса, тадбиркорлик субъекти ўз инвестициясини МҲХС 3 “Бизнес бирлашувлари” ва 
МҲХС 10 га мувофиқ ҳисобга олиши лозим
(б) 
Агарда собиқ қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги қолдиқ 
улуш молиявий актив бўлса, тадбиркорлик субъекти қолдиқ улушни ҳаққоний 
қийматда баҳолаши лозим. Қолдиқ улушнинг ҳаққоний қиймати, худди МҲХС 9 га 
мувофиқ молиявий активдек, дастлабки тан олинишда унинг ҳаққоний қиймати 
сифатида ҳисобланиши лозим. Тадбиркорлик субъекти фойда ёки зарарда 
қуйидагилар ўртасидаги ҳар қандай фарқни тан олиши лозим: 
(i) 
ҳар қандай қолдиқ улушнинг ҳаққоний қиймати ва қарам тадбиркорлик 
субъектидаги ёки қўшма корхонадаги улуш қисмининг чиқиб кетиши 
бўйича ҳар қандай тушумлар билан; ва 
(ii) 
улуш бўйича ҳисобга олиш усули тўхтатилган санадаги инвестициянинг 
баланс қиймати. 
(в) 
Қачонки тадбиркорлик субъекти улуш бўйича ҳисобга олиш усулидан 
фойдаланишни тўхтатса, тадбиркорлик субъекти ушбу инвестицияга нисбатан олдин 
бошқа умумлашган даромадда тан олинган барча миқдорларни шундай бир хил 
асосда ҳисобга олиши лозимки, худди инвестиция объекти тегишли активларни ёки 
мажбуриятларни бевосита ҳисобдан чиқарганда талаб этилган каби асосда. 
23 
Шу туфайли, агарда инвестиция объекти томонидан олдин бошқа умумлашган даромадда тан 
олинган фойда ёки зарар тегишли активлар ёки мажбуриятлар ҳисобдан чиқарилганида фойда ёки 
зарар таркибида қайта таснифланадиган бўлса, тадбиркорлик субъекти олдин капиталда акс 
эттирилган фойда ёки зарарни улуш бўйича ҳисобга олиш усули тўхтатилганида фойда ёки зарар 
таркибига ўтказади (қайта таснифлаш бўйича тузатиш сифатида). Масалан, агарда қарам 
тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхона хориждаги бўлинмага тегишли йиғилган курс 
фарқларига эга бўлса ва тадбиркорлик субъекти улуш бўйича ҳисобга олиш усулидан 
фойдаланишни тўхтатса, тадбиркорлик субъекти хориждаги бўлинмага нисбатан олдин бошқа 
умумлашган даромадда тан олинган фойда ёки зарарни фойда ёки зарарга ўтказиши (қайта 
таснифлаши) лозим. 

Download 260.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling