Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 28 Қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва қўшма корхоналардаги инвестициялар Мақсади
Download 260.15 Kb. Pdf ko'rish
|
IAS28 Qaram xo\'jalik jamiyatlari
Улуш бўйича ҳисобга олиш усули
10 Улуш бўйича ҳисобга олиш усулида, дастлабки тан олишда қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги инвестиция таннархда тан олинади, ва унинг баланс қиймати харид санасидан сўнг инвестиция объектининг фойда ёки зараридаги инвесторнинг улушини тан олиш пайтида кўпаяди ёки камаяди. Инвестиция объектининг фойда ёки зараридаги инвесторнинг улуши инвесторнинг фойда ёки зарари таркибида тан олинади. Инвестиция объекти томонидан тақсимланган суммаларни олиш натижасида инвестициянинг баланс қиймати камаяди. Инвестиция объектининг бошқа умумлашган даромадидаги ўзгаришлардан юзага келадиган инвестиция объектидаги инвесторнинг улушидаги ўзгаришлар натижасида ҳам инвестициянинг баланс қийматини тўғрилаш зарур бўлиши мумкин. Бундай ўзгаришлар асосий воситаларни қайта баҳолашдан ва бир валютадан бошқа валютага ўтказишдаги валюта курси фарқларидан юзага келадиган ўзгаришларни ўз ичига олади. Ушбу ўзгаришлардаги инвесторнинг улуши инвесторнинг бошқа умумлашган даромадида тан олинади (БҲХС 1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш” га қаранг). 11 Инвестиция объекти томонидан тақсимланган суммаларни олиш натижасида тан олинадиган даромад қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги инвестициядан инвестор томонидан ишлаб топилган даромаднинг мақбул ўлчовини англатмаслиги мумкин, чунки олинган суммалар қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонанинг фаолияти натижаларига озгина алоқага эга бўлиши мумкин. Инвестор инвестиция объекти устидан биргаликдаги назоратга, ёки аҳамиятли таъсирга, эга бўлганлиги туфайли, инвестор қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонанинг фаолияти натижасида манфаатга, ва бунинг натижасида, ўз инвестицияси бўйича фойдалиликка эгадир. Инвестор ушбу манфаатни шундай ҳисобга оладики, бунда ушбу инвестиция объектининг фойда ёки зараридаги инвесторнинг улушини молиявий ҳисоботларда акс эттириш натижасида инвесторнинг молиявий ҳисоботлари кўлами кенгаяди. Натижада, улуш бўйича ҳисобга олиш усули инвесторнинг соф активлари ва фойда ёки зарари тўғрисида кўпроқ маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботни таъминлайди. 12 Қачонки потенциал овоз бериш ҳуқуқлари ёки потенциал овоз бериш ҳуқуқларини қамраб олган бошқа деривативлар мавжуд бўлса, тадбиркорлик субъектининг қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги улуши фақатгина мавжуд эгалик улушлари асосида аниқланади ва у потенциал овоз бериш ҳуқуқларининг ёки бошқа дериватив инструментларнинг мумкин бўлган қўлланилишини ёки конвертация қилинишини акс эттирмайди, агар 13-банд қўлланилмаса. 13 Баъзи ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти унинг эгалик улуши билан боғлиқ даромадларга унга айни пайтда ҳуқуқ берадиган операция натижасида, аслида, мавжуд бўлган эгалик улушига эга бўлади. Бундай ҳолатларда, инвестиция объекти томонидан тақсимланадиган суммаларнинг тадбиркорлик субъектига тегишли улуши ушбу потенциал овоз бериш ҳуқуқларининг амалга оширилиши ҳамда айни пайтда даромадларни олишга ҳуқуқ берадиган бошқа дериватив инструментлардан амалда фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. 14 МҲХС 9 “Молиявий инструментлар” улуш бўйича ҳисобга олиш усули бўйича ҳисобга олинган қарам тадбиркорлик субъектлардаги ва қўшма корхоналардаги улушларга нисбатан қўлланилмайди. Қачонки потенциал овоз бериш ҳуқуқларини қамраб оладиган инструментлар мазмунан қарам тадбиркорлик субъектидаги ва қўшма корхонадаги эгалик улуши билан боғлиқ даромадларга нисбатан ҳуқуқни таъминласа, инструментлар МҲХС 9 нинг қўллаш доирасида бўлмайди. Бошқа барча ҳолатларда, қарам тадбиркорлик субъектидаги ва қўшма корхонадаги потенциал овоз бериш ҳуқуқларини қамраб оладиган инструментлар МҲХС 9 га мувофиқ ҳисобга олинади. 15 Қарам тадбиркорлик субъектидаги ва қўшма корхонадаги инвестиция, ёки инвестициянинг қисми, МҲХС 5 “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва давом эттирилмайдиган фаолиятлар” га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида таснифланмагунча, инвестиция, ёки сотишга мўлжалланган сифатида таснифланмаган инвестициядаги ҳар қандай қолдиқ улуш, узоқ муддатли актив сифатида таснифланиши лозим. Download 260.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling