Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 28 Қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва қўшма корхоналардаги инвестициялар Мақсади


  Агарда қарам тадбиркорлик субъектидаги инвестиция қўшма корхонадаги инвестицияга


Download 260.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana11.03.2023
Hajmi260.15 Kb.
#1259086
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
IAS28 Qaram xo\'jalik jamiyatlari

24 
Агарда қарам тадбиркорлик субъектидаги инвестиция қўшма корхонадаги инвестицияга 
ўзгарса ёки қўшма корхонадаги инвестиция қарам тадбиркорлик субъектидаги инвестицияга 
ўзгарса, тадбиркорлик субъекти улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллашни давом 
эттиради ва қолдиқ улушни қайта баҳоламайди.
Эгалик улушидаги ўзгаришлар 
25 
Агарда тадбиркорлик субъектининг қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги 
эгалик улуши камайса, аммо тадбиркорлик субъекти улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллашни 
давом эттирса, тадбиркорлик субъекти эгалик улушидаги ушбу камайишга нисбатан олдин бошқа 
умумлашган даромадда тан олинган фойда ёки зарарнинг қисмини фойда ёки зарарга ўтказиши 
(қайта таснифлаши) лозим, худдики ушбу фойда ёки зарар тегишли активлар ёки мажбуриятларнинг 
чиқиб кетишида фойда ёки зарарга ўтказилиши (қайта таснифланиши) талаб этилганидек.
Улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллаш амаллари 
26 
Улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллаш учун ўринли бўлган амалларнинг кўпчилиги МҲХС 10 
да изоҳланган жамлаш (консолидациялаш) амалларига ўхшашдир. Бундан ташқари, шуъба 
тадбиркорлик субъектини сотиб олишни ҳисобга олишда қўлланиладиган амалларни белгилайдиган 


БҲХС 28 

©
МҲХС Фонди 
тушунчалар қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги инвестицияни сотиб олишни 
ҳисобга олишда ҳам қабул қилинади. 
27 
Гуруҳнинг қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги улуши бош ташкилот ва унинг 
шуъба тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма 
корхонадаги эгалик ҳуқуқларининг жамланмасидир. Гуруҳнинг бошқа қарам тадбиркорлик 
субъектлардаги ёки қўшма корхоналардаги эгалик ҳуқуқлари ушбу мақсадда инобатга олинмайди. 
Қачонки қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхона шуъба тадбиркорлик субъектларга, қарам 
тадбиркорлик субъектларга ёки қўшма корхоналарга эга бўлса, улуш бўйича ҳисобга олиш усулини 
қўллашда ҳисобга олинадиган фойда ёки зарар, бошқа умумлашган даромад ва соф активлар бўлиб 
молиявий ҳисоботларда бир хил ҳисоб сиёсатлари акс эттирилиши учун зарур бўлган ҳар қандай 
тузатишлар киритилишидан кейин (35 ва 36-бандларга қаранг)қарам тадбиркорлик субъектининг 
ёки қўшма корхонанинг молиявий ҳисоботларида тан олинган фойда ёки зарар, бошқа умумлашган 
даромад ва соф активлари ҳисобланади (жумладан қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма 
корхонанинг унинг қарам тадбиркорлик субъектлар ёки қўшма корхоналари фойда ёки зараридаги, 
бошқа умумлашган даромадидаги ва соф активларидаги улуши) . 
28 
Тадбиркорлик субъекти (жумладан унинг жамланган (консолидацияланган) шуъба тадбиркорлик 
субъектлари) билан унинг қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхонаси ўртасидаги “Пастдан 
юқорига қаратилган” ва “Юқоридан пастга қаратилган” операциялардан юзага келадиган фойда ёки 
зарарлар тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларида фақатгина ўзаро боғлиқ бўлмаган 
инвесторларнинг қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги улушлари даражасида 
тан олинади. “Пастдан юқорига қаратилган” операциялар, масалан, қарам тадбиркорлик 
субъектидан ёки қўшма корхонадан инвесторга активларнинг сотилишидир. “Юқоридан пастга 
қаратилган” операциялар, масалан, инвестордан унинг қарам тадбиркорлик субъектига ёки қўшма 
корхонасига активларнинг сотилиши ёки тақдим этилишидир. Ушбу операциялардан юзага 
келадиган инвесторнинг қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонанинг фойда ёки 
зарарларидаги улуши чиқариб ташланади.
29 
Қачонки юқоридан пастга қаратилган операциялар сотиладиган ёки тақдим этиладиган 
активларнинг соф сотиш қийматида камайишни, ёки ушбу активларнинг қадрсизланиши натижасида 
олинадиган зарарни, акс эттирса, ушбу зарарлар инвестор томонидан тўлиқ тан олиниши лозим. 
Қачонки пастдан юқорига қаратилган операциялар сотиб олинадиган активларнинг соф сотиш 
қийматида камайишни, ёки ушбу активларнинг қадрсизланиши натижасида олинадиган зарарни, акс 
эттирса, инвестор ушбу зарарлардаги ўз улушини тан олиши лозим. 
30 
Номонетар активнинг қарам тадбиркорлик субъектига ёки қўшма корхонага қарам тадбиркорлик 
субъекти ёки қўшма корхона капиталидаги улуш эвазига берилиши 28-бандга мувофиқ ҳисобга 
олиниши лозим, бунда БҲХС 16 “Асосий воситалар” да изоҳлангандек ушбу номонетар активнинг 
капиталга қўйилма сифатида берилиши тижорат мақсадларида амалга оширилмаган ҳолатдан 
ташқари. Агарда ушбу қўйилма тижорат мақсадида амалга оширилмаган бўлса, фойда ёки зарар 
ўзлаштирилмаган деб ҳисобланади ва 31-банд ҳам қўлланилмагунча тан олинмайди. Бундай 
ўзлаштирилмаган фойда ва зарарлар улуш бўйича ҳисобга олиш усули ёрдамида ҳисобга олинган 
инвестициядан чегириб ташланиши лозим ва тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолат 
тўғрисидаги жамланган (консолидациялашган) ҳисоботида ёки тадбиркорлик субъектининг 
инвестициялари улуш бўйича ҳисобга олиш усули ёрдамида ҳисобга олинган молиявий ҳолат 
тўғрисидаги ҳисоботида муддати узайтирилган фойда ёки зарарлар сифатида тақдим этилмаслиги 
лозим. 
31 
Агар тадбиркорлик субъекти қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхона капиталидаги 
улушга эга бўлишга қўшимча тарзда, монетар ёки номонетар активларни ҳам олса, тадбиркорлик 
субъекти олинган монетар ёки номонетар активларга тегишли бўлган номонетар қўйилма бўйича 
фойда ёки зарарнинг қисмини ўзининг фойда ёки зарарида тўлиқ тан олади.
32 
Инвестиция қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхонани ташкил этадиган санадан бошлаб 
улуш бўйича ҳисобга олиш усули асосида ҳисобга олинади. Инвестиция сотиб олинганида
инвестициянинг таннархи билан инвестиция объектининг аниқланадиган активлари ва 
мажбуриятларининг соф ҳаққоний қийматларидаги тадбиркорлик субъектининг улуши ўртасидаги 
ҳар қандай фарқ қуйидагича ҳисобга олинади:
(a) 
Қарам тадбиркорлик субъектига ёки қўшма корхонага тегишли гудвилл инвестициянинг 
баланс қийматига киритилади. Ушбу гудвиллни амортизация қилишга рухсат этилмайди. 
(б) 
инвестиция объектининг аниқланадиган активлари ва мажбуриятларининг соф ҳаққоний 
қийматидаги тадбиркорлик субъекти улушининг инвестиция таннархидан ҳар қандай 
ортиқ қисми инвестиция сотиб олинган даврда қарам тадбиркорлик субъектининг ёки 
қўшма корхонанинг фойда ёки зараридаги тадбиркорлик субъектининг улушини 
аниқлашда даромад сифатида ҳисобга олинади. 


БҲХС 28 
©
МҲХС Фонди 
7
Қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонанинг фойда ёки зараридаги тадбиркорлик 
субъектининг улушига харид санасидан сўнгги тегишли тузатишлар, масалан, харид санасидаги 
эскириш ҳисобланадиган активларнинг ҳаққоний қийматларига асосланган уларнинг эскиришини 
ҳисобга олиш мақсадида амалга оширилади. Худди шунингдек, қарам тадбиркорлик субъектининг 
ёки қўшма корхонанинг фойда ёки зараридаги тадбиркорлик субъектининг улушига харид 
санасидан сўнгги тегишли тузатишлар гудвилл ёки асосий воситалар кабилар учун қадрсизланишдан 
олинган зарарларни ҳисобга олиш мақсадида амалга оширилади. 

Download 260.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling