Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 28 Қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва қўшма корхоналардаги инвестициялар Мақсади
Улуш бўйича ҳисобга олиш усулининг қўлланилиши
Download 260.15 Kb. Pdf ko'rish
|
IAS28 Qaram xo\'jalik jamiyatlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллашдан озод этиш
Улуш бўйича ҳисобга олиш усулининг қўлланилиши
16 Инвестция объекти устидан биргаликдаги назоратга, ёки аҳамиятли таъсирга, эга тадбиркорлик субъекти улуш бўйича ҳисобга олиш усули бўйича ўзининг қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги инвестициясини ҳисобга олиши лозим, бунда ушбу инвестиция 17-19 бандларга мувофиқ озод этилишни қаноатлантирадиган ҳолатдан ташқари. БҲХС 28 4 © МҲХС Фонди Улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллашдан озод этиш 17 Тадбиркорлик субъекти ўзининг қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги инвестициясига нисбатан улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллаши талаб этилмайди, агарда тадбиркорлик субъекти МҲХС 10 нинг 4(а)-бандидаги истисно доирасида жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларни тайёрлашдан озод этиладиган бош ташкилот бўлса ёки агарда қуйидагиларнинг барчаси қўлланилса: (a) Тадбиркорлик субъекти тўлиқ эгалик қилинадиган шуъба тадбиркорлик субъектидир, ёки бошқа тадбиркорлик субъектининг қисман эгалик қилинадиган шуъба тадбиркорлик субъектидир ва унинг бошқа мулк эгалари, жумладан бошқа ҳолларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган мулк эгалари, тадбиркорлик субъектининг улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўлламаслиги тўғрисида хабардор қилинган ва бунга қаршилик қилмайдиган бўлса. (б) Тадбиркорлик субъектининг қарз ёки улушли инструментлари очиқ бозорда (ички ёки ташқи фонд биржаси ёки биржадан ташқари бозор, жумладан маҳаллий ва ҳудудий бозорларда) савдо қилинмаса. (в) Тадбиркорлик субъекти очиқ бозорда инструментларнинг ҳар қандай туркумини эмиссия қилиш мақсадида қимматли қоғозлар қумитасига ёки бошқа тартибга солувчи ташкилотга ўзининг молиявий ҳисоботларини тақдим этмаган бўлса ҳамда тақдим этиш жараёнида бўлмаса. (г) Тадбиркорлик субъектининг якуний ёки ҳар қандай оралиқ бош ташкилот МҲХСларга мос келадиган жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларни жамоатчилик фойдаланиши учун чоп этса. 18 Қачонки қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги инвестиция бевосита, ёки билвосита, венчур капитал тадбиркорлик субъекти бўлган тадбиркорлик субъекти, ёки ўзаро фонд, пай траст фонди ва шўнга ўхшаш тадбиркорлик субъектлари, жумладан инвестицияга-боғланган суғурта фондлари, орқали эгалик қилинса, тадбиркорлик субъекти ушбу қарам тадбиркорлик субъектлардаги ёки қўшма корхоналардаги инвестицияларни МҲХС 9 га мувофиқ ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган инвестиция сифатида акс эттиришни танлаши мумкин. 19 Қачонки тадбиркорлик субъекти қарам тадбиркорлик субъектида инвестицияга эга бўлиб, унинг маълум қисми билвосита венчур капитал тадбиркорлик субъекти, ёки ўзаро фонд, пай траст фонди ва шўнга ўхшаш тадбиркорлик субъектлари, жумладан инвестицияга-боғланган суғурта фондлари, орқали эгалик қилинса, бунда венчур капитал тадбиркорлик субъекти, ёки ўзаро фонд, пай траст фонди ва шўнга ўхшаш тадбиркорлик субъектлари, жумладан инвестицияга-боғланган суғурта фондлари, инвестициянинг ушбу қисми устидан аҳамиятли таъсирга эга бўлишидан қатъий назар, тадбиркорлик субъекти қарам тадбиркорлик субъектидаги инвестициянинг ушбу қисмини МҲХС 9 га мувофиқ ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган инвестиция сифатида акс эттиришни танлаши мумкин. Агарда тадбиркорлик субъекти ушбу танловни амалга оширса, тадбиркорлик субъекти венчур капитал тадбиркорлик субъекти, ёки ўзаро фонд, пай траст фонди ва шўнга ўхшаш тадбиркорлик субъектлари, жумладан инвестицияга-боғланган суғурта фондлари, орқали эгалик қилинмайдиган қарам тадбиркорлик субъектидаги ўз инвестициясининг ҳар қандай қолдиқ қисмига нисбатан улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллаши лозим. Download 260.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling