Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 28 Қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва қўшма корхоналардаги инвестициялар Мақсади
Download 260.15 Kb. Pdf ko'rish
|
IAS28 Qaram xo\'jalik jamiyatlari
Қадрсизланиш бўйича зарарлар
40 Улуш бўйича ҳисобга олиш усулини қўллашдан, жумладан қарам тадбиркорлик субъектининг ёки қўшма корхонанинг зарарларини 38-бандга мувофиқ тан олишдан, сўнг тадбиркорлик субъекти қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги ўзининг соф инвестициясининг қўшимча қадрсизланиши бўйича зарарни тан олиши керак ёки керак эмаслигини аниқлаш учун БҲХС 39 “Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш” ни қўллайди. 41 Тадбиркорлик субъекти соф инвестициянинг маълум қисмини ва қадрсизланиш бўйича зарар миқдорини ташкил этмайдиган қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги ўзининг соф инвестициясига нисбатан ҳар қандай қўшимча қадрсизланиш зарарини тан олиши зарурлигини аниқлаш учун БҲХС 39 ни қўллайди. 42 Қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги инвестициянинг баланс қийматининг қисмини ташкил этадиган гудвилл алоҳида тан олинмаслиги туфайли, у БҲХС 36 “Активларнинг қадрсизланиши” даги қадрсизланишга текшириш талабларини қўллаш мақсадида унинг қардсизланганлиги текширилмайди. Аксинча, инвестициянинг бутун баланс қиймати БҲХС 36 га мувофиқ ягона актив сифатида унинг қопланадиган суммасини (фойдаланишдаги қиймат билан сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймат ўртасидаги кўпроғи) унинг баланс қийматига таққослаш йўли билан инвестициянинг қадрсизланганлиги текширилади, агар БҲХС 39 нинг талаблари қўлланилиши натижасида инвестиция қадрсизланган бўлиши мумкинлиги аниқланса. Ушбу ҳолатларда тан олинган қадрсизланиш бўйича зарар қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги инвестициянинг баланс қийматининг маълум қисмини ташкил этадиган ҳар қандай актив, жумладан гудвил, ҳисобидан қопланмайди. Ўз навбатида, ушбу қадрсизланиш бўйича зарарнинг тикланиши БҲХС 36 га мувофиқ инвестициянинг қопланадиган суммаси ошиши даражасида тан олинади. Инвестициянинг фойдаланишдаги қийматини аниқлашда, тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни баҳолайди: (a) қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхона томонидан ҳосил қилиниши кутилган келгуси пул оқимларининг жорий қийматидаги ўзининг улушини, жумладан қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхона фаолиятларидан пул оқимлари ва инвестициянинг якуний чиқиб кетишидан тушумлардаги улушини; ёки (б) инвестициядан ва унинг якуний чиқиб кетишидан олинадиган дивидендлардан юзага келиши кутилган баҳоланган келгуси пул оқимларининг жорий қийматини. Тўғри фаразлардан фойдаланган ҳолда, иккала усул ҳам бир хил натижани таъминлайди. 43 Қарам тадбиркорлик субъектидаги ёки қўшма корхонадаги инвестициянинг қопланадиган қиймати ҳар бир қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхона учун баҳоланиши лозим, бунда қарам тадбиркорлик субъекти ёки қўшма корхона ўз фаолиятида тадбиркорлик субъектининг бошқа активлари бўйича пул оқимларидан сезиларли даражада мустақил бўлган пул оқимларини юзага келтирмагунча. Download 260.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling