Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 28 Қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва қўшма корхоналардаги инвестициялар Мақсади


объектининг бошқа умумлашган даромаддаги улушини ўз ичига олади


Download 260.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana11.03.2023
Hajmi260.15 Kb.
#1259086
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
IAS28 Qaram xo\'jalik jamiyatlari

объектининг бошқа умумлашган даромаддаги улушини ўз ичига олади. 
Биргаликдаги фаолият бўйича келишув - бу икки ёки ундан кўпроқ томонлар биргаликдаги 
назоратга эга бўлган келишувдир. 
Биргаликдаги назорат - бу келишув устидан назоратнинг шарномада келишилган 
тақсимланиши, бу фақат тегишли операциялар тўғрисидаги қарорлар назоратни тақсимлаб 
олган томонларнинг якдил розилигини талаб этадиган ҳолатда мавжуд бўлади. 
Қўшма корхона - бу биргаликдаги фаолият бўйича келишув бўлиб, бунда ушбу келишув 
бўйича биргаликдаги назоратга эга томонлар келишувнинг соф активларига нисбатан 
ҳуқуқларга эга бўлади. 
Қўшма корхона иштирокчиси - бу қўшма корхонадаги томон бўлиб, у ушбу қўшма корхона 
устидан биргаликдаги назоратга эгадир. 
Аҳамиятли таъсир - бу инвестиция объектининг молиявий ва операцион сиёсатининг 
қарорларида иштирок этиш даражасидир, аммо у ушбу сиёсатлар устидан назорат ёки 
биргаликдаги назорат бўлиб ҳисобланмайди. 

Қуйидаги атамалар БҲХС 27 “Алоҳида молиявий ҳисоботлар” нинг 4-бандида ва МҲХС 10 
Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар” нинг А-иловасида таърифланган ҳамда 
улар таърифланган МҲХСларда белгиланган маънолари бўйича мазкур Стандартда фойдаланилади: 


БҲХС 28 

©
МҲХС Фонди 
• 
инвестиция объекти устидан назорат 
• 
гуруҳ 
• 
бош ташкилот 
• 
алоҳида молиявий ҳисоботлар 
• 
шуъба тадбиркорлик субъекти. 
Аҳамиятли таъсир 

Агарда тадбиркорлик субъекти, бевосита ёки билвосита (масалан шуъба тадбиркорлик субъектлари 
орқали), инвестиция объектида 20 фоиз ёки ундан кўпроқ овоз бериш ҳуқуқига эга бўлса, бундай 
тадбиркорлик субъекти аҳамиятли таъсирга эга деб ҳисобланади, агарда бундай таъсир мавжуд 
эмаслиги яққол намоён бўлмаса. Аксинча, агарда тадбиркорлик субъекти, бевосита ёки билвосита 
(масалан шуъба тадбиркорлик субъектлари орқали), инвестиция объектида 20 фоиздан камроқ овоз 
бериш ҳуқуқига эга бўлса, бундай тадбиркорлик субъекти аҳамиятли таъсирга эга эмас деб 
ҳисобланади, агарда бундай таъсирни яққол намойиш этиб бўлмаса. Бошқа инвестор инвестиция 
объектида сезиларли ёки кўпчилик эгалик ҳуқуқига эга бўлиши тадбиркорлик субъектининг 
аҳамиятли таъсирга эга бўлишига тусқинлиқ қилишини англатмайди. 

Тадбиркорлик субъекти томонидан аҳамиятли таъсирнинг мавжудлиги одатда қуйидаги 
ҳолатларнинг бирида ёки бир нечасида намоён бўлади:
(a) 
инвестиция объектининг директорлар кенгашида ёки шўнга ўхшаш бошқарув органида 
вакилга эга бўлиш; 
(б) 
сиёсатни ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этиш, жумладан дивидендлар ёки бошқа 
тақсимотлар бўйича муҳокамаларда иштирок этиш; 
(в) 
тадбиркорлик субъекти билан унинг инвестиция объекти ўртасидаги муҳим операциялар; 
(г) 
раҳбарият ходимларининг ўзаро алмашинуви; ёки 
(д) 
катта аҳамиятга эга бўлган техник маълумотларни таъминлаш. 

Тадбиркорлик субъекти акция варрантларини, акция “колл” опционларини, оддий акцияларга 
конвертация қилинадиган қарз ёки улушли инструментлар, ёки, агарда қўлланилганда ёки 
конвертация қилинганда, тадбиркорлик субъектига бошқа тадбиркорлик субъектининг молиявий ва 
операцион сиёсатлари бўйича қўшимча овоз бериш ҳуқуқини берадиган ёки бошқа томоннинг овоз 
бериш ҳуқуқини камайтирадиган салоҳиятга эга бошқа шўнга ўхшаш инструментларга (яъни 
потенциал овоз бериш ҳуқуқларига) эгалик қилиши мумкин. Жорий даврда қўлланилиши ёки 
конвертацияланиши мумкин бўлган потенциал овоз бериш ҳуқуқларининг, жумладан бошқа 
тадбиркорлик субъектлар томонидан эгалик қилинадиган потенциал овоз бериш ҳуқуқларининг 
мавжудлиги ва таъсири тадбиркорлик субъекти аҳамиятли таъсирга эга бўлиши ёки бўлмаслигини 
баҳолашда инобатга олинади. Потенциал овоз бериш ҳуқуқлари жорий даврда қўлланилмайди ёки 
конвертация қилинмайди деб ҳисобланади, қачонки улар, масалан, келгуси санагача ёки келгуси 
ҳодисагача қўлланилмаса ёки конвертация қилинмаса. 

Потенциал овоз бериш ҳуқуқлари аҳамиятли таъсирга олиб келишини баҳолашда, тадбиркорлик 
субъекти потенциал ҳуқуқларга таъсир этадиган барча маълумотларни ва ҳолатларни (жумладан, 
потенциал овоз бериш ҳуқуқларини қўллаш шартлари ҳамда алоҳида ёки биргаликда инобатга 
олинишидан қатъий назар, ҳар қандай бошқа шартномавий келишувларни) таҳлил қилади, бундан 
ушбу потенциал ҳуқуқларни қўллаш ёки конвертация қилиш бўйича раҳбариятнинг ҳоҳиши ва 
молиявий имкониятлар истисно. 

Қачонки тадбиркорлик субъекти инвестиция объектининг молиявий ва операцион сиёсатининг 
қарорларида иштирок этиш ҳуқуқини йўқотса, у ушбу инвестицион объект устидан аҳамиятли 
таъсирни йўқотади. Аҳамиятли таъсирнинг йўқотилиши мутлақ ёки нисбий эгалик ҳуқуқининг 
даражасидаги ўзгариш билан ёки ушбу ўзгаришсиз содир бўлиши мумкин. Бундай ҳолат, масалан, 
қарам тадбиркорлик субъекти ҳукумат, суд, маъмурият ёки тартибга солувчи орган назорати остида 
бўлганида содир бўлиши мумкин. Бундай ҳолат шартномавий келишув натижасида ҳам содир 
бўлиши мумкин. 


БҲХС 28 
©
МҲХС Фонди 
3

Download 260.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling