Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази тингловчиси Бўриев Исроил Исмоиловичнинг “Ибн Синонинг ахлоқий ва фалсафий қарашлари” мавзуидаги битирув лойиҳа ишига илмий раҳбар
Download 18.36 Kb.
|
такриз БМИ 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Х У Л О С А С И
Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази тингловчиси Бўриев Исроил Исмоиловичнинг Исмоиловичнинг “Ибн Синонинг ахлоқий ва фалсафий қарашлари” мавзуидаги битирув лойиҳа ишига илмий раҳбар кат.ўқ. М.Р.Шокиров Х У Л О С А С И Жаҳон илм фани жамоачилиги томонидан Абу Али Ибн Сино илмий-назарий ва фалсафий мероси фундаментал илмининг эволюциясига ва ислом маданияти тараққиётига асос солгани ва муносиб ҳисса қўшгани, ҳамда замонавий фан эволюциясининг квитэссенциясини ташкил этиши алоҳида эътироф этилмоқда. Абу Али Ибн Сино ҳаёти ва илмий ижодий фаолияти давлатчилик тараққиётида ижтимоий сиёсий, маънавий-маърифий ўзгаришларнинг ўзига хос хусусиятлари асосида кечган бўлса-да, пировардида мутафаккир қолдирган фалсафий мерос башарият равнақининг умумий қонуниятлари ва тенденцияларини белгиловчи бир бутун ижтимоий-маърифий жараён сифатида намоён бўлмоқда. Жаҳон фалсафий илми тараққиётида, хусусан, Шарқ ва Ғарб фалсафий тафаккурида Абу Али Ибн Синонинг тасаввуфий қарашларидаги инсоннинг ахлоқий баркамоллиги, қалб поклиги, муҳаббат ва комил инсон каби ирфоний қарашларининг башарият равнақидаги устувор аҳамиятини илмий асослашга қаратилган тадқиқотлар ва уларнинг натижаларига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Ушбу йўналишдаги фалсафий фикр ривожида муайян тажриба тўпланганлиги ва унинг тадрижий бардавомлиги, ҳозирги даврдаги маънавий-ахлоқий тарбиянинг асосини ташкил этиши ҳамда унинг фалсафа тарихида илмий-назарий аҳамияти ортиб бораётганини таъкидлаш жоиз. Шу билан бирга, умумбашарий, минтақавий ва миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда абадиятга дахлдор диний-ахлоқий мезонларнинг жамият маърифий тараққиётига ҳамоҳанглиги, инсоний фазилатлар такомилида маънавий-ахлоқий омилининг ўрни, уларнинг узвий алоқадорлиги ва ўзаро таъсирини илмий тадқиқ этиш бугунги илм-фан соҳасининг тадқиқот объектига айланмоқда. Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази тингловчиси И.Бўриевнинг “Фалсафа фанидаги”, “Ибн Синонинг ахлоқий ва фалсафий қарашлари” мавзуидаги битирув лойиҳа иши кириш, 2 боб, хулоса ва тавсиялар қисмидани борат. Кириш қисмида ишнинг долзарблиги, мақсад ва вазифалари, предмети, назарий ва амалий аҳамияти, тузилиши ва ҳажми ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Битирув лойиҳа ишининг биринчи боби “Ибн Синонинг ахлоқий ва фалсафий қарашлар” тушунчасининг методологик таҳлили деб номланиб, унда “Ибн Синонинг ахлоқий қарашлар”, умуминсоний ахлоқ принциплари ва нормалари масалалари ҳозирги замон нуқтаи назаридан кўриб чиқилган ва таҳлил этилган. Лойиҳа ишининг 2 бобида боб. “Ибн Синонинг ахлоқий қарашларнинг асосий хусусиятлари ва уни ўқитишнинг назарий-амалий масалалари” мавзусини ўрганишдаги устувор йўналишлари ва амалий аҳамияти, “Фалсафа” фанини ўқитишда инновациялар ва илғор педагогик технологиялардан унумли фойдаланиш масалалари, мавзу юзасидан, амалий топшириқлар, ишланмалар, илова сифатида эса глоcсарий, назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар, слайдлар, жорий назорат, оралиқ назорат, якуний назоратлар бўйича саволлар ва тестлар, сингари масалалар ўрганилган. Хулоса ва таклифлар қисмида Битирув ишини амалга ошириш жараёнида ҳосил қилинган билимларга хулоса ясалиб, муаллифнинг таклифлари берилган. Битирув иши талаб даражасида бажарилган. У ўзида “Фалсафа” фанини ўқитишнинг замонавий усул ва методларини акс эттирган бўлиб, маълум бир мавзу доирасида электрон модул асосида яратилган. Хулоса ва таклифлар қисмида. Битирув лойиҳа ишини амалга ошириш жараёнида ҳосил қилинган билимларга хулоса ясалиб, муаллифнинг таклифлари берилган. Битирув лойиҳа иши талаб даражасида бажарилган. У ўзида “Фалсафа” фанини ўқитишнинг замонавий усул ва методларини акс эттирган. Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу Битирув лойиҳа ишини ҳимояга тавсия этаман. кат.ўқ. М.Р. Шокиров Download 18.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling