Буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг ривожланиш нуқсонлари ва аномалиялари


Download 1 Mb.
bet6/16
Sana30.08.2023
Hajmi1 Mb.
#1671500
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
bujraklar va sijdik chiarish jllarini-1

БУЙРАК ВА СИЙДИК ЙУЛИ ИККИЛАНИШИ

  • Давоси. Ҳеч қанақа клиник белгилар бўлмаганда хеч қандай муолажа талаб қилинмайди.
  • иккиланган қисмнинг бирида гидронефроз, пиелонефрит, буйрак-тош касаллиги қўшилган бўлса, шу касалликларга хос даво ўтказилади.
  • иккиланган буйракни олиб ташлаш талаб қилинадиган патология бўлса, геминефрэктомия—патологик жараёнга учраган иккиланган буйракдан бири олиб ташланади, агар иккаласи хам кучли зарарланган бўлса, у пайтда нефрэктомия бажарилади

Буйрак структуралари патологияси

  • . Буйрак дисплазияси.
  • Икки хили фарқ қилинади:
  • рудиментар буйрак
  • пакана буйрак.
  • Рудиментар буйракда буйрак эмбрион даврининг илк босқичларида ўз ривожини тўхтатади. Бунда буйрак ўрнида 1—3 см ёки ундан ҳам кичик ўлчамли склеротик тўқима борлиги аниқланади. Гистологик текширишда эса калавача қолдиқдари ва оз миқдорда сийдик найчалари аниқланади. Па­кана буйракда эса унинг ўлчамлари (2—3 см гача) кичик бўлиб, паренхимасида калавачалар сони анча қисқарган, бироқ оралиқ тўқима анча яхши ривожланган. Пакана буйрак кўпинча нефроген гипертония билан асоратланади

Буйрак структуралари патологияси

  • . Буйрак дисплазияси.
  • Икки хили фарқ қилинади:
  • рудиментар буйрак
  • пакана буйрак (карликовая почка).
  • Рудиментар буйракда буйрак эмбрион даврининг илк босқичларида ўз ривожини тўхтатади. Бунда буйрак ўрнида 1—3 см ёки ундан ҳам кичик ўлчамли склеротик тўқима борлиги аниқланади. Гистологик - калавача қолдиқлари ва оз миқдорда сийдик найчалари аниқланади.
  • Пакана буйракда эса унинг ўлчамлари (2—3 см гача) кичик бўлиб, паренхимасида калавачалар сони анча қисқарган, бироқ оралиқ тўқима анча яхши ривожланган.
  • Пакана буйрак кўпинча нефроген гипертония билан асоратланади

кистоз аномалиялари

  • Мультикистоз буйрак
  • Жуда кам учрайди. Кўпинча бир томонлама бўлиб, буйрак тўқимаси ўрнига ҳар хил кисталар (пуфаклар) кузатилиб, сийдик найи облитерацияланган ёки унинг дистал қисми умуман бўлмайди.
  • Буйрак структуралари аномалиялари асосан аортография ёрдамида аниқланади. Бунда буйрак томирлари ёки нефрограмма бўлмайди. Мультикистоз бир томонлама бўлса, нефрэктомия ўтказилади, икки томонлама бўлса, бола туғилишининг дастлабки кунларидаёқ нобуд бўлади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling